I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Ғояга қарши ғоявий кураш масаласи



Download 1,16 Mb.
bet65/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ғояга қарши
ғоявий кураш масаласи.
Биз яшаётган давр ахборот коммуникациялари бағоят ривожланган, дунёнинг ҳамма жойидаги маълумотлар тез ёйилаётгани билан фарқланади. Бундай фикрлар, ғоялар, қарашлар хилма-хиллиги, ранг-баранглиги шароитида яшаш бир томондан қувончли, иккинчи томондан аянчлидир. Зеро, жамият тараққиёти ва инсон камолотига хизмат қиладиган ғоялар билан бирга халқлар, миллатлар орасига рахна соладиган, одамларни, айниқса ёшларни тўғри йўлдан оздирадиган, уларда ҳайвоний хирсларни қўзғатадиган, тошбағирлик, инсон тақдирига бефарқлик ҳис-туйғуларини ривожлантирадиган қарашлар тезда қарор топиб қолмоқда. Бундай шароитда миллий ғоя ва мафкурага эҳтиёж ошиб бормоқда. «Албатта, - дейди Президент Ислом Каримов, - биз фикрлар ва қарашлар ранг-баранглиги принципи тарафдормиз. Аммо бу фикр ва қарашларни бирлаштирадиган, уларнинг муштарак жиҳатларини уйғунлаштирадиган ягона мезон борки, бу миллий ғоя ва миллий мафкурадир». («Ҳушёрликка даъват»// «Ўзбекистон овози», 1999,26.06).
Ана шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик учун миллий мафкурани шакллантириш бўйича республикамизда қизғин бахс-мунозаралар борди. Бунда Ислом Каримов фаол иштирок этди ва миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантириш концепциясини яратди. Бу концепцияга ақидапарастларча муносабатда бўлмаслик кераклигини назарда тутиб, Ислом Каримов мутассадди ташкилотлар раҳбарлари «етарли илмий салоҳиётга эга ва тажрибали педагогик кадрлари мавжуд бўлган таълим муассасаларидан иборат мамлакат миқёсида «экспериментал майдончалар»ини белгиласинлар ва эксперт ишчи гуруҳларини ташкил қилсинлар», - деб Фармойиш чиқарди. Бундай майдончалар, эксперт гуруҳлари расман ташкил этилди-ю, аммо уларнинг тўплаётган тажрибалари, тавсия этаётган таклифлари инобатга олинмади. Ислом Абдуғаниевич миллий ғоя ва мафкуранинг жамият ҳаётидаги ахамиятини таъкидлаб, «Биз унинг мазмун-моҳияти уфқларини умумий тарзда (курсив - И.К.) олдик. Энди ижтимоий соҳа олимлари, мутахассислар, илғор фикрли зиёлилар бу борадаги изланишларни чуқурлаштириб, умумлашган назарий хулосаларни ишлаб чиқишлари» зарурлигига эътиборни қаратди. Чунки фақат шундай йўл тутгандагина ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан кураша оладиган кадрлар етишиб чиқиши мумкин.
Маълум бир ғояга, мафкуравий ёндашувларга қарши курашадиган шахс аввало ўзи ўша ғоя шаклланган мамлакат ва халқ тарихини яхши билиши, у ғояга қарши асосли далилланган ғоявий нуқтаи назарда мустаҳкам туриши ва унга қарши тура оладиган ғояни бошқаларга сингдира оладиган маҳоратга эга бўлиши лозим. Масалан, ваҳҳобийлик ғояси билан заҳарланган одамларни у йўл нотўғри эканлигини асослаш учун ваҳҳобийлик ғояси юзага келган Саудия Арабистонининг XVIII ва сўнгра ХХ аср бошидаги аҳволи, у халқнинг Ханбалия шариат мазхаби таъсирида шаклланган менталитетидан яхши хабардор бўлиши лозим. Акс ҳолда ваҳҳобийлик эътиқодига айланган ёшларни хато йўлдан қайтариш амримаҳол. Бошқа ҳар қандай ғояларга қарши курашлар ҳам худди шундай йўл тутишни тақоза этади. Жаҳолатпарастликка қарши курашадиган одам уни маърифатпарварликдан фарқлай олиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим. Тарих шунга шохидки, ҳеч қайси даврда ва ҳеч қайси мамлакатда жаҳолатпарастлик яйдоқ ҳолда ўзини намоён этмаган ва этмайди ҳам. У ҳар доим «маърифий» пардаларга ўралган ҳолда тақдим этилиб келинганки, фақат муайян даврлар ўтгач, ўшандай қарашлар асосида шаклланган муносабатлар индивидлар ва уларнинг жамиятлари бошига бехад кулфатлар тушишига сабаб бўлгани англаб етилган. Масалан, собиқ Шўролар даврида давлат ва жамиятни бошқаришни маъмурий-буйруқбозлик тизими жаҳолатпарастликнинг амалда намоён бўлиши экани, у инсон хуқуқларини поймол этадиган, индивидлар ташаббускорлигини ҳар қадамда бўғиб турадиган ижтимоий мурват экани эндиликда, яъни инсонпарвар демократик хуқуқий давлат қуришга киришилгач, маълум бўлди. Етмиш йил бадалида комунистик мафкура ўша манфур тизимни чинакам маърифатпарвар, инсонпарвар этиб кўрсатишга муваффақ бўлган эди. Ёки Совет даври сайлов системасини олайлик. Халқ оммаси хақ-хуқуқларини барбод этиш асосига қурилган ва тоталитаризмни мустаҳкамлашга қаратилган ўша система мафкура орқали дунёда энг демократик тизим деб талқин этилди. Айтиш мумкинми, узоқ йиллар халқ оммаси шу гумроҳликка ишониб қелди ва уни маърифатпарварлик нишонаси сифатида қабул этиб, муносабат белгилади.
Яна шуни таъкидлаш зарурки, ҳар қандай ғояни индивидлар онгига сингдиришнинг тарих тажрибасидан ўтган усули кучли, таъсирли мафкура воситаларидан самарали фойдалана билишдир. Масалан, Гитлернинг «миллий социализм» ғояси қанчалик ёвузлик ифодаси бўлмасин, унинг «хақлигига» ХХ аср ўрталаридаги немис халқининг аксарияти ишонган ва эътиқод қилган экан, унда молиявий жихатдан етарли даражада таъминланган ва у ғояни тарғиб қилиш учун махсус тайёргарлиги бор кадрларга эга кучли, таъсирли мафкура ҳал қилувчи рол ўйнади. Ёки Совет даврида сохта ғояларга одамлар ишонишган, унга этиқод қилишган экан, бу иш билан шуғулланадиган бутун бир тизим шаклланган бўлиб, «жамиятнинг энг юқори бўғинидан энг қуйи қатламигача бу тизим ўзининг кучли таъсирини ўтказар эди». (И.А.Каримов). Чунки мафкуранинг бутун воситалари ўша ғояларни одамлар онгига сингдиришга қаратилган бўлиб, индивидлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлиб қолмаслигига бутун этибор қаратилган эди.
Ҳайриятки, мустақил Ўзбекистоннинг Асосий Қонунида ҳеч бир мафкура давлат мафкураси мақомига эга бўлмаслиги кераклиги таъкидланди. Бунинг маъноси шуки, жамиятда турли партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, диний ташкилотлар, миллий марказлар бор экан, уларнинг ҳам ҳаракат дастурлари ва шунга мувофиқ ғоялари, бу ғояларни тарғиб этадиган мафкуралари бор. Агар бирон-бир мафкурага давлат мақоми берилгудек бўлса, давлат ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бошқача фикрлашга йўл қўймаслик, ўзгача мафкуралар йўлини қатъий тўсиб қўйиш хуқуқига эга бўлиб қоладики, натижада давлат ўзининг демократик хуқуқий мақомидан маҳрум бўлиб, тоталитаризм ва авторитализм ботқоғига ботиб, ўзини-ўзи халок этади. Бунга тарихда мисоллар кўп. Шундан биттаси СССР деб аталган давлат тақдиридир.
Ўзбекистонда ҳозир 5 та сиёсий партия, қатор ижтимоий ҳаракатлар, миллий марказлар, адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган 16 та диний ташкилот бор. Улар ўз матбуот органлари, дастурлари ва бошқа мафкуравий воситаларига эга бўлиб, ўз дастурлари ва низомларидан келиб чиқиб, аҳолига ғоявий таъсир кўрсатиш имкониятига эгадирлар. Ўз навбатида давлат ҳам ўз ички ва ташқи сиёсатини, амалга ошираётган тадбирларини мафкуравий воситалар орқали оммага етказиб, одамларни миллий манфаатларни англаб олишлари, шу йўл учун фидойилик кўрсаткишларига даъват этади.
Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси ўтиш даври қийинчиликларини мардонавор енгиб бораётган халқимизга маънавий мадад бериб келмоқда. Бу ғоя ва мафкура Ўзбекистонда яшаётган барча миллатлар, элатлар, диний эътиқод эгаларини бирлаштириш, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун курашнинг аниқ йўлларини кўрсатиб бермоқда.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish