I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet75/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Онг ва ижтимоий муҳит
Атрофдаги воқеликка мос ва мувофиқ бўлган, фаол, муайян мақсадга йўналтирилган амалиёт, ҳамда одамларнинг бир-бири билан мулоқоти, алоқалари бизнинг узоқ ўтмишдаги ибтидоий аждодимизнинг ақлли одамга айланишига ёрдам берган ижтимоий шароитлардир. Одамларнинг социумдаги ўзаро таъсири, уларнинг биргаликдаги меҳнат фаолияти жараёнидаги алоқаси айрим индивиднинг ҳам, бутун социумнинг ҳам онги пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ва ривожланишига ёрдам берди.
Худди шу шароитлар ҳозирги замондаги одамнинг ёш боласи учун ҳам зарурдир. Агар бола вазият тақозоси билан жамиятдан ташқарида ўсса у ақлли мавжудотга ҳам, ижтимоий мавжудотга ҳам айлана олмайди. Онгнинг пайдо бўлишида асосий ижтимоий ролни меҳнат ўйнайди, чунки меҳнат одамни шахс сифатида шакллантиради, унинг ижодий потенциали, имконияти ва қизиқишларини, қуршаб турган дунёни тушунишга, унинг таркибида ўз ўрнини танлашга, уни ўз мақсад ва вазифаларига бўйсиндиришга, инсон учун фойдали қилишга интилишларини ривожлантиради.
Онг пайдо бўлишининг яна бир энг муҳим омили тилдир. Тил одамларнинг ижтимоий тажрибаларини ифодалаб беради, инсониятнинг тарихий тараққиётида тафаккурнинг узлуксизлигини таъминлайди. Инсон фикри, ғоялари, тасаввурлари сўзларда ифодаланади, шаклланади, шунинг учун тил, бу – фикрни, онгни ифодалашнинг универсал воситасидир, кишиларнинг алоқа қилиш, ахборот алмашиш воситасидир.
Шахснинг асосий тузилмавий элементи психикадир. Онгнинг ўзи эса психиканинг олий кўринишидир, чунки олий ҳайвонларда материя тузилишининг биологик даражасида вужудга келган психиканинг ўзи мураккаб тузилишга эгадир ва тадрижий эволюция натижасида борлиқ тузилишининг сифат жиҳатидан бошқача, ижтимоий даражасида онгни келтириб чиқаради.
Олий ҳайвонлар психикаси даражасида жуда мураккаб хатти-ҳаракат, ташқи шароитга мослашув, муайян мақсадга йўналтирилган фаолият ифодаланади, тахминий-тадқиқий фаолият элементлари шаклланади, ақл-идрок элементлари ва бой, ривожланган хотира пайдо бўлади. Агар мураккаб психикали олий ҳайвонларда атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсир усули, асосан, уларнинг тана тузилиши, физиологияси ва анатомияси билан аниқланса, одамнинг онги - психика кўринишининг олий шаклифақат одамнинг ўзига ўхшаганлар билан алоқаси натижасида, яъни бевосита инсон борлиғининг ижтимоий ташкилоти таъсири остида ривожланади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish