120
Таянч иборалар
Стратегик ахборот тизимлари, ахборот тизими рақобатдошлик воситаси
сифатида, нархни ўстириш занжири.
Саволлар
1. Стратегик ахборот тизимига таъриф беринг.
2. Стратегик ахборот тизими билан бошқарувнинг стратегик поғонадаги
ахборот тизимлар ўртасидаги фарқ мавжудми?
3. Ахборот тизимининг стратегик ўрни нимадан иборат?
4. Рақобатдошлиликнинг асосий моделларини санаб ўтинг.
5. Нархини ўстириш занжири ахборот тизимининг ўрни нимадан иборат?
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
1. Лугачев М.И. и др. Экономическая информатика: Введение в
экономический анализ информационных систем. Учебник. – М.: ИНФРА-М,
2005. – 958 с.
2. Лодон Дж., Лодон К. Управление информационными системами. 7
издание. – М.: Питер, 2005.
3. Логинов В.Н. Информационные технологии управления. – М.:
КНОРУС, 2008.
4. Саак А.Э. и др. Информационные технологии управления. – М.: Питер,
2009.
5. Ясенев В.Н. Информационные системы в экономике.– М.: ЮНИТИ,
2008.
121
12-боб. АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ
КОНЦЕПЦИЯСИ
12.1. Ахборот керагидан ортиқлиги ва тўсқинликларини
камайтириш мақсадида ахборот тизимларини
лойиҳалаштириш концепцияси
Ташкилотни бошқариш жараѐни мураккаб ва кўп босқичли ҳисобланади.
Бу жараѐннинг барча босқичларида
керакли шаклдаги, ишончли ва долзарб
ахборот зарур. Бунинг учун ташкилотдаги ахборотнинг тўсиб қолиниши ва
керагидан кўп бўлишини олдини олиш лозим. Ўз навбатида буни амалга
ошириш учун кучли ва мослашувчан инфратузилмали ахборот технология
зарур бўлади. Ахборот технология инфратузилмаси –
техник воситалар,
дастурий таъминот ва телекоммуникация воситалари ҳисобланади. Бу
инфратузилма турли шаклларда бўлиши мумкин. Техник воситалар, дастурий
таъминот ва телекоммуникация воситаларининг ўзаро Ҳаракати ахборот
технология
архитектураси
деб
номланади.
Ахборот
технологиялар
архитектураси менежмент стратегияли ва ахборот тизимлари ўртасидаги
кўприкдир. Шунинг учун ахборот тизими лойиҳасини тузувчи, қарор қабул
қилишга имкон берувчи ахбортни йиғиш, қайта ишлаш, узатиш ва тақдим этиш
каби масалаларни ўйлаб кўриши керак. Ахборот тизими менежерларни нафақат
ахборот билан, балки ундаги тўсқинликларни вужудга келмаслиги билан ҳам
таъминлаши зарур. 2-бобда келтирилган қарор қабул қилиш жараѐнига
асосланиб ахборот тизимини лойиҳалаштириш жараѐнини кўриб чиқамиз.
Юқорида айтиб ўтилганидек, бу жараѐн қуйидаги босқичлардан иборат:
муаммони аниқлаш ва шакллантириш;
турли ҳал этиш йўлларини яратиш (излаб топиш);
оптимал йўлни танлаш;
татбиқ этиш.
Ҳар бир босқичларни ахборот керагидан кўплигини ва тўсқинликларни
камайтириш муаммосига эътибор берган ҳолда кўриб чиқамиз:
Муаммони аниқлаш ва шакллантириш босқичи.
Бу босқичда қуйидагилар зарур:
1. Ахборот тизимининг мақсади ва вазифаларини аниқлаш.
2. Ахборот
тизимини фойдаланувчиси, ахборотга бўлган талаблар (қатор
кўрсаткичлар, частотаси, шакли ва бошқалар)ни аниқлаш.
3. Ахборот оқимини чизмасини қуриш (маълумотлар манбаидан
менежерларгача бўлган йўл, яъни коммуникация тармоғи).
4. Ахборот оқимига тўсқинлик қилиш манбалари аниқлаш ва уларни
бартараф этиш режасини тузиш.
5. Ахборот тизимини татбиқ этишда вужудга келиши мумкин бўлган
муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш режасини ишлаб чиқиш.
Мақсад – нимага эришмоқчимиз ва бунга ахборот тизими қандай ѐрдам
беради? Мақсад аниқ бўлиши шарт. Масалан, ташкилот ривожи,
умумий
мақсад, истеъмолчилар талабларига ҳозир жавоб бўлиш яхшироқ мақсад,
122
мижозлар талабларига 48 соат ичида жавоб бериш аниқ мақсад ҳисобланади.
Аввало аниқ мақсадни қўйиб, унга эришиш учун аниқ вазифалар қўйиш зарур.
Бундан сўнг эса фойдаланувчиларнинг талабларини аниқ, синчковлик билан
таҳлил қилиш, яъни ахборот тизими қандай, қачон ва қай шаклдаги ахборотни
ишлаб чиқиш даркорлигини аниқлаш. Кейинги қадам чиқувчи ахборотни ва
қайта ишлаш жараѐнини аниқлаш зарур. Қайта ишлаш жараѐнида қандай
мураккабликдаги жараѐнларни амалга ошириш кераклиги аниқланади.
Ташкилотга тақдим этилувчи ахборотга бўлган талабни аниқлаш.
Ахборот тизимини ишлаб чиқаришни самарали режасини тузиш учун
ушбу тизимдан олиниши керак бўлган ахборот ҳақида тўлиқ
тасаввурга эга
бўлиши керак. Ташкилотни ахборотга талабини икки асосий аниқлаш услуби
мавжуд: корхонани таҳлил қилиш ва муоффақиятни критик омилларини
аниқлаш. Корхона фаолиятини таҳлил қилиш. Бу таҳлил бизнес-тизимни
режалаштириш ҳам деб номланади. Унга кўра,
ташкилотнинг ахборотга
талабини ташкилий объектлар, функциялар, жараѐнлар ва элементларни
маълумотларини сўнги бирлаштирилган шаклда кўриб чиқиб аниқлаш мумкин.
Бу таҳлил ташкилотдаги таянч объект ва маълумотларни кўрсатиб ўтишга
имкон беради.
Таҳлилни ўтказиш методикаси кўп сонли менежерларни сўровга
тутишдан иборат. Сўровлар ахборотдан қандай
фойдаланади, уни қаердан
олади, қандай муҳитда фаолият юритади, қандай қарор қабул қилади ва қандай
ахборотлар бунинг учун зарур кабилардан иборат. Кенг кўламли тадқиқотнинг
натижаси объект, функция-жараѐнлар ва маълумотлар матритсасига
айлантирилади. Маълумотлар элементлари маълум ташкилий жараѐнларга
кирувчи мантиқий гуруҳларга йиғилади. Бу услубнинг асосий камчилиги
тартиблаш ва таҳлил қилиш учун анча мураккаб бўлган катта ҳажмдаги
маълумотлар массивини вужудга келиши ҳисобланади.
Шунингдек, сўровларнинг асосий қисми юқори ва ўрта поғонадаги
менежерлар ўртасида ўтказилади, операцион менежерларнинг фаолияти кўриб
чиқилмайди.
Бундай
таҳлил
натижасида
мавжуд
жараѐнларни
автоматлаштириш каби қарорлар қабул қилинади.
Стратегик таҳлил ѐки критик омилларини аниқлаш. Бундай таҳлил
услуби ташкилотнинг ахборотга талабани бир нечта муваффақиятни критик
омилларини аниқлашга асосланади. (CSF – Critic sussess factors). Агар
раҳбарият ўз мақсадларига эришса, ташкилот фаолияти ҳам ўз
навбатида
муваффақиятли бўлади. Критик омиллар мажмуи саноат тармоғи, корхона,
менежерлар ва ташқи муҳит билан аниқланади (-жадвал). Стратегик таҳлилнинг
асосий хусусиятларидан бири – менежерлар томонидан осон аниқланган бир
нечта объектлар билан ишлаши ва уларни ахборот тизими ѐрдамида қайта
ишлаш мумкинлиги. Стратегик таҳлилда фойдаланиладиган асосий услуб
шахсий интерю олиш тизими бўлиб, улар ѐрдамида топ-менежерлар тавсия
этган шахслар(уч ѐки тўрт)дан мақсад ва муваффақиятнинг критик омиллари
аниқланади. Бу шахсий омиллардан ташкилот учун умумий муваффақиятнинг
критик омиллари шакллантирилади ва ахборот тизими яратилади. 12.1-расмда