Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида
талабалар таълимини индивидуаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
педагогик олий таълим муассасалари талабаларида ўқув фаолияти
тузилмаси, ҳаракат фаоллигига оид натижадорлик мотивациясининг
шаклланишига таълимни индивидуаллаштириш асосида аниқлаш,
бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида
соғломлаштириш таълимини индивидуаллаштириш модели жисмоний
сифатларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш;
талабаларнинг касбий тайёргарлигининг мазмуни профессионал,
шахсий, умумий маданий ва махсус компетенциялари индивидуаллаштириш
асосида такомиллаштириш;
бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг соғломлаштириш
кўникмаларини ривожлантириш фаолияти таълимни индивидуаллаштириш
асосида аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти педагогика олий таълим муассасаларида
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларининг индивидуаллаштириш
бўйича касбий тайёргарлик жараёни таълими олинган.
Тадқиқотнинг предмети жисмоний маданият факультети
талабаларини олий таълим муассасаларида ўқитишда индивидуал таълимдан
фойдаланиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Илмий-услубий адабиётлар таҳлили, назарий
қиёсий таҳлил, анкета сўровнома, антропометрия, пульсометрия (“Polar”
технологияси), психологик тестлаш, педагогик тажриба ва математик
статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний маданият жараёнида таълимни индивидуаллаштириш
асосида педагогика олий таълим муассасалари ўқув фаолиятида талабаларда
жисмоний ҳаракат фаоллигига оид мотивацияси ривожлантирилган;
бўлажак жисмоний маданият мутахассисларини шахсий, умумий
маданият ва махсус компетентлилиги хусусиятлари, жисмоний ривожланиши
ва тайёргарлиги, функционал холатини индивидуал кўрсаткичларининг
ўзгариши аниқланган;
жисмоний маданият мутахассисларининг касбий компетентлигини (ишчанлик, ҳаракатчанлик ўз-ўзини англаш, билим, тажриба, хабардорлик қобилиятлари) шакллантиришда индивидуаллаштириш ёндашув таълими
асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида ЛИЛИ Смаси Маси ва по ОЛО ломатлик холати соғломлаштириш таълимини индивидуаллаштириш модели (жисмоний сифатлар, мустақиллилик кўникмаси ва психофизиологик, саломатлик ҳолати ҳамда ишчанлик қобилиятларини ривожлантириш) такомиллаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |