Демографик муаммо. Бизнинг эрамизнинг бошида Ер аҳолиси 150-200 миллион атрофида эди. Х асрга келиб у 300 млн кишини ташкил қилди. Фақат XIX арснинг ўртасида (1850 йил) Ер аҳолиси 1 миллиардни ташкил этди. Ҳозирги кунда 7 млрд.дан ошди.
Демографик муаммо мисолида бутун глобал муаммоларнинг ўзаро алоқасини яққол кўриш мумкин. Ортиқча аҳоли атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирнинг кучайишни англатади: сув ва ҳаво сифати ёмонлашади (хусусан тез ўсаётган шаҳарларда), ер унумдорлиги пасаяди, саноат ва маиший чиқиндилар кўпаяди, яъни экологик вазият кескин ёмонлашади. Аҳоли сони қанча ортиб борса, унинг ҳаёти ва фаолияти учун энергия, хом-ашё, озиқ-овқат шунчалик кўп талаб этилади. Бунинг мантиқий ниҳояси эса энергетик, хом-ашё, озиқ-овқат муаммоларининг кескинлашувидир.
Терроризм муаммоси
«Терроризм» тушунчасининг ўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «terror» - қўрқув, даҳшат демакдир. Дастлаб террор сиёсий таъсир методи сифатида Улуғ француз инқилоби даврида радикаллар томонидан сиёсий рақибларни қўрқитиш мақсадида қўлланилган. Бошқача қилиб айтганда, терроризм – бу тўғридан тўғри куч ишлатиш методи орқали сиёсий муаммоларни ечишнинг ўзига хос усулидир.
Террор давлатнинг ўз рақибларига нисбатан қарши қўлланилиши билан бирга, шунингдек махфий ташкилот ва гуруҳларнинг давлатга нисбатан қарши қўлланилиши мумкин.
Террористик актлар маълум бир гуруҳларни (ёки бутун бир жамиятни) қўрқитиш учун ёки террористларнинг ғояларини пропоганда ва намойиш қилиш учун хизмат қилади.
Терроризмнинг моҳиятини англаш учун одатда 3та унинг асосий томонларига эътибор қаратилади: ҳарбий, жиноий ва сиёсий. Ҳарбий муаммо сифатида терроризм қуролли ҳаракатларнингг алоҳида, специфик тури сифатида кўрилади ва «паст (суст) интенсивли қуролли тўқнашув» тарзида белгиланади.
Жиноий муаммо сифатида терроризм алоҳида хавфли қаттиқ жиноят туридир. Ниҳоят, учинчи позицияда терроризм сиёсий кураш сифатида кўрилади, қайсики маълум бир тузумларга ёки давлат ҳокимиятининг аниқ, у ёки бу ҳаракатларига қарши ижтимоий-сиёсий норозилик асосида шаклланади.
Экстремизм ва терроризмга ёндошишнинг энг маъқул йўлларидан бири бундай ҳодисаларга тааллуқли бўлган барча муаммолар доирасини объектив равишда холисона, ҳақиқий илмий таҳлил асосида идрок этишдир.
Фундаментализм, радикализм, экстремизм, терроризм қатъий белгили алоқа билан боғланган эмаслар. Моҳият жиҳатдан ушбу ҳодисаларнинг ҳар бирини тўлалигича, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил равишда ўрганиб чиқиш мумкин. Фундаментализмни ижтимоий фикрдаги эътиқодга содиқ оқим сифатида (албатта диний бўлиши шарт эмас) қараб чиқиш мумкинки, ўзининг аслий (ўз номини шундан олган) қадриятлар, ғоялар, қандайдир таълимот қоидалари. Дунёқарашлар, мафкуравий таълимотларга содиқлигини ва уни қатъий равишда ҳимоя қилажагини эълон қилади. Бундай маънода фундаменталлик нафақат исломда, балки ҳар қандай динда (христианлик, яҳудийлик, буддавийлик ва ҳоказо), ҳамда жуда кўплаб дунёвий таълимотларда ҳам мавжуддир.
Радикализм – мафкуравийгина эмас, балки сиёсий амалиёт ва тактика (иш юритиш тарзи) масаласига тааллуқли ҳодисадир. Радикал руҳдаги кишилар шуни қатъий равишда тарғиб қиладиларки, сиёсий курашда (ҳамда мафкуравий ва ҳоказо) агар у зарур деб топилган натижани берса, манъ этилган восита ва усулларнинг бўлиши мумкин эмас. Радикализмнинг мантиқий оқибати экстремизмдир.
Ҳозирги замон терроризмининг ўзига хос хусусиятларидан бири алоҳида амалиётдан оммавий, жамоавий тарздаги олдиндан яхши режалаштирилган ва ташкил этилган савияга ўтишдир. Террор энди айрим олинган мутаассиб бир кишининг иши бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда у билан кенг тармоқ отган, катта молиявий, инсоний, техник заҳираларга эга бўлган қудратли ташкилотлар шуғулланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |