И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

11.4.2. СҚҚҚКТни ишлаб чиқиш 
СҚҚҚКТ бошқарув тоифасига киради, шунинг учун турли поғонадаги 
менежерлар уни қўшимча ўқитиш жараѐнисиз ишлатишлари учун 
мўлжалланади. Асосий эътиборга лойиқ соҳа – бу ижрочиларнинг ахборотга 
бўлган талабини аниқлаш. Стратегик поғонадаги менежерларни таянч 
ахборотга талаби – стратегик мақсадлар ва имкониятларга хавф туғдурувчи 
ташкилотдаги муаммо аломатларини аниқлаш. 
СҚҚҚКТни лойиҳалаштиришда, ташкилотни тадқиқ этишда ташқи ва 
ички ахборот манбаларининг ишлатилишини таъминлаш керак. 
СҚҚҚКТ тизими юқори поғонадаги ижрочиларга бошқа менежерларни 
рухсатисиз, уларнинг фаолият натижаларини тадқиқ этиш имконияти пайдо 
бўлади. Шунинг учун ушбу қаршиликларни бартараф этиш учун СҚҚҚКТни 
жорий этиш жараѐнини қаттиқ назорат қилиш керак. 
СҚҚҚКТнинг яна бир муаммоси унинг самарадорлигини сезиларли 
эмаслиги. Бу тизимлар қиммат бўлади, аммо улар тўлиқ татбиқ этилса, жуда 
яхши самара беради. 
 
11.4.3. СҚҚҚКТнинг афзалликлари 
СҚҚҚКТнинг ижобий сифатларидан бири мослашувчанлигидир. Бу 
тизим ижрочиларга маълум муаммо ва аниқ қарорларга таянмаган ҳолда 
маълумот ва воситаларни тақдим этади. СҚҚҚКТнинг асосий фойдаси 
ривожланиш ва истиқболларни таҳлил қилиш, таққослаш ва кўрсатиш 
имконияти мавжудлиги ҳисобланади. Графиканинг осон ишлатилиши катта 
ҳажмдаги маълумотларни яққол баҳолаш ва тушуниш, қоғоз технологиясига 
нисбатан қулайдир. Авваллари ижрочилар зарур ахборотни олиш учун кунлаб, 
ҳафталаб вақт ва меҳнат кетказган бўлса, СҚҚҚКТ ѐрдамида бу кўрсаткичлар 
қисқаради ва керакли маълумотлар иш жойининг ўзида олинади. Шунингдек, 
СҚҚҚКТнинг истиқболларни кўрсатиш ва қайта ишлаш имкониятини таҳлил 
қилиш ҳажмини ошириш ва қарор қабул қилишни тезлаштириши мумкин. 


118 
Ижрочилар СҚҚҚКТдан самарали назорат ва бошқариш учун 
фойдаланади. 
Баъзи 
компаниялар, 
бу 
тизимларни 
самарадорлик 
кўрсаткичларини назорат қилиш, уларнинг ўзгарувчан ташқи муҳит шароитида 
ўзгаришини аниқлаш учун ишлатади. Маълумотларга очиқ ва ўз вақтида эга 
бўлиш муаммони аввалроқ аниқлаш ва зурурий чораларни кўриш имкониятини 
беради. 
Мукаммал ишлаб чиқилган СҚҚҚКТ бошқарув сифатини яхшилаш ва 
юқори бошқарув поғонасидагиларнинг масъулиятини ошириш мумкин. 
Ахборотга тўғридан-тўғри кириш ижрочиларни назорат қилиш имкониятини 
ошириб, қарор қабул қилиш қуйи операцион поғоналарга юклайди. Кўпгина 
ижрочилар қарор қабул қилишда масъулиятни ўзларидан соқит этишга ҳаракат 
қилади. Аммо бу тизим ундай имкониятни бермайди. 
Буни намойиш этиш учун бизнес ҳақида ахборот йиғиш ва коорпоратсия 
фаолиятини назорат қилишда фойдаланаѐтган СҚҚҚКТнинг коорпоратив 
тизимларга асосланган муҳим турларини санаб ўтамиз. 
Бугунги мижозлар, интернет-технологиясининг янги моделлари рақобат 
воситасини тез ўзгартириб юбориши мумкин, натижада менежерлар 
рақобатчилар ахборотини йиғиш учун махсус воситаларга муҳтож бўлади. 
СҚҚҚКТ менежерларга бозорни ўзгарувчан шароитларини аниқлаш, қарши 
чораларни шакллантириш, уларни бажарилишини кўриш ва истеъмолчидан 
ахборот олишга хизмат қилади. 
Электроника соҳасидаги халқаро гигант BP Sony NV (Нидерландия) 
рақобатдош стратегияни ишлаб чиқиш учун бозорни ўрганмоқчи бўлади. Яқин 
кунларгача бошқарув ҳисоботлари камида 24 соатда шаклланувчи молиявий ва 
маъмурий маълумотларга асосланар эди. Аммо раҳбарият бозор ўзгаришидан 
тез таъсирланувчи сотувлар ҳақидаги маркетинг маълумотларига асосланиб 
қарор қабул қилиш ниятида эди. Бунинг учун Sony Netherlands маълумотлар 
омборини шакллантиради ва раҳбарга қарор қабул қилишга кўмаклашувчи 
тизимни (Exesutive information system, EIS)ни ўрнатади. Ҳозирги кунда бу 
тизимда 78 та фойдаланувчи бошқарув, маркетинг ва хўжалик фаолиятини 
юритмоқда ва бу тизим ўз самарасини яққол кўрсатмоқда. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish