тарихий алоқадорлик
афкура тарихан ижтимоий борлиқни сиёсий-гуруҳий ёки синфий манфаатлар кўзгуси орқали инъикос эттириш воситаси сифатида тавсифланади. Мафкуранинг вазифаси маълум бир дунёқараш билан боғлиқ равишда қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш, муайян ғоявий нуқтаи назар бўйича ижтимоий ҳаётда нима бўлиши керагу ва нима бўлишига йўл қўймаслик зарурлигини асослашдан иборат бўлади. Баъзан бундай қарашларни кенгайтириб, мафкура объектига эса фақат ижтимоий борлиқни, айни чоғда табиатнинг ўзи ҳам қўшиб юборилади. Натижада мафкура ижтимоий-гуруҳий манфаатлар асосида борлиқни ўзгача инъикос эттириш тусига киради. “Ўзгача”да мафкура борлиқни нафақат илмий жиҳатдан таьриф-тавсиф этади, балки, аксинча, уни сохталаштириши ҳам мумкин. Мафкура ҳар доим жамиятнинг бир қисми манфатларини бутун жамият манфаатлари этиб изоҳлайди, яъни унсур (элемент) ва қисм бутун ўрнини эгаллайди. Унинг асосий тамойили партиявий-синфийлик бўлиб қолади ҳамда индивидуал ва ижтимоий онг ғайриилмий йўналишда бирёқлама шаклланади. Бинобарин, сиёсий ғоялар тизими ва шунга мувофиқ амалий ҳаракат дастури мафкуранинг асосий мазмунини ташкил этади. Шундай қилиб, оламнинг бир бутунлиги тўғрисидаги фалсафий қарашлар айро-айро ҳолдаги сиёсий мақсадларни “ялпи умумий”, яъни одамзотнинг туб манфаатлари этиб кўрсатиш учун ғоявий таьсир кўрсатишнинг самарали воситасига айланади. Натижада муайян социал гуруҳ манфаатлари умумийлик касб этиб, бошқа гуруҳлар манфаатлари билан уйғунлашиш тусига киради. Манфаатларнинг бу тарзда чатишиб кетиши қисмни бутун, ҳаёлотни реаллик этиб кўрсатиш учун кифоя қилади. Мафкура мана шундай йўналиш олгандагина жамиятда ғоявий жипслик вужудга келади ва турли манфаатларга эга бўлган ижтимоий гуруҳлар ўртасида вақтинча бўлса-да, ҳаракат бирлиги юзага келади.
Партиявийлик субъект ижтимоий нуқтаи назари маълум мақсад йўлида аниқ ғоявий йўналиш олиши бўлиб, у индивиднинг муайян сиёсий партияга ёки ижтимоий ҳаракатга расман мансублигини англатмайди. Партиявийлик тушунчаси кенг маънода у ёки бу ижтимоий гуруҳнинг ғоявий-сиёсий қарашларига қушилмайдиган индивидларга ҳам хосдир. Муайян мафкурадаги дунёқараш моҳияти индивидларнинг дунёқарашига яқин ёки ўзоқ бўлиши мумкин. Объективликнинг субъектив билиш манфаатлари билан чатишиб кетиши сабабли мафкура “туб” манфаатлар ифодаси тусини олиши ҳам мумкин.
Маълумки, фалсафа жамиятшунослик илми ва умуман олам тўғрисидаги ғоялар тизими сифатида ҳар доим жамиятда ғоявий-мафкуравий баҳслар ва сиёсий тўқнашувларга тортилмасдан иложи йўқ. Мафкуранинг фалсафага таъсири натижасида алоҳида-алоҳида фалсафий йўналиш (мактаб) лар ўртасида қарама-қаршиликлар кучайишига олиб келади. Айнан ана шундай муросасиз ғоявий-назарий кураш фалсафани бадном этиб, бирликка путур етган жойда абадий ажралиш ва душманлик мавжуддир, демак, бундай жойда ҳақиқатни излаб топиш қийинлашади, деган ҳулосалар чиқарилади. Фалсафа мафкура билан қанчалик боғлиқ бўлиши даражасига қараб, унинг мазмуни шунчалик мафкуралашади, айнан ана шу маънода фалсафа тарихан мафкуравий тус олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |