I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet7/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мақсади ҳақида маълумот беринг.
2. Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг вазифаларини тушунтириб беринг.
3. Таълим соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва таркибий ўзгаришлар ўтказишнинг зарурати.
4. Бошқариш тизимининг иш услуби ҳақида маълумот беринг.
5. Бошқариш услубида ҳуқуқ ва этика мезонларини асосий моҳиятини аниқланг.


3. Мавзу: Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини структураси


РЕЖА:
1.Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизими ва унинг ташкил этиш тамойиллари.
2.Ўзбекистонда халқ таълими муассасалари ва унинг турлари.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Халқ таълими тизими, структура, йўриқнома, истиқлол, буюк, муваққат Низом, тамойил, ташкилотлар, турлар.

АДАБИЁТЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Таълим ҳақида»ги қонун. «Маърифат» газетасининг 1992 йил 23 июлдаги сони.
2. Ўзбекистон Республикасининг умумий Ўрта таълим ҳақидаги йўриқномаси. «Халқ таълими». Т., 1992. 2-сони.
3. И.А.Каримов Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. 1992 й.
4. И.А.Каримов Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Т., «Ўзбекистон». 1992.
5. Ўзбекистон жумхуриятининг умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида муваққат. Низом. «Халқ таълими». 1992. 2-сони.
6. М.Мирқосимов. «Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари». Т., «Ўқитувчи» 1995 й.
7. Р. Мавлонова, О.Тўраева, К.Холиқбердиев «Педагогика». Т., Ўзбекистон. 2001.
8. Ж.Ғ.Йўлдошев. «Ўқувчиларнинг маънавиятини шакллантириш». Т., «Ўқитувчи», 2002 й.
9. Таълим тараққиёти. №6. 1999 йил. 5-сони.


1. Ҳалқ таълими тизими ва уни ташкил этиш тамойиллари.
Халқ таълими деганда аниқ мақсадни кўзлаб мамлакат ёшларига таълим-тарбия берадиган муассасаларни тушунамиз.
Ҳар бир мамлакатда таълим тизимининг тараққиёти шу мамлакатда ишлаб чиқариш кучларини ва муносабатларининг ривожланишига таъсир этадиган ижтимоий, иқтисодий масалаларга ва миллий хусусиятга боғлиқ бўлади.
Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан кейин халқ маорифини ривожлантириш масалаларига, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга катта эътибор бериб келмоқда.
Бунга хукуматимиз томонидан қабул қилинган қарор қонунларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Хусусан, ўқувчи ёшлар умумий инсоний ва миллий қадриятларни ўрганиш ва уни эъзозлашга ўргатиш умумий таълим мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларининг таълим-тарбиявий ишлари тизимидаги энг муҳим масалаларни белгилайди. Ҳақиқатдан ҳам иқтисодиётимиз, маданият, ижтимоий ва маънавий ҳаётимиз мустақилликнинг ҳозирги шароитида умумий таълимга эга бўлибгина қолмай, муайян маънавий ахлоқий фазилатларга эга бўлган инсонни тарбиялаб етиштиришда янада юксакроқ талаблар қўйилаётир.
Мазкур ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик бўлган вазифаларни тўғри ва тўлиқ маънода амалга ошириш халқ таълим тизимини умум-педагогик асосда тўғри бошқаришга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бу эса ҳар бир раҳбардан бошқарув назариясини чуқур ва кенг даражада эгаллаб олишни талаб қилади.
Халқ таълим тизими ва умумтаълим мактабини бошқариш ижтимоий бошқарувнинг айрилмас қисми бўлиб, унга раҳбарлик қилиш ва уни бошқаришни такомиллаштириш ҳозирги даврнинг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра халқ таълими бўғинларининг ҳамда педагогика фани соҳасида хизмат қилаётган барча олимлар ва илмий ходимларнинг доимий диққат эътиборида туради.
Бошқарувчи муассасадаги бутун таълим-тарбияни ташкил этишда ва унинг сифати учун давлат олдида жавобгар шахс ҳисобланади.
Бизнингча, ҳар бир раҳбар ходим ўз ишини тўғри бошқаришнинг назарий ва педагогик асосларини яхши билиб олиши, бошқарувнинг энг самарали йўли ва усулларини қидириб топиши мактаб ва Ўрта махсус такълим муассасаларида таълим-тарбия ишлари юқори ўринли қилиб боришга асос бўлади.
Мазкур курс умумий таълим мактаблар ва Ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари, ноҳия, шаҳар ва вилоят халқ бўлимларининг инспектор методистлари, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва мактабшунослик курси ишларини қайси йўл-йўриқлар орқали ташкил қилишни назарга олади. Ҳар бир ижтимоий тизимда инсоннинг маънавий юксалишини таъминловчи таълим-тарбия, маънавият ва маърифат каби тушунчалар мавжуд бўлиб, улар педагогика саҳасидаги ўзгаришларни жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ўрганиши талаб этилади.
Истиқлол барча соҳаларида бўлгани каби халқ таълими соҳасида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Модомики, замон жадал суръатларда ўзгараётибдими, демак педагогика тизимини бошқариш ва унинг асослари ҳам шу ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлиши керак.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиши, шунингдек иқтисодиётда бошқарув тизими ва ижтимоий ривожланишда кенг миқёсда ислоҳотлар ўтказилиши натижасида таълим соҳасида зарур шарт - шароитларни яратишни кўзда тутади. Республикада таркиб топган халқ таълими янги тизимни янгича ёндошувни тақозо этмоқда.
Яқинда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонунда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ёш авлодни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялаш, дарсликлар, Ўқув-методик қЎлланмалар миллий таълим-тарбия анъаналари асосида кўриш масалалари кўтарилган ва шу муаммони ҳал қилиш йўл-йўриқлари кўрсатилган.
Шу нуқтаи назарда мазкур «Педагогик тизимни бошқариш асослари» фани бошқаришнинг янгича усуллари ва методларини ишлатиб бориши ўз ифодасини топади.
Таълим соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва таркибий ўзгаришларнинг зарурияти республикада ижтимоий ривожланишнинг юзага келган аҳволни ҳар тарафлама ва чуқур таҳлил қилиш масаласини кўрмоқда. Бу борада педагогик олий ўқув юртлари, Ўрта махсус ўқув юртлари, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари, халқ таълим бўғинлари, умумий таълим мактаблари олдида ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик вазифалар турибди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақиллик ва ошкоралик туфайли жамиятимиз ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга, инсон ва инсониятга, дин ва эътиқодга даҳлдор бўлган ҳамма масалаларни чуқур ўрганиш лозим.
Ўзбекистон Конституцияси ва Хукумат қарорларига асосланган ҳолда ҳозирги вақтда халқ таълимининг қуйидаги тамойиллари қарор топди:
Ўзбекистон фуқароларининг миллатидан, жинсидан, ижтимоий аҳволидан қатъий назар таълим олишга тенг ҳуқуқлилиги тамойили. Халқ маорифининг демократик руҳидан дарак беради.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish