I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Таълим тизимини вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади



Download 0,99 Mb.
bet5/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Таълим тизимини вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ўқитувчилар ва бошқа педагогик ходимларни тайёрлаш ишини жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари даражасида ташкил этиш.
2. Ота – оналар, болалар тарбияси билан шуғулланадиган жамоат ташкилотлари ходимлари орасида педагогик билимларни ёйиш.
3. Амалий фаолиятда одамлар билан мулоқотда бўладиган касб эгаларини тайёрлашда таълим – тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш, руҳшунослик, педагогикага доир билимлар бериш.
4. Педагогик ходимлар ва халқ хўжалигининг барча соҳаларида меҳнат қиладиган мутахассисларнинг малакасини ошириш жараёнида уларни педагогик билим ва малакалар билан қуроллантириш.
Турли йўналишда ва турли даражада ходимлар тайёрлаш ва уларнинг юқори малакали сифатида вояга етказиш педагогик тизимнинг бош вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ишлаш учун тайёрланаётган кадрлар: педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон; умуминсоний ва миллий – маданий қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, шунингдек умуминсоний қадрият сифатида илоҳий ишлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол, фуқаролик бурчини англаган, ихтисосига доир билим, кЎникмаларни, психолого – педагогик, методик билимларни эгалланган; касби ва болаларни яхши кўрадиган, талабчан, адолатли, педагогик одобли бўлиб етишишларига кўмаклашадиган киши бўлмоғи керак.
Юқоридаги вазифаларни бажариш учун ўқитувчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо қилади.
Бунинг учун:
 давлат жамоатчиликнинг, ота – оналарнинг куч – ғайрати: педагогика ўқув юртлари ва педагогика университетлари учун ажратилган маблағларни кўпайтириш орқали уларнинг ўқув – моддий базасини мустаҳкамлаш; ўқитувчининг маошини жумҳуриятда ўртача маошдан юқори бўлишини таъминлаб, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитларини яхшилашга эришиб, жамиятдаги мавқеини ошириш;
 педагогика ўқув юртларига қабул қилиш механизмини такомиллаштириш, педагогик фаолиятга қобилиятли, қизиқиши бор, билимдон кишиларни ўқишга қабул қилиш;
 педагогик кадрларни тайёрлаш билан бир қаторда, шартнома асосида мақсадли тайёрлаш тизимига Ўтиш;
 бўлажак ўқитувчилар, педагогик ходимларни кичик мутахассис, бакалавр ва магистр даражаларида тайёрлашни йўлга қўйиш зарур.


2. Таълим тизимини бошқариш методлари.
Янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим – тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш вазифаси асосан тизимни бошқарадиган раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқдир. қайси ўқув муассасаларда ички ва ташқи назорат ишлари яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша муассасадаги таълим – тарбия ишлари талабга мувофиқ бўлади. Мактаб ички бошқаруви бир қанча услубий ишларга мансуб. Улардан бири директор ва илмий бўлим мудири дарсларга кириб, машғулотларни тўғри таҳлил қилишидир. Улар мунтазам дарсларга киришиб турадилар. Бундай кузатишлар ўқувчиларнинг фаолияти ҳақида хулосалар чиқариш имкониятини беради.
Бошқарувчи эндигина иш фаолиятни бошлайдиган ходимларга ҳамиша эътибор билан қарашни талаб қилинади. Бироқ тажрибали ва малакали педагоглар ҳам текширишга эҳтиёж сезадилар. Бундай текшириш ўқитувчиларни рағбатлантиради ҳамда директорга энг яхши тажрибани ўрганишга имкон беради.
Директор ва унинг ўринбосари болалар билан олиб бориладиган ўқув ва ўқувдан ташқари ишларнинг барча шаклларига раҳбарлик қиладилар ва уларни текшириб турадилар.
Директор ва унинг ўринбосари тадбирларни ғоявий йўналишини ташкил этишнинг илмий – методик даражаси, талабаларнинг қизиқишлари ва уларнинг фаоллиги, машғулотнинг ўқув – тарбиявий қийматига алоҳида эътибор қаратадилар.
Ўқув муассасасида ҳар бир талаба жиддий ҳисобга олиб борилади. Алфавит дафтар, шахсий дело (папка) бўлади. Болаларни бошқа муассасага ўтиши назоратда бўлади. Муассаса эса ХТБ га йиллик статистик ҳисобот тақдим қилади.
Ўқув йилининг якунига ота – оналар йиғилиши чақирилади. Мактаб ва муассасаларнинг таълим – тарбия натижалари ҳисоботи берилади.
Ҳар бир ўқитувчи ўз вазифаларини бажариш, мактаб ва таълим муассаса мулкини белгиланган тартибда ўз жойларида сақлашга нисбатан жиддий муносабатда бўлиши керак. Ўқув – тарбия ишлари устидан кундалик мактаб ва муассаса ички назорати муассасанинг барча ишларининг юксак даражасини таъминлашга, ўқувчи – талабаларнинг қизиқарли тажрибаларини маъқуллаш ва ёйишга, баъзи ўқитувчилар ишидаги камчиликларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Текшириш натижалари метод бирлашма ва директор қошидаги кенгашларда, педагоглар жамоасида ва ишлаб чиқариш кенгашларида муҳокама қилинади.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish