I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мактаб ва умумий ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари мониторинги



Download 0,99 Mb.
bet18/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

3. Мактаб ва умумий ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари мониторинги.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичида «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ таълим тизимини таркиби қайта қуриш ва тубдан янгилаш, ўқувчи-талабаларга бериладиган таълим мазмунининг, билим, кўникма ва малакаларига, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясига қўйиладиган минимал талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилган.
«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида «Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. ДТСни бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир» дейилган.
Мамлакатимизда умумий Ўрта махсус таълим муассасалари учун яратилган синов натижалари асосида такомиллаштирилган ДТСлари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 авзустидаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган ҳолда 1999-2000 Ўқув йилдан бошлаб халқ таълими вазирлиги мажлисининг 1999 йил 29 августдаги 811 сонли қарори билан тасдиқланган янги ўқув дастурлари билан биргаликда босқичма-босқич жорий этилмоқда.
ДТС мониторингини олиб боришнинг асосий мақсади :
-таълим муассасаларида ДТСнинг жорий этилишини ўрганиш;
-талаба-ўқувчиларнинг ДТС талабларига жавоб беришини ҳамда янги ўқув дастурлар материалларини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичларини аниқлаш;
-дарслик (ўқув қўлланма)ларнинг талабга жавоб беришини ўрганиш;
-таълим мазмунларини ва методларини такомиллаштириш;
-илғор педагогик тажрибаларни ва янги педагогик технологияларни ўрганиш;
-таълим самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш учун таклифлар беришдан иборат.
ДТС мониторингини олиб бориш;
ДТС мониторинги халқ таълими вазирлигининг давлат таълим стандартлари мониторинги бошқармаси томонидан олиб борилади. ДТСлари мониторинги бошқармаси УУТ ва касб-ҳунар таълим ДТС мониторингини қуйидаги тартибда олиб борилади:
1.1. Республика халқ таълими муассасаларида ДТСнинг жорий этилиши ва мониторинги халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган «Умумий ўрта ва Ўрта махсус таълимнинг ДТСлари мониторингини олиб бориш тартиби» асосида амалга оширилишининг назорат қилади. (Ўқув йили давомида).
1.2. Таълим муассасаларида ДТС ва янги ўқув дастурларининг жорий этилишини сайланма тарзда назорат қилиб боради. (Ўқув йили давомида).
1.3. ДТСда белгиланган талабларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда ўқув дастурлари материалларини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида сайланма тарзда ҳар бир вилоятдаги таълим муассасаларида ташқи назорат ишлари (тест, синов, ёзма иш, диктант, оғзаки сўров, анкета сўрови)ни ўтказади. (апрел ойида)
1.4. Таълим муассасаларида ўқув дастурлари материалларини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида, сайланма тарзда, ташқи назорат ишларини ўтказади. (йил давомида)
1.5. Олинган ташқи назорат ишлари, натижалари асосида ДТС талабларининг бажарилиши ҳамда янги ўқув дастурлари материалларини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичлари бўйича кенгашида таҳлилнома жадвал тайёрлайди. (ҳар йили июнь ойида).
1.6. ДТС талаблари бажарилиши ҳамда ўқув дастурлари материалларини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичларини аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат натижалари асосида тайёрланган таҳлилнома жадвалларини ХТБ вазирлиги мониторинг тасвирий ойнасида акс эттиради. (ҳар йили июль, август ойида)
1.7. ДТС талаблари бажарилишини аниқлаш юзасидан ўтказилган натижалар бўйича юқори кўрсаткичларига эришилган муассасалар таълим самарадорлигини оширишга қаратилган чора тадбирларни белгилаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш юзасидан Халқ таълими Вазирлиги раҳбарларига таклиф ва тавсиялар билан чиқади. (ҳар йили июль, август ойида)
1.8. УУТ ДТС мониторинги натижаларини «Маърифат» «Таълим тараққиёти» ахборотномасида эълон қилиб боради. (доимий) .
Мониторинг иш фаолиятида: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»даги қонунлари; Президент фармонлари; таълим муассасалари фармонлари; таълим мазмунини белгилайдиган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; халқ таълими вазирлигининг қарорлари, буйруқлари, тегишли меъёрий хужжатлар талаблари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида мавжуд илғор тажрибалар, Янги педагогик технологиялар, методик қўлланмалар, рисолалар банкини ташкил этади ва янгилаб туради.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish