I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet74/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Онгнинг келиб чиќиши
Онгнинг келиб чиқиши муаммоси бўйича қуйидаги фалсафий-назарий ёндашувлар тарихан таркиб топди.
Диний ёндашув. Диний нуқтаи назардан онг (жон) Худо томонидан яратилгандир, яъни у илоҳий хилқатдир, иудаизмда ҳам, насронийликда ҳам, исломда ҳам бирдай эътироф этилган Тавротда жоннинг илоҳий хилқатлиги қўйидагича тасвирланган: «Худойи таоло одамни ер гардидан яратди ва унинг юзига ҳаёт нафасини пуркади ва одам тирик жонга айланди»1.
Идеалистик ёндашув. Идеализм идеал нарсанинг, руҳий моҳиятнинг моддий воқеликдан ташқарида ва унгача мавжуд бўлганлигини эътироф этади. Турли идеалистик тизимларда онгнинг келиб чиқиши турлича талқин қилинади. Бир хил тизимларда у – худди диндаги каби – илоҳий хилқатдир. Бошқа тизимларда – дуализмда, гилозоистик таълимотларда – онг абадий яшайди, бунинг боиси бу таълимотларга биноан руҳий субстанциянинг мустақил яшаши ёки табиатнинг умумий жонланишидир. Учинчи хил тизимларда (Хегел фалсафасидаги сингари) одамнинг онги аллақандай азалий руҳий моҳият (Абсолют Идея, Олам Руҳи) ривожининг муайян босқичида пайдо бўлади.
Материалистик ёндашув. Материализм доирасида ҳам онгнинг келиб чиқишига турлича ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Баъзан вульгар материализм деб аталадиган физикализм ва радикал редукционизм идеални тамомила моддийдан, физик реалликдан иборат қилиб қўйиб, онгни материянинг муайян тури деб талқин қилади. Онгни физикалистик талқин қилиш антик фалсафадаёқ пайдо бўлган. Масалан, Демокрит жон алоҳида атомлардан иборат, деб ҳисоблаган. ХIX асрда Бюхнер, Фогт, Молешотт ва бошқалар фикр мия ажратиб чиқарадиган алоҳида моддадир, деб ҳисоблаганлар. ХХ асрда физикализм «илмий материализм»да ўз аксини топди, унга кўра «Табииётнинг, хусусан физиканинг методлари инсон моҳиятининг мукаммал таърифини бера олади»5. Моддийлик билан идеалликни қориштириб юборувчи физикализмда моддийдан мутлақо фарқ қиладиган идеалнинг келиб чиқиш муаммоси амалда олиб ташланади. Биологиялаштирилган ёндашув инсон онги билан ҳайвон психикасини сифат жиҳатдан фарқлантирмасдан, онгнинг келиб чиқишини фақат биологик эволюция омили билан боғлайди.
Онгнинг келиб чиқиши муаммоси энг мураккаб муаммолардан биридир. Уни ҳал қилишнинг қийинлиги икки омил билан боғлиқ. Биринчидан, сўз бизнинг замонамиздан анча илгари, бундан юз минг йиллаб аввал бўлиб ўтган жараёнлар ва воқеалар тўғрисида боради. Иккинчидан, сўз идеал ҳодиса каби феномен тўғрисида, яъни ўзида моддийликдан асар ҳам бўлмаган ҳодиса тўғрисида бораётганлиги сабабли, тадқиқот объекти – онгнинг архаик шакл ва фактлари – бизга бевосита берилган эмас. Онгнинг келиб чиқишини тарихан қайта тиклаш фанлараро илмий муаммо бўлиб, уни фақат комплекс ёндашув асосидагина ҳал қилиш мумкин.
Инсон онгининг келиб чиқишини тушуниб олиш калити, бу – унинг биологик тузилиши (энг аввало, миянинг ғоят мураккаб тузилиши ва функцияси) ҳамда шаклланаётган одамнинг табиатни ва ўзини ўзгартириб борган фаолиятидир. Инсоннинг амалий фаолияти моҳиятини тушунмай туриб онгнинг келиб чиқишини тушуниш мумкин эмас. Ҳайвондаги инъикос шакллари билан одамдаги инъикос шакллари ўртасидаги туб фарқнинг сабаби улар фаолиятининг характеридадир.
Онг жумбоғини ҳал этиш онгнинг моддий манбаи бўлган бош мия фаолиятининг илмий таҳлили билан боғлиқдир. Бош мия бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган 14 миллиарддан ортиқ нейронлардан – асаб ҳужайраларидан – иборат мураккаб функционал тизимдир. Ҳозирги замон фанида одам мияси нейронларининг бу мажмуаси қандай қилиб онг ва тафаккурнинг пайдо бўлишига, тушунчаларнинг шаклланиши ва ечимлар қабул қилиниши жараёнларига, мураккаб, онгли ҳаракат қилишга, ўрганиш, хотирлаш, прогнозлашга олиб келганлиги ҳанузгача очиқ муаммолигича қолмоқда. Одамнинг онги, психикаси, тафаккури, миянинг, умуман инсон организмининг, қуршаб турган табиий ва ижтимоий олам билан ўзаро алоқада бўлган субъектнинг функционал интеграл хоссаси сифатида, яъни субъект-объект тизимининг фундаментал хоссаси сифатида мавжуддир.
Мияда ва асаб тизимида содир бўлаётган физиологик жараёнларни приборлар ёрдамида қайд этиш ва ўлчаш мумкин, чунки бу жараёнлар физик-химик табиатга эга. Лекин онгнинг ўзи улар билан чекланмайди. Бу ерда физик сигнал ёрдамида узатиладиган, лекин ўз мазмунига кўра сигналнинг физик хоссалари билан чекланмайдиган ахборот билан бевосита ўхшашлик бор
Миясиз онг бўлиши мумкин эмас. Бир бутун, соғлом, нормал ишловчи миянинг бўлиши онгнинг зарур шартидир. Бошқа, энг муҳим шарти – ижтимоий муҳитдир, чунки одам биопсихосоциал мавжудотдир, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам биологик, ҳам социал мавжудотдир.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish