Оловни тутиб қолувчи клапанлар ва уларни ўрнатиш жойлари.
/2; 13; 17; 24/
Шамоллатиш тизимларидаги оловни тутиб қолувчи клапанлар. Тескари клапанларни ишлаш принциплари. Шамоллатиш тизимини марказдан ўчириш. Умумалмашинув вентиляцияси тизимлари ҳаво қувурларида ёнғин даврида хонага ёниш маҳсулотлари (тутун) киришига йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги қурилмаларни ўрнатиш кўзда тутилиши лозим:
Жамоат, маъмурий – маиший бинолар учун қаватлар бўйича терма ҳаво қувурларнинг вертикал коллекторларга уланган жойига – ўтни тутиб қолувчи клапанлар;
Турар жой, жамоат ва маъмурий – маиший кўп қаватли бинолар хоналари учун шунингдек, «Г» ва «Д» тоифасидаги ишлаб чиқариш хоналари учун вертикал ва горизонтал коллекторларни қаватлар бўйича терма ҳаво қувурларига уланган жойида – ҳаво занжирлари.
Ҳар бир горизонтал коллекторларга 5 тадан ортиқ (қават бўйича ҳаво) қувурларини улаш мумкин эмас.
«А», «Б» ва «В» тоифасидаги хоналарга хизмат кўрсатаётган ҳаво қувурларида, ҳаво қувурлари хизмат кўрсатаётган хонага яқин жойлашган ёнғинга қарши тўсиқ ёки ёпмани кесиб ўтган жойида ўтни тутиб қолувчи клапанлар;
Бир қават доирасида умумий коридорга чиқиш жойлари билан умумий майдони 300м2дан ошмаган «А», «Б» ёки «В» тоифалардан биридаги хоналар гуруҳига (омборлардан ташқари) хизмат кўрсатаётган ҳар бир транзит терма ҳаво қувурида (тармоқланишдаги энг яқин вентилятордан 1 м дан ортиқ бўлган масофада) – ўтни тутиб қолувчи клапан;
«А», «Б» ва «В» тоифасидаги ҳар бир хона учун алоҳида ҳаво қувурларида уларнинг терма ҳаво қувури ёки коллекторга уланган жойида – тескари клапанлар жойлаштириш лозим. Ёпма ва ёнғинга қарши тўсиқларни кесиб ўтадиган ҳаво қувурларидаги ёнғин тарқалишини чеклашга мўлжалланган ўтни тутиб қолувчи клапанларни қуйидаги ўтга чидамлилик чегараси билан жойлаштириш лозим;
Ёпманинг ва тўсиқнинг меъёрланадиган оловга бардошлилик чегараси 1 соат ва ундан ортиқ бўлганда – 1 соат;
Ёпма ва тўсиқнинг ўтга чидамлилик чегараси 0,75 соат ва ундан ортиқ бўлган – 0,5 соат;
Қолган ҳолларда ўтни тутиб қолувчи клапанлар, улар ишлатилишига мўлжалланган ҳаво қувурларининг ўтга чидамлилик чегарасидан кам бўлмаган, аммо 0,75 соат дан кам бўлмаган ҳолини кўзда тутиш лозим.
Тескари клапанларни (вентиляция ишламаган вақтда) турли қаватларда жойлашган ташқи ҳавонинг сарфи зарарли моддалар ассимиляцияси шартидан аниқланган хоналарнинг биридан бошқаларига 1чи ва 2чи синф хавфи бўлган зарарли ўтишидан ҳимоялаш учун эслаш лозим.
Ташқаридан ҳаво олиб кириш учун ҳар 1 м2 зарчага қанчадан кўп бўлмаган ҳисобда ташқарига автоматик равишда очилувчи деразадан 2000 м3/соатига лойиҳалаш тавсия этилади.