A62. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар содир бўлувчи ҳодисалар ҳисоблаб чиқилган баҳога нисбатан аудиторлик далилларини таъминлаши ёки таъминламаслигини аниқлаш, агар бундай ҳодисалар:
Содир бўлиши; ва
Ҳисоблаб чиқилган баҳони тасдиқлайдиган ёки рад этадиган аудиторлик далилларини таъминлаши кутилаётган бўлса, мос келувчи жавоб ҳаракати бўлиши мумкин.
A63. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар содир бўлувчи ҳодисалар баъзан ҳисоблаб чиқилган баҳо тўғрисида етарлича тегишли аудиторлик далилларини таъминлаши мумкин. Масалан, давр тугаганидан сўнг кўп ўтмай алмаштирилган маҳсулот тўлиқ захирасининг сотилиши унинг соф сотиш қийматининг баҳоланиши хусусида аудиторлик далилларини таъминлаши мумкин. Бундай ҳолларда, агар етарлича тегишли аудиторлик далиллари олинган бўлса, ҳисоблаб чиқилган баҳо бўйича қўшимча аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш талаб этилмаслиги мумкин.
A64. Айрим ҳисоблаб чиқилган баҳолар учун аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар содир бўлувчи ҳодисалар ҳисоблаб чиқилган баҳога нисбатан аудиторлик далилларини таъминламаслиги мумкин. Масалан, айрим ҳисоблаб чиқилган баҳоларга тегишли вазиятлар ёки ҳодисалар фақат узоқ давр мобайнида ривожланади. Бундан ташқари, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш мақсади туфайли, давр тугаганидан кейин олинган маълумотлар бухгалтерия баланси санасида мавжуд бўлган ҳодисалар ёки вазиятларни акс эттирмаслиги мумкин ва шу сабабли, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш учун ўринли бўлмаслиги мумкин. 13-бандда муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига жавобан аудитор бажариши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлар кўрсатилган.
A65. Айрим ҳолларда ҳисоблаб чиқилган баҳога зид бўлган ҳодисалар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш жараёни самарали эмаслигини ёки ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислиги мавжудлигини кўрсатиши мумкин.
A66. Ҳатто аудитор бу ёндашувни аниқланган ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан қўлламасликка қарор қилган бўлса ҳам, у АХС 56016 талабларини бажариши шарт. Аудитор молиявий ҳисоботлар санаси ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси оралиғидаги даврда содир бўлаётган, тузатиш киритиш ёки молиявий ҳисоботларда очиб берилиши талаб этиладиган ҳодисаларнинг барчаси аниқланганини17 ва молиявий ҳисоботларда тегишли равишда очиб берилгани18 хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мақсадида ишлаб чиқилган аудиторлик тартиб-таомилларини бажариши шарт. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолардан ташқари, аксарият ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш одатда бўлғуси вазиятлар, операциялар ёки ҳодисаларга боғлиқ бўлгани боис, аудитор АХС 560 мувофиқ ишлаши айниқса ўринли ҳисобланади.
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A67. Агар бухгалтерия баланси санаси ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси оралиғидаги давр муддати анча давомли бўлса, мазкур вақт оралиғида содир бўлган ҳодисалар аудитор томонидан кўриб чиқилиши, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолардан ташқари, ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан самарали жавоб ҳаракати бўлиши мумкин. Бу мулкдор-бошқарувчи томонидан бошқариладиган айрим кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланганда, айниқса тадбиркорлик субъекти раҳбариятида ҳисоблаб чиқилган баҳоларни назорат қилиш расмий тартиб-таомиллари мавжуд бўлмаган ҳолларда айниқса самарали бўлиши мумкин.