Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат. олий таълим муассасалари ўқитувчилари жисмоний маданият
факультети талабаларини келажакдаги таълим, тарбия, соғломлаштириш ва
ривожланиш фаолиятида таълим олувчилар билан индивидуаллаштиришга
қаратилган ишларининг мазмуни ўрганилиб, бунда талабаларни ўқитишда
“Педагогика олий таълим муассасаларида талабалар таълимини
индивидуаллаштириш (жисмоний тарбия мисолида)” илмий тажрибавий
махсус курси Ишчи ўқув дастурида ўз аксини топган;
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларнинг саломатликни
сақловчи фаолиятига йўналтирилган таълимни индивидуаллаштириш
муаммоларини ҳал қилиш учун фойдаланилган; .
олий таълим муассасаларда олий таълимдан кейинги таълимда
педагогик таълимонлар бўйича маърузалар ва семинар машғулотларини
тайёрлашда ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият
ўқитувчилари малакасини ошириш тизимида фойдаланилган;
талабаларининг жисмоний маданият бўйича ўқув жараёнига татбиқ
этиш учун амалий тавсиялар кўринишида фойдаланилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Олинган тажрибавий
маълумотларнинг аниқ ва ишончлилиги тадқиқотда танланган параметр-
ларнинг методологик асосланганлиги; муаммоларни мажмуавий кўриб чиқиш; асосий назарий ишланмаларни тажрибавий жиҳатдан педагогик текшириш; муаммога тааллуқли адекват усуллардан фойдаланиш; тадқиқотнинг объекти, предмети, мантиғи ва вазифалари; тадқиқотдан олинган натижаларнинг репрезентативлиги; эмпирик материални тўплаш ва текшириш усулларидан унумли фойдаланиш; тадқиқотнинг сифатли ва миқдорли кўрсаткичларни объективлаштиришга имкон берадиган натижаларига статистик жиҳатдан ишлов бериш билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти тадқиқот жараёнида талабаларнинг таълим
олишини жисмоний маданият мисолида ва талабаларни таълимини
индивидуаллаштириш моделини қўлланилиши билан илмий-назарий асосини
ишлаб чиқиш орқали бошқа фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Илмий аҳамиятига асосланиб шуни айтиш мумкинки, ҳаракат
фаоллигига ва бу умуман жисмоний маданият ва спорт машғулотларининг
асосий вазифаси ижтимоий фаолликнинг зарур ва етарли даражаси асосий
ижтимоий вазифаларни бажаришга мақбул ижтимоий-биологик
тайёргарликни қатъий таъминлашни бажаришга имкон яратади.
Тадқиқот амалий аҳамияти давлат таълим стандартларига мувофиқ
жисмоний маданият жараёнида талабалар таълимини индивидуаллаштириш
дастурини ишлаб чиқиш орқали ривожланишини тасдиқлади; жисмоний
юкламани юрак-қон-томир тизими (ЮҚТ) фаолиятига таъсир этувчи айнан
бир хил усуллардан фойдаланиш учун далил; талабаларнинг сўровнома
натижаларини самарадорлиги, бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш
тарзи (СТТ)ни шакллантириш учун мотивацияни шаклланишининг
даражасини аниқлаш имконини беради, мақсад, СТТни ташкил этишда
педагогик олий таълим муассасалари талабалар томонидан таъқиб қилинган,
талабаларнинг соғлиқни сақлаш маданиятини ўрганиш, диагностика
харитасини жорий этиш ва мактаб дарсларининг саломатлик салоҳиятини
таҳлил қилиш, ўқитувчининг валеологик компетентлилигини баҳолаш.