I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Норасмий уюшмалар ва улар-



Download 1,16 Mb.
bet69/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Норасмий уюшмалар ва улар-
нинг ёшлар тарбиясига таъсири.
Ҳамма даврларда ва ҳар бир жамиятда қон-қардошлик алоқалари, ёшга, жинсга хос, маълум бир соҳага қизиқишга мувофиқ ёки муайян ғояларга эътиқоддан келиб чиқадиган норасмий уюшмалар бўлади. Ана шу доирада ҳам ғоявий таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эканини албатта ҳисобга олиш лозим.
Шарқ халқларида, жумладан ўзбекларда кичик оиладан ташқари катта оилалар ҳам бўлади. Бу, ўша уруғ-қабиладошлик муносабатларида етакчи майл бўлган қон-қариндошлик алоқаларидир. Одатда ўзбек оиласининг кекса авлоди бундай қон-қариндошлик муносабатларини эъзозлаб ривожлантиради ва шу асосда ёш авлодга – алоҳида мустақил оила бўлиб чиқиб кетган болалари, уларнинг фарзандлари (набиралар, эваралар, ҳатто чеваралар)ни ҳам ўз таъсир доирасида ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Ана шу жараёнда қон-қариндошликка асосланган норасмий уюшмалар вужудга келиб, улар ҳам ғоявий таъсир ўтказишда фаол иштирок этадилар. Катта оила бошида турган кекса одамларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, ғоявий нуқтаи назари у ёки бу даражада ана шу уюшма доирасига кирган одамлар қадриятига айланади. Демак, бундай норасмий уюшманинг ижтимоий тараққиёт ва инсон камолотига таъсири унга бошчилик қиладиган шахсларнинг ижтимоий-сиёсий нуқтаи назарларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Аксарият истиқомат жойларида ва умуман жамиятда ёш хусусиятидан ёки жинсга мансубликдан келиб чиқиб норасмий уюшмалар ўзидан-ўзи шаклланади. Чунки одамзот фикрловчи мавжудод бўлгани сабабли, у ижтимоий муҳитда ўз ўрнига эга бўлиш учун курашади. Бунда ёш хусусияти билан боғлиқ уюшмалар, уларнинг “лидер” (бошлиқ)лари вужудга келиб, маълум бир ҳаракатга бошчилик қиладилар. Масалан, Россия ва бирқатор хорижий мамлакатларда носоғлом оилавий муҳитдан безор бўлиб қолган ёшлар ўз уюшмаларини ташкил этаётганлиги, “бомж” деб аталадиган, ҳатто тиламчиларнинг норасмий ташкилотлари Ўзбекистонда ҳам борлиги шундан далолат беради.
Маҳаллаларда аёллар ва эркакларнинг норасмий уюшмалари бўлиб, улар ўз йиғинларида давлат сиёсати, халқаро ҳамжамиятдаги муносабатларга доир фикрлар билан ўзаро мулоқот қилиб, шундан келиб чиқиб муайян муносабатлар шакллананади ва у аввало оила, маҳалла доирасида, сўнгра бошқа жойларга тарқалади.
Чет элларда вужудга келган ҳамда ўз Низомларига эга бўлган ташкилотлар, масалан, Ҳизбут-таҳрир исломия, ваххобийлик ва шу кабиларнинг Ўзбекистонда норасмий (яширин) ташкилотлари мавжуд. Андижонда “Акромия” деган норасмий ташкилот ўзининг ғайридиний, ғайриинсоний ғояларини оила ва маҳалла каби мафкуравий ижтимоий институтлар орқали айрим кишилар онгида қарор топишига эришиб, даҳшатли фожиалар рўй беришга сабабчи бўлдиларки, бундай ҳоллаларни ҳисобга олиб, миллий ғояни кенг тарғиб этиш, айниқса Ноосфера даврида тарафкашликка асосланган ҳар қандай кўринишдаги мафкураларга қарши ғоявий иммунитетни ҳосил этиш ижтимоий зарурат бўлиб турибди.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish