Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган кўрсаткичлар (21-бандга қаранг)
A124. Аудит ўтказиш жараёнида аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти қабул қилган, унинг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган қарорлар ва мулоҳазалардан хабар топиши мумкин. Бундай маълумотлар аудиторнинг рискка аудитор томонидан берилган баҳо ва тегишли жавоб ҳаракатлари ўринли ёки ўринли эмаслиги хусусидаги хулосасига таъсир кўрсатиши ва аудитордан аудитнинг қолган қисми учун бунинг оқибатларини кўриб чиқиш талаб этилиши мумкин. Бундан ташқари, улар молиявий ҳисоботларда АХС 70026 да тавсифланган муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аудитор томонидан баҳолашга таъсир кўрсатиши мумкин.
A125. Ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган кўрсаткичларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти вазиятларда ўзгаришлар юз берганини субъектив баҳолаган ҳолларда ҳисоблаб чиқилган баҳо ёки уни аниқлаш усулидаги ўзгаришлар.
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан ўз тахминларидан фойдалангани, улар бозорга оид кузатилаётган тахминларга зид бўлганда.
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг мақсадлари учун мос келадиган қатъий баҳолашга олиб келувчи аҳамиятли тахминларни танлаш ёки шакллантириш.
Оптимистик ёки пессимистик схемага ишора қилиши мумкин бўлган қатъий баҳолашни танлаш.
Ёзма баёнотлар (22-бандга қаранг)
A126. АХС 58027 да ёзма баёнотлардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилади. Баҳолашнинг хусусияти, муҳимлиги ва ноаниқлиги даражасига қараб, молиявий ҳисоботларда тан олинган ёки очиб берилган ҳисоблаб чиқилган баҳолар тўғрисида ёзма баёнотлар қуйидаги баёнотларни ўз ичига олиши мумкин:
Баҳолашни аниқлаш жараёнларининг тегишли хусусияти, шу жумладан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос ва жараёнларни қўлашда изчиллик контекстида фойдаланган тегишли тахминлар ва моделлар тўғрисида ёзма баёнотлар.
Тахминлар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг тадбиркорлик субъекти номидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан ўринли бўлган муайян ҳаракатларни бажариш нияти ва қобилиятини тегишли равишда акс эттириши тўғрисида ёзма баёнотлар.
Ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича очиб берилган маълумотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўланиладиган асосга мувофиқ тўлиқ ва тегишли ҳисобланиши тўғрисида ёзма баёнотлар.
Ҳисобот давридан кейинги бирон-бир ҳодиса ҳисоблаб чиқилган баҳоларга тузатиш киритишни ва молиявий ҳисоботларга очиб бериладиган маълумотларни киритишни талаб қилмаслиги тўғрисида ёзма баёнотлар.
A127. Молиявий ҳисоботларда тан олинмаган ёки очиб берилмаган ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан ёзма баёнотлар қуйидагилар тўғрисида баёнотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин:
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосдаги тан олиш ёки очиб бериш мезонлар бузилгани ёки бузилмаганини аниқлаш учун қўллаган асоснинг тегишлилиги тўғрисида (А114 бандига қаранг).
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирилмаган ёки очиб берилмаган ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан назарда тутилган, ҳаққоний қийматдан фойдаланишга тааллуқли бўлган тахминни рад этиш учун қўллаган асоснинг тегишлилиги тўғрисида (А115 бандига қаранг).