Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Ёғоч конструкцияларнинг оловга бардошлилик чегарасини ошириш ва уларни оловдан ҳимоялаш усуллари



Download 2,93 Mb.
bet89/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ёғоч конструкцияларнинг оловга бардошлилик чегарасини ошириш ва уларни оловдан ҳимоялаш усуллари.

/28; 29/
Ёғоч конструкцияларнинг ёнғин вақтидаги ҳолати. Ёнғин тарқалиши кўрсаткичлари, конструкцияларни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари ва уларни ёнғинга чидамлилигини ошириш.
Кўпгина наслга мансуб дарахт (ёғоч) ёйилиш маҳсулотларининг алангаланиш ҳарорати 270-300 0С оралиғида, ўз- ўзидан алангаланиш ҳарорати эса 330-470 0С оралиғида бўлади.
Ёғоч конструкцияларни ёнишдан ҳимоялаш, уларни антипиренлар билан сингдириш, оловдан ҳимоя қопламаларни қўллаш, сувоқ ва сиртни қоплаш эвазига таъминланади.
Антипиренларнинг оловга чидамли самараси бу, уларнинг целлюлоза билан кимёвий таъсири, бунинг оқибатида ёнишнинг асосий алангаланиш фазасида ишлатилган материалдан чиқаётган иссиқлик миқдори камайишидир. Бунга, иссиқлик энергиясини асосий қисмини аккумуляция қиладиган қийин ёнадиган кўмирни чиқиши, сақични чиқиш йўлларини камайиши ва газ тузилишдаги маҳсулотларни чиқиш тезлигини пасайиши сабаб бўлади.
Охирги вақтларда ёғочни сингдириш учун қуйидагилар қўлланмоқда: фосфорнокислий аммонийнинг иккиламчи аралашмаси (NН4)2НРО4 ёки бирламчи аралашмаси (NН42РО4, сернокислий аммоний (NН4)24, бура NaB4O7 10H2O.
Бу моддалар сувда яхши эрийди (10 0 С ҳароратда эриши тахминан 40 %), улар ногигроскопик (ҳаво намлиги нисбатида 80 % дан кам), ёнмайдиган ва учмайдиган ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида оловдан ҳимоя ва антисептик хусусиятларга эга бўлган аралашмаларни олиш учун, бу аралашмаларга фторли-натрий қўшилади.
Антипиренларни камчиликлари, томчили-суюқ нам таъсири остида, ишлов берилган материалдан тузни ишқорланишидир. Бу ҳолатни олди олинмаса, яъни тузни ишқорланишини олди олинмаса, оловдан ҳимоялаш хусусияти вақт ўтиши билан пасаяди.
Тузларни ишқорланишини олдини олиш учун намдан ҳимоялаш қопламалари қўлланилади. Сувдан ҳимоялаш ва атмосферага чидамлиликни ошириш учун ёғли бўёқлар самарали ҳисобланади.
Антипиренлар билан чуқур шимдириш ва уни сиртга суртиш усуллари мавжуд. Шимдирилаётган элементнинг 1 м3 га 75 кг дан кам бўлмаган миқдорда тузларни ютилиши усули билан қўлланиладиган чуқур шимдириш, ёғочни қийин ёнувчи материалга айлантиради. Элементларни чуқур шимдириш махсус автоклаваларда босим остида ва иссиқ-совуқ ванналар усули билан амалга оширилади. Ёғочни шимдириш жараёнининг давомийлиги қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

ёғочнинг насли

жараён давомийлиги, соат

босим баландлиги, МПа

қайрағоч, қайин, қорақайин

2-6

0,8-1

қайрағоч, кедр

8-12

1-1,2

шумтол

10-12

1,2-1,5

эман

15-20

1,5-1,6

Ёғочга оловдан ҳимоя таркиби билан юзаки ишлов беришга, антипиренлар билан юзаки ишлов бериш, бўёқлаш ва суртиш киради. Оловдан ҳимоя таркиблари ёғочга қандай ишлов беришдан қатъий назар уч гуруҳга бўлинади: атмосферага чидамли; намга чидамли; намга чидамсиз. Атмосферага чидамли таркибларга атмосфера таъсирига учрайдиган бино ва қурилмаларнинг ташқи қисмини қоплаш учун ишлатиладиганлари киради. Намга чидамли таркиблар билан ҳаво намлиги 61-75 % бўлган ёпиқ хоналарда эксплуатация учун мўлжалланган бинонинг қисмларига ишлов берилади (чордоқсиз қоплама, ёпиқ омбор ва бошқ.). Намга чидамсиз таркиблар ҳаво намлигини 60 % бўлган, намланишдан ҳимояланган ёпиқ хоналардаги конструкцияларга ишлов бериш учун мўлжалланган. Заводларда амалга ошириладиган ёғоч элементларга оловдан ҳимоя таркиблари билан ишлов бериш атмосферага чидамли ва намга чидамли таркиблар билан амалга оширилиши керак, чунки элементларни монтаж қилишда, сақлашда ва ташишда улар намланиши мумкин. Юзаки ишлов бериш чўтка ёки краскопульт ёрдамида бажарилади.


Юзаки ишлов беришни барча усуллари, ёғочни ёнадиган гуруҳдан қийин ёнадиган гуруҳга ўтказиш учун етарли эмас. Юзаки оловдан ҳимоя қилиш воситалари ёғочни ёнишини фақатгина бир неча минутга олдини олади, ҳамда қисман иссиқлик таъсир этганда ёғоч конструкциялар бўйлаб олов тарқалишини олдини олади. Ёғочга юзаки ишлов бериш, кўп ҳолларда ёнғинни содир бўлишини олдини оладиган жиддий профилактик тадбир ҳисобланади. Ёғочни юзаки ҳимоя қилиш усуллари фуқароларни хавфсиз эвакуация қилишда катта аҳамиятга эга.
Ёғоч конструкцияларга антипиренлар билан юзаки ишлов бериш, қуруқ тузни 1 м2 ишлов бериладиган юзага 100 гр дан кам бўлмаган миқдорда сарф қилинса, самарали ҳисобланади.
Ёғоч конструкцияни ёнишдан ҳимоялашда энг самарали восита, бу сувоқ ва сиртни қоплаш ҳисобланади.
Сувоқ ва сиртни қоплашнинг афзаллиги, ёғочни ўз ўзидан алангаланиш ҳароратигача қизишини секинлаштиришни таъминлаб берадиган термик қаршилигидир. Шу нуқтаи назардан, юқори термик қаршиликка қодир бўлган сувоқ ва сиртни қоплашни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Конструкцияни оловга бардошлик чегарасини аниқлаш борасида ўтказилган тажрибалар шуни тасдиқламоқдаки, ҳўл сувоқнинг ҳимоялаш самараси 15-20 минут вақти билан ўлчанади ва бу унинг қалинлиги, тури ва суртилиш усулига боғлиқ.
Сувоқ қилинган ёғоч конструкция қуйидаги олов тарқалиш чегарасига эга: горизонтал конструкциялар учун 20 см дан кам эмас, вертикал конструкциялар учун 40 см дан кам эмас. Бу эса сувалган ёғоч биноларни бир қатор ижобий ҳолатлар билан таъминлайди.
Сиртни қоплаш материалларига гипс сувоқ, асбестцемент листлар, ғишт ва бошқалар киради. Қуруқ гипс сувоқ оловга чидамлилик бўйича ҳўл сувоққа қараганда кам самаралироқ. Қуруқ гипс сувоқнинг оловга чидамлилик самараси 10 минут вақти билан ўлчанади, бу вақт ўтиши билан ҳимояланаётган конструкциялар ёнади.
Девор сиртини қоплаш учун икки хилдаги асбестцемент листлар қўлланилади: профилланган ярим тўлқинли ва тўлқинли, ҳамда оддий-текис ва безакли (декоратив).
Асбестцемент листлар ёнмайдиган ҳисоблансада, лекин оловдан ҳимоя қилиш самараси цемент ёки оҳак сувоққа қараганда пастроқ. Бу 6 мм қалинликдаги асбестцемент листларнинг термик қаршилиги, ҳўл сувоқникига қараганда пастлиги билан изоҳланади. Бундан ташқари, асбестцемент листлар юқори ҳароратда бузилади ва бу листларнинг алоҳида бўлаклари айтарли масофага учиши мумкин.
Ёнғиндан ҳимоя воситалари сифатида сувоқ ва сиртни қоплаш, лойиҳалаш меъёрларига асосан ёғоч биноларда зарур. Бундай бинолар, бир ва икки қаватли қурилишларда ёки ўрмонга бой ҳудудлардаги фуқаролар яшаш уйларини қуришда қўлланилади. Сувоқ ва сиртни қоплаш қишлоқдаги саноат ва мол фермалари биноларида қўлланилади. Баъзи ўрмонсиз ҳудудларда, девор каркасини тўлдириш сифатида қамиш, пичан ва бошқа ёнувчи материаллардан фойдаланилади. Бундай деворларни оловдан ҳимоя қилишни энг ишончли воситаси, бу уларни яхшилаб сувоқ қилиш ва ҳаво йиғиладиган қатламларни йўқотишдир. Шу билан бир қаторда шуни назарда тутиш керакки, сувоқ қилинган тақдирда ҳам, бино айтарли даражада ёнғиндан хавфли ҳисобланади. Вақт ўтиши билан сувоқ ўзини сифатини ва бутунлигини йўқота бошлайди, бу эса ёнғинни ҳосил бўлиши ва уни тарқалиб кетишига олиб келиши мумкин.



  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish