Iaasb general Template (Portrait)


Ҳужжатлар (23-бандга қаранг)



Download 2,1 Mb.
bet21/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Ҳужжатлар (23-бандга қаранг)


A128. Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган кўрсаткичларни ҳужжатлаштириш аудиторга аудитор томонидан рискка берилган баҳо ва тегишли жавоб ҳаракатлари ўринли ёки ўринли эмаслигини аниқлашга ва молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини баҳолашда ёрдам беради. А125 бандида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган кўрсаткичларга мисоллар келтирилади.



Илова
(А1 бандга қаранг)

Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асосларига мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотлар

Ушбу илованинг мақсади фақат бошланғич маълумот ва контекст сифатида ахборот таъминлаш учун молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асосларига мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотларни умумий тарзда кўриб чиқишдан иборат.


  1. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асослари молиявий ҳисоботларда ҳаққоний қиймат бўйича турли-туман баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотларни талаб қилади ёки уларга рухсат беради. Улар активлар ва мажбуриятлар ёки ўзаро боғлиқ очиб бериладиган маълумотлар асосида тақдим этадиган қўлланма даражасига кўра ҳам фарқ қилади. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари мажбурий бўлган қўлланмани тақдим этади, бошқа асослар умумий қўлланма тақдим этади, баъзи асослар эса умуман ҳеч қандай қўлланма тақдим этмайди. Бундан ташқари, муайян соҳаларга хос бўлган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотларни аниқлаш амалиёти ҳам мавжуд.

  2. Ҳаққоний қийматнинг таърифлари молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асосларида ёки муайян асос доирасда турли активлар, мажбуриятлар ёки очиб бериладиган маълумотларга нисбатан фарқ қилиши мумкин. Масалан, Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) 3928 да ҳаққоний қийматга “яхши хабардор бўлган ва бундай операцияни амалга оширишни хоҳловчи мустақил томонлар ўртасида умумий шартлар асосида битимни амалга оширишдаги активни алмаштириш ёки мажбуриятни тўлаш мумкин бўлган сумма”, деб таъриф берилган. Ҳаққоний қиймат тушунчаси одатда ўтмиш ёки келажакдаги бирон-бир санада ҳисоб-китобни эмас, балки жорий операцияни назарда тутади. Бинобарин, ҳаққоний қийматни аниқлаш жараёни – бу мазкур операцияни амалга оширишнинг тахминий нархини излашдир. Бундан ташқари, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асосларида “тадбиркорлик субъектига хос бўлган қиймат”, “фойдаланишдаги қиймат” сингари атамалар ёки бошқа шунга ўхшаш атамалар қўлланиши мумкин ва улар ушбу АХСдаги ҳаққоний қиймат тушунчаси билан мос келади.

  3. Ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашларда вақт ўтиши билан юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларида турлича кўриб чиқилиши мумкин. Масалан, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг муайян асоси маълум активлар ёки мажбуриятларни ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлардаги ўзгаришларни бевосита капиталда акс эттиришни талаб қилиши мумкин, айни вақтда, бошқа бир асосга мувофиқ бундай ўзгаришлар даромад таркибида акс эттирилиши мумкин. Айрим асосларда ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олишни қўллаш зарур ёки зарур эмаслигини ёинки уни қўллаш усулини аниқлаш тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг муайян актив ёки мажбуриятга нисбатан маълум ҳаракатларни бажариш ниятига боғлиқ бўлади.

  4. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асослари молиявий ҳисоботларда ҳаққоний қиймат бўйича муайян баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотларни талаб қилиши, шунингдек уларни турли даражада белгилаши ёки уларга рухсат бериши мумкин. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари:

  • Молиявий ҳисоботларга киритилган муайян маълумотларни ёки молиявий ҳисоботларга изоҳларда очиб берилган ёки қўшимча ахборот сифатида тақдим этилган маълумотларни баҳолаш, тақдим этиш ва очиб беришга қўйиладиган талабларни белгилаши;

  • Ҳаққоний қийматдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муайян баҳолашларни тадбиркорлик субъектининг ихтиёрига кўра ёки фақат муайян мезонларга риоя этилган ҳолларда қўллашга рухсат бериши;

  • Ҳаққоний қийматни аниқлашнинг алоҳида усулини, масалан, мустақил баҳолаш ёки дисконтланган пул оқимларидан фойдаланиш махсус усуллари ёрдамида аниқлашни белгилаши;

  • Ҳаққоний қийматни аниқлаш учун усулни бир нечта муқобил усуллар орасидан танлашга рухсат бериши (танлаш мезонлари молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосида назарда тутилиши ёки тутилмаслиги мумкин); ёки

  • Мавжуд одат ёки амалиётга, масалан, муайян соҳадаги амалиётга кўра қўлланиши аён бўлган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлар ёки очиб бериладиган маълумотларга нисбатан қўлланма тақдим этмаслиги мумкин.

  1. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари ҳаққоний қийматни ёки очиб бериладиган маълумотларни аниқлаш талаби ёки бунга рухсат беришнинг зарурий шарти бўлиб хизмат қилиш учун активлар ёки мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқланган бўлиши лозимлигини назарда тутади. Айрим ҳолларда бу тахмин, агар актив ёки мажбурият фаол бозорда эълон қилинган бозор нархига эга бўлмаса ёки унинг учун ҳаққоний қийматни асосли баҳолашнинг бошқа усуллари тегишли ёки ўринли эмаслиги аён бўлса, рад этилиши мумкин. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари ҳаққоний қийматни аниқлаш учун қўлланиладиган маълумотларни бир-биридан ажратадиган ҳаққоний қиймат иерархиясини эълон қилинган нархлар ва фаол бозорларга асосланган “кузатилаётган бошланғич маълумотлар”дан тадбиркорлик субъектининг бозор иштирокчилари томонидан қўлланиладиган тахминлар тўғрисидаги ўз мулоҳазаларини кўзда тутувчи “кузатилмайдиган бошланғич маълумотлар”гача бўлган диапазонда назарда тутиши мумкин.

  2. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари баҳолаш ёки муайян актив ёки мажбурият учун хос бўлган бошқа жиҳатларга доир маълумотларга белгиланган муайян тузатишлар ёки ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Масалан, инвестицион мулк ҳисобга олиш баҳоланган бозор қийматига нисбатан тузатишларни, хусусан олди-сотди битимини якунлаш учун баҳоланган харажатларига тузатишлар, мулкнинг ҳолати ва жойлашиши билан боғлиқ тузатишлар ва бошқа масалаларга доир тузатишларни талаб қилиши мумкин. Худди шунингдек, агар муайян актив учун бозор фаол бозор бўлиб ҳисобланмаса, эълон қилинган нархлар котировкалари айниқса мос келадиган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашга эришиш учун тузатишлар ёки ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши мумкин. Масалан, агар бозорда олди-сотдилар тез-тез амалга оширилмаса, бозор яхши ривожланмаган бўлса ёки мавжуд савдо бирликларининг умумий сони билан таққослаганда унча кўп бўлмаган бирликлар олди-сотдиси амалга оширилган бўлса, эълон қилинган бозор нархлари ҳаққоний қиймат кўрсаткичлари ҳисобланмаслиги мумкин. Бинобарин, бундай бозор нархларига тузатиш ёки ўзгартириш киритиш талаб этилиши мумкин. Бундай тузатишлар ёки ўзгартиришлар киритишни амалга ошириш учун бозорга оид маълумотларнинг муқобил манбалари зарур бўлиши мумкин. Бундан ташқари, айрим ҳолларда ҳаққоний қийматни ёки актив ёки мажбуриятнинг қадрсизланиши эҳтимолини аниқлаш ажратилган гаров таъминотини ҳисобга олишни талаб қилиши мумкин (масалан, гаров таъминоти қарз сифатида бериладиган муайян турдаги инвестициялар бўйича ажратилганида).

  3. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларининг аксариятида ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш тушунчасининг замирида тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ўз фаолиятини тугатиш, ўз операциялари ҳажмини сезиларли даражада қисқартириш ёки тугатиш ёинки операцияни ноқулай шартларда амалга ошириш нияти ёки заруриятисиз узлуксиз равишда давом эттиради, деган тахмин ётади. Шу сабабли, бу ҳолда ҳаққоний қиймат тадбиркорлик субъекти мажбурий операция, мажбурий тугатиш доирасида ёки хатланган мол-мулкни сотишда олиши ёки тўлаши мумкин бўлган қиймат ҳисобланмайди. Бошқа томондан, умумий иқтисодий шароитлар ёки муайян соҳаларга хос бўлган иқтисодий шароитлар бозорда ноликвидликка сабаб бўлиши ва ҳаққоний қийматни пасайтирилган нархлар ёки потенциал даражада анча пасайтирилган нархлар асосида аниқлашни талаб қилиши мумкин. Бироқ тадбиркорлик субъектидан ўз активлари ва мажбуриятларининг ҳаққоний қийматини аниқлашда, агар бу молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосида назарда тутилган ёки рухсат этилган бўлса, ўзининг жорий иқтисодий ёки операцион вазиятини эътиборга олиш талаб этилиши мумкин ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси тегишли усулларни белгилаши мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг муайян амалий мақсадларни амалга ошириш учун активдан тез халос бўлиш режаси мазкур активнинг ҳаққоний қийматини аниқлашда ўринли бўлиши мумкин.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish