I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet72/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • Якканикоҳликка асосланган оилаларнинг афзаллиги нимада?

  • Ғоявий таъсир кўрсатишда оила қандай имкониятга эга?

  • Маҳалла (истиқомат жой)ларда миллий ғояни одамлар онгига сингдириш қай аҳволда?

  • Норасмий уюшмаларнинг ғоявий таъсир кўрсатишдаги ўрни қандай?

  • Норасмий жамоалар “лидери” (бошлиғи) дунёқараши ва эътиқод йўналишининг аҳолига таъсири қандай бўлади?

  • Ўқув жамоасида ёшларга ғоявий таъсир кўрсатиш имконияти ва ундан фойдаланиш аҳволи қандай?

  • Меҳнат жамоалари ғоявий таъсир кўрсатиш мафкуравий ижтимоий институт сифатида ўз ролларини қандай бажармоқдалар?

  • “Оммавий маданият” нима ва у Ўзбекистон халқлари тафаккур ва турмуш тарзига ғоявий таъсири қандай?

  • Нега миллий манфаатларимизга ва эътиқодларимизга зарар етказадиган ғоялар баъзи ёшлар онгига сингиб, уларнинг миллий мустақилликни мустаҳкамлашга хилоф фаолият йўналиши белгилашларига сабаб бўлмоқда?



Ғоявий таъсир кўрсатиш воситалари, шакллари, услублари.



Сўз – ғоявий таъсир кўрсатишнинг
мафкуравий воситаси сифатида.
Ноосфера даври одам-олам муносабатларида илмий ҳақиқатларга асосланган янгича дунёқараш, шу асосда янгича тафаккур ва турмуш тарзи шаклланишини тақоза этмоқда. Ушбу жараёнда геосиёсат ва мафкурада ҳам янгича ёндашувлар қарор топиши, инсоният ниҳоят миллий, ирқий, диний ва бошқа негизда муқаррар чиқадиган зиддиятларни зўравонликларсиз, урушларсиз, террорларсиз, тарафкашликларсиз хал этиш босқичига ўтишига умид қилиш мумкин. Ана шундагина илмий-техника ва технология муваффақиятлари ва глобаллашув жараёнларидан ҳар бир элат, миллат, минтақа халқлари ва бутун башарият манфаатлари йўлида тўла-тўкис фойдаланиш имконияти вужудга келиши мумкин. Бу улуғ мақсадларга эришишда мафкура воситалари, шакллари, услублари ҳақида ёшларимиз зарур билимга эга бўлишлари тарихий заруриятдир.
Муайян дунёқараш ифодаси сифатидаги ғояларни одамлар онгига етказиш, уларнинг қалбидан мустаҳкам ўрин олишида сўз асосий мафкуравий восита ҳисобланади. Бинобарин, одамзот жамият бўлиб яшашга ўтгач, маънавиятни қарор топтириш, шу асосда жамоа ва жамиятга уюшган одамларда ўзаро ҳамкорлик, ҳамдўстлик рухини қарор топтиришда сўздан ўз ўрнида ва билиб фойдаланишга катта эътибор берилган. Масалан, «Авесто»да сўзнинг қудратига юксак баҳо берилади ва эзгу сўз одамнинг комиллик мақомига эришишининг зарур шарти ҳисобланиб, шу жараёнда унда эзгу ният ва эзгу амаллар вужудга келишига эътибор қаратилади. Қадимги Юнонистонда риторика мактабларида махсус тайёргарликка эга бўлган воизлар тайёрланган. Мактабни муваффақиятли битирганлар омма олдига чиқиб сўзлаш хуқуқига эга бўлганлар. Ўрта асрлар, шунингдек кейинги даврларда ҳам ислом дини ва шариатларидан етарли билимга эга бўлган одамларни воиз деб атаганлар, улар омма олдига чиқиб, олам-одам муносабатлари ҳақида гапирганларида, барча унинг сўзларини бутун вужуди билан тинглаган. Ғарб мамлакатларининг баъзиларида махсус герменевтика фани ўтилиб, унда бўлажак мутахасисларнинг сўзларни ўз ўрнида ва ўз маъносида ишлатишга ўргатилади.
Ҳозирги даврдаги тадқиқотлардан маълум бўлишича, одамзот кундалик шахсий кузатишлари, ҳаётий тажрибаси, ижтимоий-сиёсий қарашларига мувофиқ келадиган ғояларгагина ишонар экан, бунда мантиқий боғланишлар ифодаси бўлган фикрларга нисбатан кундалик онг даражасидаги ўткинчи қарашларга қизиқиш катта бўлади. Агар воизнинг билими чуқур, нотиқлик маҳорати юксак бўлса, кундалик онг даражасида кенг ёйилган фикрларга таяниб туриб, мантиқ кучи билан ўз қарашларига ишонтира олади ва тингловчини жиддий ўйлаш ва мулоҳаза қилиб кўришга даъват этиб, илмий-фалсафий жихатдан асосланган фикрларга ишонч туйғусини вужудга келтира олади. Демак, нотиқ ёки воиз нутқида ишлатиладиган, жамият ва халқ манфаатларини ифодаловчи ижтимоий рамзлар – сўзлар, иборалар, шиорлар, нарса ва ҳодисалар ўша тингловчи талаб-эхтиёжи, орзу-умидлари ва манфаатларига бевосита алоқадор бўлгандагина таъсирчан ва ишончли бўлади.
Сўз – дил гавҳари, жон озиғи деганда, халқимиз ҳар қандай иборани эмас, балки одамда комиллик сифатларини тарбиялайдиган, унда ўз Ватани, миллати шаън- шуҳратига шуҳрат қўшиши учун илхом манбаъи бўладиган доно фикрлар, ижтимоий ходисаларга донишмандларча баҳо бериш ва муносабат белгилаш қобилиятини вужудга келтирадиган илмий қарашларни назарда тутади. Таълим тизимидаги барча фанлар ўқитувчилари ёшларда илмий дунёқарашни шакллантиришга хисса қўшадилар, демак, уларнинг ҳар бир сўзи маълум маънода мафкура билан вобоста бўлиб кетадики, буни назардан соқит қилмаслик керак. Сўзга эътибор – элга эътибор, деган нақл улар учун дастуруламал бўлмоғи лозим. Инсоният Ноосфера даврига кирган ва кўп йирик давлатларнинг геосиёсатида анъанавийлик давом этиб, тарафкашлик руҳини қарор топтириш майллари ҳамон кучли экан, ҳар бир ўқитувчи бу холатни ҳисобга олиб, ёшларда илмий дунёқарашни қарор топтириш, уларда оламий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга жиддий аҳамият бериши лозим. Зеро, сўзга, фикрга, ғояга мафкура воситаси сифатида қараган шахс ижтимоий-сиёсий жиҳатдан салмоқли сўзлар орқали ёшларда истиқлол ва тараққиёт учун кураш, фидойилик намуналарини кўрсатиш иштиёқларини ривожлантирган бўлади.

«


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish