Iaasb general Template (Portrait)



Download 2,1 Mb.
bet16/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Махсус билимлар ёки кўникмалар зарурлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш (14-бандга қаранг)
A96. Аудитни режалаштиришда аудитор аудит келишувини бажариш учун зарур бўлган ресурслар хусусияти, бажариш муддатлари ва кўламини аниқлаши шарт.20 Зарур ҳолда, бу махсус билимлар ва кўникмаларга эга бўлган шахсларни жалб қилишни ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, АХС 220 келишув партнёри келишув жамоаси аъзолари ҳамда аудитор томонидан жалб қилинган ва келишув жамоаси аъзолари ҳисобланмайдиган ташқи экспертлар, ҳаммалари бирга, аудит келишувини бажариш учун тегишли қобилиятлар ва компетентликка эга эканлигига ишонч ҳосил қилишини талаб этади.21 Ҳисоблаб чиқилган баҳо аудитини ўтказиш жараёнида аудитор, ўз тажрибаси ва келишув шартлари нуқтаи назаридан, ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг бир ёки бир нечта жиҳатларига нисбатан махсус билимлар ёки кўникмаларни қўллаш талаб этилишини аниқлаши мумкин.
A97. Аудиторнинг махсус билимлар ёки кўникмалар талаб этилиши ёки талаб этилмаслиги тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган масалалар, шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Муайян бизнес ёки соҳадаги базавий актив, мажбурият ёки капитал компонентининг хусусияти (масалан, фойдали қазилмалар конлари, қишлоқ хўжалик активлари, мураккаб молиявий инструментлар).

  • Баҳолаш ноаниқлиги даражасининг юқорилиги.

  • Мураккаб ҳисоблашлар ёки махсус моделлардан фойдаланиш, масалан, кузатилаётган бозор мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашда.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос талабларининг мураккаблиги, шу жумладан ҳар хил талқин қилинадиган соҳалар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ёинки амалиёт изчил эмаслиги ёки эндигина ривожланаётгани.

  • Аудитор баҳоланган рискларга жавобан бажаришни мўлжаллаётган тартиб-таомиллар.

A98. Ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг аксарияти учун, ҳатто баҳолашнинг ноаниқлиги мавжуд бўлган ҳолларда ҳам, махсус билимлар ёки кўникмалар талаб этилиши эҳтимоли кам. Масалан, шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервни баҳолаш учун аудиторга махсус билимлар ёки кўникмалар талаб этилиши эҳтимоли кам.
A99. Бироқ, тегишли масала бухгалтерия ҳисоби ёки аудит доирасидан четга чиққан ҳолда, аудитор керакли билим ёки кўникмаларга эга бўлмаслиги мумкин; бу ҳолда унга эксперт талаб этилиши мумкин. АХС 62022 да аудитор томонидан экспертни ёллаш ёки жалб қилиш заруратини аниқлаш талаблари ва бу борада қўлланма, шунингдек эксперт ишидан фойдаланишда аудиторнинг жавобгарлиги назарда тутилган.
A100. Бундан ташқари, айрим ҳолларда аудитор бухгалтерия ҳисоби ёки аудитнинг махсус соҳалари билан боғлиқ махсус билимлар ёки кўникмаларни олиш зарур деб ҳисоблаши мумкин. Бундай билимлар ёки кўникмаларга эга бўлган шахслар аудиторнинг фирмаси томонидан ёлланиши ёки четдан, сиртдаги ташкилотдан жалб қилиниши мумкин. Бундай шахслар келишув бўйича аудиторлик тартиб-таомилларини бажарганда, улар келишув жамоасининг таркибий қисми ҳисобланади ва, бинобарин, АХС 220 да назарда тутилган талабларни бажаришлари лозим.
A101. Ўз тасаввурига ва эксперт ёки махсус билимлар ёки кўникмаларга эга бўлган бошқа шахслар билан ишлаш тажрибасига асосланиб аудитор молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг талаблари сингари масалаларни ишга жалб қилинган шахслар билан улар ишининг аудит мақсадларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида муҳокама қилиши мумкин.


Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish