I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet73/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Таълим тизими


ва ғоявий тарбия.
Таълим» ва «таълим тизими» тушунчаларида айният ва тафовут мавжуд. Айният шундаки, ёш авлодга, умуман одамзотга таълим бериш билан ота-оналардан тортиб, қариндош-уруғ, ёру-биродар, дўстлар – борингки, муайян жамоа ва жамиятга уюшган индивидларнинг барчаси иштирок этади. Ўзбекларда «битта болага етти маҳалла ахли ота-она»деган хикматли сўз тарихан қарор топганлиги бежиз эмас. Чунки тарбия кўрган, жамиятда яшаш кўникмаларини ўзида ҳосил этган инсонлар қанча кўп бўлса, оила, маҳалла, қишлоқ ва, борингки, бутун мамлакат аҳолиси тинч-тотув, бир-бири билан ҳамкор, ҳамнафас яшайдилар. Шунинг учун ҳам халқимизда таълим кўрмаган олимдан таълим кўрган «оми» афзал деган нақл бор. Масалан, миллий анъаналар руҳида тарбияланган чўпон ўз халол меҳнати, шахсий намунаси билан жамиятда маънавиятни қарор топтиришга муносиб ҳисса қўшади. Бойликка ружу қўйган, олғирлик касалига мубтало бўлган, халол билан ҳаромнинг фарқига бормайдиган олим, сиёсий арбоб жамиятда ўз «номунаси» билан муайян жамоа ва умуман жамиятни издан чиқарса, миллий манфаатларга хиёнат қилса, ўша «оми» ҳисобланган чўпон жамият ва унинг тараққиёти, инсон камолоти учун беназир хизмат қилади. Шу маънода «Таълим» маълум бир мамлакатда, минтақада тарихан қарор топган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар орқали муайян дунёқарашни қарор топтириш, миллий ўзликни ва одам ўз-ўзини англаш рухини сингдиришда барча шахсларнинг иштирок этишини назарда тутадики, шу жихатдан «Таълим тизими» у тушунчанинг таркибий қисми ҳисобланади.
«Таълим тизими» тушунчаси муайян тизимга тушганлиги, аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ҳамда барча замонларда мафкура воситаси бўлиб келганлиги билан «Таълим»га нисбатан чуқурроқ ва аниқ-равшанроқ тушунчадир. Ҳар бир таълим тизими муайян тарихий давр руҳини ўзида ифодалаб, аниқ давлат ва жамият олдида турган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавият-маърифий вазифаларни бажариш мақсадларига бўйсунади. «Бешикдан то тобутгача ўқи!» шиорига асосан, Ўзбекистонда таълим тизими узлуклиликнинг узлуксизлик тамойилига асосланган. Яъни, боғча, бошланғич ва ўрта мактаб, олий ўқув юрти (у бакалавриат ва магистратура босқичларига эга), сўнгра аспирантура, доктарантура ҳамда малака ошириш институтларини ўз ичига олади.
Таълим тизимида ғоявий тарбия марказий ўринларда туради. Чунки таълим тизимининг барча босқичларида бериладиган таълим ва тарбия жараёнлари ўқувчилар, талабалар, тингловчилар «дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг онгини илмий асосланган билимлар билан бойитиш ҳамда жамият учун, унинг равнақи учун керак бўлган сифатларни камол топширишга йўналтирилган бўлади».1 Таълим бериш жараёни тарбияни ўз ичига олади, аммо тарбия кўп қиррали ва, юқорида айтганимиздек, умумхалқ иштирокини тоқоза этгани сабабли, таълимни ҳам назарда тутади. Шунинг учун ҳам тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши тўғрисидаги талаблар аввало таълим тизимида ишлаётган барча тоифадаги индивидларга ҳам ва албатта халқнинг ҳамма табақаларига ҳам тааллуқлидир.
Бироқ, ғоявий тарбия бевосита дунёқараш билан боғлиқ бўлгани сабабли, замонавий таълим тизимида мафкура воситаси сифатида ҳар қандай дунёқарашни эмас, балки одам-олам ҳақида илмий жиҳатдан асосланган, фалсафий мазмун билан бойитилган дунёқараш руҳида ёшларни, бутун халқ оммасини тарбиялашга ҳаракат қилади. «Янгича фикрлаш ва янгича тафаккур айнан мустақиллик мафкураси рухида тарбия топиб, сайқалланган миллий онг, дунёқараш ва эътиқод махсулидир».1
Ғоявий тарбияда ижтимоий-гуманитар фанларнинг алоҳида ўрни бор бўлиб, улар муайян жамият олдида тарихан турган мураккаб вазифалар ҳамда уларни бажариш йўллари, усулларини ҳам кўрсатади, индивидлар шахс бўлиб камол топишлари учун ёрдам беради. Фалсафа шу жихати билангина вертикал тарзда ижтимоий-гуманитар фанлар билан туташиб, мафкура тусига киради ва ғоявий тарбияда марказий ўринни эгаллайди. Фалсафа горизонтал тарзда табиий ва техникавий фанлар билан боғлангани учун фан сифатида у илмий дунёқарашни шакллантиради.
Табиий фанлар тадқиқотчилари XX асрда Ер деб аталган кичик олам ва унда одамнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси ҳақида салмоқли далилларни тўпладилар, моддий олам ўз-ўзидан вужудга келгани ва ўз-ўзидан ҳаракатдалигини рад этиб бўлмайдиган мисоллар билан исботладилар. Айниқса физик ва химик олимларнинг Табиат ўз тараққиётининг Ноосфера босқичига ўтгани, бунда унинг тақдири ўзи яратган ва «Одам» деб аталадиган мавжудоднинг ақл-заковати, фаолиятига боғлиқ бўлиб қолганини исботладиларки, буни эътибордан соқит қилиш жуда катта гумрохлиқ бўлур эди. Демак, барча мамлакатлар халқлари, айниқса уларнинг сиёсий арбоблари илмий-техника ва ахборот технологиялари муваффақиятлари тўла-тўкисича инсоният ва Ер деб аталган табиат манфаатларига бўйсундиришлари зарур бўлиб турибди. Таълим тизимининг барча бўғинларида Ноосфера даври янгича дунёқарашга муҳтож бўлиб турганига асосий эътиборни қаратишга даъват этилган. Ана шу ғояларни одамлар онгига сингдириш, уларни янги замон талаблари руҳида тарбиялаш миллий мафкураларда устивор йўналиш бўлиб қолса, инсониятнинг порлоқ келажаги ғоявий жиҳатдан мустаҳкамланган бўлади.
Ғ

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish