Iaasb general Template (Portrait)


Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганини текшириш (13(б) бандига қаранг)



Download 2,1 Mb.
bet13/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганини текшириш (13(б) бандига қаранг)


A68. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганини текшириш, шунингдек унга асос бўлган маълумотларни тестлаш ҳисоблаб чиқилган баҳо кузатилаётган ва кузатилмайдиган бошланғич маълумотлар фойдаланиладиган модель асосида аниқланган ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳо бўлиб ҳисобланган ҳолда тегишли жавоб ҳаракатига айланиши мумкин. Бундай текшириш, масалан, қуйидаги ҳолларда ҳам тегишли бўлиши мумкин:

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳо тадбиркорлик субъектининг ҳисоб юритиш тизими доирасида маълумотларни одатдагидек қайта ишлаш жараёнида олинган.

  • Олдинги давр молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ўхшаш ҳисоблаб чиқилган баҳолар аудитор томонидан кўриб чиқилиши тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан жорий даврда амалга оширилаётган баҳолаш жараёни самарали бўлишини назарда тутади.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳо алоҳида-алоҳида ҳолда аҳамиятли ҳисобланмайдиган ўхшаш моддаларнинг йирик жамламасига асосланади.

A69. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганини текшириш, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳога асос бўлган маълумотлар қай даражада аниқ, тўлиқ ва ўринли эканлигини ҳамда ҳисоблаб чиқилган баҳо бундай маълумотлар ва тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг тахминларидан фойдаланган ҳолда тегишли равишда аниқланганини текшириш.

  • Ташқи маълумотлар ёки ахборотнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлашда кўмаклашиш учун жалб қилинган ташқи экспертлардан олинган маълумотлар манбаси, уларнинг ўринлилиги ва ишончлилигини кўриб чиқиш.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳони қайта ҳисоблаш ва ҳисоблаб чиқилган баҳо тўғрисидаги маълумотларни ички изчиллик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг кузатиш ва тасдиқлаш жараёнларини кўриб чиқиш.

Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A70. Кичик тадбиркорлик субъектларида ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш жараёни йирик тадбиркорлик субъектлари билан таққослаганда нисбатан содда бўлиши мумкин. Раҳбариятнинг фаол иштироки билан тавсифланадиган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисоб юритиш тартиб-таомилларининг кенг тавсифларига, мураккаб бухгалтерия ёзувларига ёки ёзма тарзда қайд этилган сиёсатга эга бўлмаслиги мумкин. Ҳатто тадбиркорлик субъектида расмий белгиланган жараён мавжуд бўлмаса ҳам, бу тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони аудитор текшириши учун асосни таъминлашга қодир эмаслигини англатмайди.
Баҳолаш усулининг таҳлили (13(б)(i) бандига қаранг)
A71. Агар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда баҳолаш усули белгиланмаган бўлса, қўлланилаётган усул, шу жумладан ҳар қандай тегишли модель мазкур вазиятда тегишли ёки тегишли эмаслигини текшириш профессионал мулоҳаза қилинишини талаб этади .
A72. Шу муносабат билан аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган жиҳатлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Танланган усулнинг оқилоналигини тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан асослаш.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашни лозим даражада амалга оширганми ва танланган усулни тасдиқлаш учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда назарда тутилган мезонларни тегишли равишда қўллаганми.

  • Баҳоланаётган актив ёки мажбурият хусусиятини ҳамда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг ҳисоблаб чиқилган баҳоларга тааллуқли бўлган талабларини ҳисобга олганда усул мазкур вазиятда тегишли ҳисобланадими.

  • Тадбиркорлик субъекти ишлаётган соҳа, муҳит ва унинг бизнесига нисбатан усул тегишли ҳисобланадими.

A73. Айрим ҳолларда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти турли усуллар бир-биридан сезиларли даражада фарқ қиладиган бир қанча ҳисоблаб чиқилган баҳоларга олиб келишини анқлаши мумкин. Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъекти мазкур фарқларнинг сабабларини қандай тадқиқ этгани ҳақида ҳосил қилинган тасаввур аудиторга танланган усулнинг асослилигини баҳолашда ёрдам бериши мумкин.
Моделлардан фойдаланишни баҳолаш
A74. Айрим ҳолларда, айниқса ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти моделдан фойдаланиши мумкин. Мазкур вазиятда фойдаланилаётган моделнинг асослилиги бир қатор омилларга, хусусан, тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити хусусияти, у ишлаётган соҳа ва баҳоланаётган муайян актив ёки мажбуриятга боғлиқ бўлиши мумкин.
A75. Қуйидаги жиҳатларнинг ўринлилиги даражаси бир қатор омилларга, шу жумладан моделдан бозорда муайян сектор ёки соҳада фойдаланиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига ёинки у тадбиркорлик субъектининг ўзи мустақил равишда ишлаб чиққан модель ҳисобланишига боғлиқ бўлади. Айрим ҳолларда тадбиркорлик субъекти моделни ишлаб чиқиш ва тестлаш учун экспертни жалб қилиши мумкин.
A76. Вазиятга қараб аудитор моделни теслашда кўриб чиқиши мумкин бўлган жиҳатларга, масалан, қуйидагилар киради:

  • Модель фойдаланишдан олдин тасдиқланганми, моделдан мақсадли фойдаланилганини аниқлаш учун у вақти-вақти билан таҳлил қилиниб турадими. Тадбиркорлик субъекти томонидан моделни тасдиқлаш жараёни қуйидагиларни баҳолашни ўз ичига олиши мумкин:

  • Моделнинг назарий жиҳатдан оқилоналиги ва математик жиҳатдан яхлитлиги, шу жумладан модель параметрлари тегишли хусусиятга эга эканлиги.

  • Бозорда қабул қилинган амалиётга мувофиқ модель бошланғич маълумотларининг изчиллиги ва тўлиқлиги.

  • Амалда бажарилган операциялар билан таққослаганда моделдан фойдаланиш натижаси.

  • Моделга киритиладиган ўзгартиришларнинг назорати бўйича тегишли сиёсат ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги.

  • Вақти-вақти билан моделни асослиликка текшириш ва калибрлаш амалга ошириладими, айниқса бошланғич маълумотлар субъектив хусусиятга эга бўлган ҳолларда.

  • Модель натижаларига тузатишлар киритиладими, шу жумладан, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар билан боғлиқ ҳолда, бундай тузатишлар бозор иштирокчилари ўхшаш вазиятларда фойдаланадиган тахминларни акс эттирадими.

  • Модель тегишли равишда ҳужжатлаштириладими, шу жумладан мўлжалланаётган моделнинг қўлланиши ва чеклашлар ҳамда унинг асосий параметрлари, зарурий бошланғич маълумотлар ва тасдиқлаш учун ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижалари.

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланиладиган тахминлар (13(б)(ii) бандига қаранг)
A77. Аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланиладиган тахминларни фақат аудитни ўтказиш жараёнида аудитор ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолайди. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти тахминларига нисбатан аудиторлик тартиб-таомиллари бевосита тахминлар хусусида фикр (хулоса) билдириш мақсадида эмас, балки тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари аудити нуқтаи назаридан бажарилади.
A78. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланиладиган тахминларнинг оқилоналигини баҳолашда аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган жиҳатлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Айрим тахминлар асосланганми.

  • Тахминлар бир-бири билан боғлиқ ва изчилми.

  • Тахминлар жамулжам ёки бошқа тахминларга боғлиқ ҳолда кўриб чиқилганда мазкур ҳисоблаб чиқилган баҳо учун ёки бошқа ҳисоблаб чиқилган баҳолар учун асосли ҳисобланадими.

  • Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар билан боғлиқ ҳолда, тахминлар кузатилаётган бозорга оид тахминларни лозим даражада акс эттирадими.

A79. Ҳисоблаб чиқилган баҳолар учун асос бўлган тахминлар муайян мақсадлар ва стратегияларнинг тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан кутилаётган натижасини акс эттириши мумкин. Бундай ҳолларда аудитор мазкур тахминларнинг асослилигини баҳолаш учун аудиторлик тартиб-таомилларини, масалан, тахминлар қуйидагилар билан мос келиши ёки мос келмаслигини текшириш йўли билан бажариши мумкин:

  • Умумий иқтисодий муҳит ва тадбиркорлик субъектининг иқтисодий вазияти билан.

  • Тадбиркорлик субъектининг режалари билан.

  • Зарур ҳолда, олдинги даврда қилинган тахминлар билан.

  • Тадбиркорлик субъектининг тажрибаси ёки унда илгари юзага келган вазиятлар билан, мазкур тарихий маълумотлар бўлғуси вазиятлар ёки ҳодисаларни ифодаловчи маълумотлар сифатида қаралиши мумкин бўлган даражада.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларга нисбатан қўллаётган бошқа тахминлар билан.

A80. Қўлланаётган тахминларнинг асослилиги тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг муайян ҳаракатларни бажариш нияти ва қобилиятига боғлиқ бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти кўпинча муайян активлар ёки мажбуриятларга нисбатан режалари ва ниятларини ҳужжатлаштиради ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси бундай ҳужжатлаштиришни талаб қилиши мумкин. Гарчи тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нияти ва қобилиятига нисбатан олиниши лозим бўлган аудиторлик далиллари даражаси профессионал мулоҳазани талаб қиладиган масала ҳисобланса-да, аудитор томонидан бажариладиган тартиб-таомиллар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўз ниятларини амалга оширгани тўғрисидаги тарихий маълумотларни кўриб чиқиш.

  • Ёзма режалар ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан (тегишли вазиятда) расмий тасдиқланган бюджетлар, рухсатномалар ёки баённомаларни кўриб чиқиш.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбариятига у бажараётган муайян ҳаракатларнинг сабаблари тўғрисида расмий сўров юбориш.

  • Молиявий ҳисоботлар санасидан кейин ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар содир бўлган ҳодисаларни кўриб чиқиш.

  • Тадбиркорлик субъектининг иқтисодий вазиятини, шу жумладан мавжуд мажбуриятларнинг оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, унинг муайян ҳаракатларни бажариш қобилиятини баҳолаш.

Бироқ, молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг муайян асослари ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлашда тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ниятлари ёки режаларини ҳисобга олишни тақиқлаши мумкин. Бу ҳол кўпинча ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар билан боғлиқ вазиятларда кузатилади, чунки уларни баҳолаш мақсади тахминлар бозор иштирокчиларининг тахминларини акс эттиришини талаб қилади.
A81. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланилаётган, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар учун асос бўлган тахминларнинг асослилигини баҳолашда аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган жиҳатлар, юқорида кўрсатилганларга қўшимча равишда, вазиятга қараб, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Агар қўллаш мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бозорга хос бўлган бошланғич маълумотларни тахминларни шакллантириш жараёнига киритганми, агар киритган бўлса, қандай қилиб киритган.

  • Тахминлар кузатилаётган бозор шароитларига мос келадими ва актив ёки мажбурият кўрсаткичлари ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадими.

  • Бозор иштирокчилари тахминларининг манбалари ўринли ва ишончлими, бозор иштирокчиларининг бир қатор ҳар хил тахминлари мавжуд бўлганда, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўзи қўллаётган тахминларни қандай танлаган.

  • Агар қўллаш мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўхшаш операциялар, активлар ёки мажбуриятларда қўлланаётган тахминларни ёки улар тўғрисида маълумотларни кўриб чиққанми, агар кўриб чиққан бўлса, қай тарзда кўриб чиққан.

A82. Бундан ташқари, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар ҳам кузатиладиган бошланғич маълумотлар, ҳам кузатилмайдиган бошланғич маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар кутазилмайдиган бошланғич маълумотларга асосланган ҳолларда, аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган жиҳатлар, масалан, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти қуйидагиларни қандай тасдиқлашини ўз ичига олиши мумкин:

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳоларга тегишли бўлган бозор иштирокчилари хусусиятларини аниқлаш.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг бозор иштирокчилари қандай тахминлардан фойдаланган бўлишлари мумкинлиги тўғрисидаги фикрини акс эттириш учун қилинган ўз тахминларининг модификацияси.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти мустақил манбалардан олиш мумкин бўлган маълумотларни мазкур вазиятда киритганми.

  • Агар қўллаш мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг тахминларида ўхшаш операциялар, активлар ёки мажбуриятлар қандай ҳисобга олинади.

Кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардан фойдаланишда аудитор томонидан тахминларни баҳолаш етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш учун 13-бандда тавсифланган баҳоланган рискларга нисбатан бошқа жавоб ҳаракатлари билан бирга қўллашни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолларда аудитордан бошқа аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш, масалан, ҳисоблаб чиқилган баҳо тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг тегишли даражалари ва, зарур ҳолда, бошқарув юклатилган шахслар томонидан кўриб чиқилганлигини ва тасдиқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш талаб этилиши мумкин.
A83. Ҳисоблаб чиқилган баҳони тасдиқловчи тахминларнинг асослилигини баҳолашда аудитор бир ёки бир нечта аҳамиятли тахминларни аниқлаши мумкин. Айни ҳол ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражаси юқори эканлиги ва, бинобарин, аҳамиятли рискни юзага келтириши мумкинлигига ишора қилиши мумкин. Аҳамиятли рискларга нисбатан қўшимча жавоб ҳаракатлари А102-А115 бандларида тавсифланган.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish