жараёнини жадвалига бардошлилик имконияти билан боғланади.
Талабаларнинг ақлий меҳнатга бўлган лаёқати кўрсаткичлари ўқув-
машғулот йиғинларида белгиланган ва улар ҳар хил йўналишларга эгадирлар.
Бу ўзгаришларнинг йўналтирилганлиги ва даражаси ҳажм ва жадаллик
сифатида сезиларли даражада жисмоний юкламалар кўрсаткичига боғлиқдир.
Охирида муаллиф таъкидлайдики, организмга кичик юкламалар ақлий
меҳнатга бўлган лаёқатни ижобийлаштирувчи таъсир кўрсатадилар. Бу фикр
бошқа муаллифлар томонидан келтирилган хулосаларга мосдир. Ҳажм ва
жадалликнинг ўртамиёналикдан ортиши меҳнатга лаёқатнинг сифат
кўрсаткичини 4-10 мартага пасайтиради. Катта ҳажмдаги зўриқиш ва юқори
тезликдан кейинги тикланиш 2-3 кунни ташкил қилади.
Меҳнат ва турмушнинг техник тараққиётини биологик дискомфорт
шароитида олиб келгани учун талаб қилган инсонлар ҳаракат режимини
мақбуллаштиришнинг муҳим вазифасини бўш вақтдаги фаолият бажаради.
Гап ёшларнинг бўш вақтидаги жисмоний маданият ва спорти ҳақида кетяпти.
Вақт тақсимотини ўрганиш тадқиқотчилар томонидан таҳлил ва прогноз учун аҳоли эҳтиёжи умумий структураси сифатида ҳам жисмоний маданият ва спортга кетадиган вақт сарфини аниқлаш учун ҳам олиб борилади.
Вақт сарфини ўрганишга табақалашган ёндашув қўлланилган тадқиқот
натижалари шуни кўрсатадики, жисмоний маданият ва спорт билан
шуғулланиш кўплаб ўзгарувчан ҳаракатлар алмашинувига эга ҳолатлар билан инсон ҳаёти давомида ўзаро боғлиқдир, жисмоний маданият ва спортга
ажратилган вақт мунтазамлиги, такрорийлиги ва ҳажмига турли омиллар
таъсир кўрсатади. Бу омилларни асосийлари қуйидагилардан иборат: ёш,
жинс, оилавий аҳвол, бошқа омиллар эса: меҳнат, турмуш ва ўқув шароитлари, шунингдек оммавий жисмоний маданият ишларининг йўлга қўйилганлиги, йил фасли, географик жойлашув. . . .
Илмий қарашларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, ҲФга вақти мақбул миқдорда ажратиш чегараси ҳафтасига 4-6 соат ҳисобланади ва бу
умуман жисмоний маданият ва спорт машғулотларининг асосий вазифаси
ижтимоий фаолликнинг зарур ва етарли даражаси асосий ижтимоий
вазифаларни бажаришга мақбул ижтимоий-биологик тайёргарликни қатъий
таъминлашни бажаришга имкон яратади. Ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги
уни умумлаштириш жараёнига кўрсатадиган таъсирини ўрганиш шуни
кўрсатадики, инсоннинг жисмоний тайёргарлиги даражаси қанча юқори бўлса, жисмоний ва ҳаракат фаоллиги шунчалик салмоқли бўлади; умумжисмоний тайёргарлик даражасини пасайтириши билан жисмоний машқ ва спортга бўлган эҳтиёж сусайди.
Шундай қилиб, ҲФ шундай бўлиши керакки, у энг юқори даражадаги
фоизни келтириши керак. Жисмоний маданият ўқитувчига қуйидаги
вазифалар юклатилади: талаба машғулотга келган пайтда унинг ўша пайтдаги жисмоний ва функционал ҳолатига мос, характери, жисми ва жадаллиги бўйича мақбул бўлган юкламаларни танлабгина қолмасдан, балки талабани шу нарсага ишонтириш керакки, унга айнан шу жисмоний машқлар керак, у ўзини ҳолатига кўра жисмоний юкламани индивидуал тарзда қатъий белгилашни ўрганиши даркор.
Жисмоний маданиятда индивидуаллаштириш тамойилларини
умумуслубий тамойиллар таркибига киради ва шуғуллантирувчиларнинг
алоҳида вақтларини ҳисобга олинадиган жисмоний маданиятнинг восита ва
услубларини қўллаш, машғулотлар тизими тузилиши тушунилади, уларга
индивидуал ёндашиш амалга оширилади, шу билан биргаликда индивидуал
қобилиятларини ривожлантириш учун мақбул шароит яратилади.
Индивидуал ёндашув барча асосий муаммоларни (билим, малака ва кўникмани шакллантирувчи, жисмоний ва руҳий сифатларини тарбиялаш) ҳал қилишда зарурдир. У шугулантирувчиларни индивидуал хусусиятларини қараб, ўқув топшириқларини ва уларни бажариш йўллари, юкламалар меъёри ва уларни бошқариш воситалари, машғулотлар турлари ва педагогик таъсир усулларига қараб табақалаштиришда намоён бўлади. Лекин индивидуал ёндашувни аслида педагогик жараёни асосий йўналишга қарама-қарши қўйиб бўлмайди. Чинакам индивидуаллаштиришни фақатгина таълим ва тарбияни умумий Қонуниятларига бўйсуниши асосида амалга ошириши мумкин [98; 543-б.].
Спорт машғулоти ҳам педагогиканинг ана шу принципи асосида
ташкиллаштирилади, лекин у ўзининг махсус қонуниятларига ҳам эгадир. Бу
ўринда индивидуаллаштириш чуқур ихтисослаштириш орқали амалга
оширилади, тайёргарликнинг барча томонлари пухта индивидуал-
лаштирилади.
Индивидуаллик тушунчаси индивидуаллаштириш билан узвий боғлиқ.
бироқ булар айнан бир хил тушунчалар эмас. Агар индивидуаллик турғун
ҳолат билан изоҳланса, индивидуаллаштириш эса шахс шаклланиш
қонуниятларини англатиб, унинг намоён бўлишини ва ривожланиши
ҳаракатидир [111; 141-б.]. Индивидуаллаштириш деганда объектив олам
ҳодисаларини мавжудлигининг ўзига хос шаклини акс эттирувчи унсурлар,
жараёнлар, йўналишлар жонланишини уни турмуш даражасини тушунган.
Жисмоний маданиятда индивидуал ёндашувни зарурлиги ҳақида [35; 17-
б., 57; 51-53-б., 59; 47 б., 106; 153-б.] ва бошқалар ёзган.
Жисмоний маданият ва спорт соҳасида индивидуаллаштириш тамойили
асосан спорт машғулотлари жараёнида амалга оширилади, [141; 12-16-б.]. Бу
ҳолатда машғулот тизими ва мазмуни спортчиларнинг индивидуал
қобилиятларига қараб тузилади. Cпорт машғулотлари пайтида индивидуал
ёндашувнинг йўлларидан бири спортчининг ўзгарувчан қобилиятларини ҳар
томонлама баҳолашдир. Ишнинг бошқа жиҳати ҳар бир спортчида у ёки бу
жисмоний сифатлар ривожланишига мойилликнинг намоён бўлиши ва ҳар
қандай ҳолатда спортчининг индивидуал имкониятларига мос равишда таъсир ўтказиш комплексини ишлаб чиқиш, спортдаги маҳоратнинг ошиши билан индивидуаллаштиришга қуйидаги талаблар ҳам ортиб боради. . . .
Спорт машғулотларидаги индивидуаллаштириш ўз ичига
қуйидагиларни олади: танланган спорт тўрини ҳисобга олган ҳолда,
спортчининг индивидуал имконият ва жиҳатларини аниқлаш: спортдагимақсади ва унга бўлган йўл давомийлигини белгилаш; таълим ва
машғулотларни аниқ вазифасини белгилаш; машғулот восита ва услубларини, унинг даврийлиги, босқичлилигининг ва шу қобилиятларини танлаш; машғулот режаси (дастурини тузиш (бир неча йилга, бир йилга ва бир ойга); кўзда тутилган режани амалий бажариш ва машғулот юкламаларини тартибга солиш.
Олимлар бир нарсада ҳамфикрдирлар: индивидуаллик бу шахснинг
шундай жиҳатики, бунда шахс шахснинг бошқа хусусиятларидан ажралган
ҳолда пайдо бўла олмайди ва шу билан биргаликда у мукаммал ҳам
ҳисобланмайди [102; 57-61-б.].
Тадқиқотчи Г.И.Мызан, фикрича, жисмоний маданият таълими
масалалари тадқиқотчилари томонидан шу нарса аниқ қилиб белгиланганки,
жисмоний маданият воситаларини қўллаб, талабаларнинг соғлом турмуш
тарзида ўз ўрнини топишга тайёрлигини шакллантиришга қаратилган
дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги шартларга амал қилиш зарур: жисмоний
машғулотлар билан мустақил шуғуллантириш, билим ва кўникмаларнинг
параллел шаклланиш муаммоларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, жисмоний
маданиятга назарий ва амалий компонентлар билан биргаликда комплекс
ёндашиш; бундай иш талабаларнинг жисмоний маданият соҳасидаги нафақат
ушбу вақтдаги қизиқишларини, балки катта ёшда ҳам жисмоний маданият ва
спортдаги фаолликни сақлашни кўзда тутиши зарур; мустақил шуғулланиш
малакасини шакллантиришнинг режадаги муддатлари қуйидагиларга
таянмоғи керак: биринчидан, талабаларнинг етарли билим ва кўникмаларини
мустақил равишда эгаллай олиш даврига, шу жумладан, амалий машғулотлар
даврига ҳам, иккинчидан шуғулланувчиларнинг жисмоний ҳолатларидаги
машғулотларни реал фойдаси ва ўсиши сезилган ҳолат даврига; ўқитувчи
маслаҳатчи сифатида намоён бўлганда талаба эса жисмоний маданият ва спорт жиҳатидан ўз фаоллигининг мазмун, шакл ва услубини ўзи белгилаганда жисмоний маданият бўйича машғулотларнинг қатъий режасидан чекини [102; 57-61-б.].
Ҳаракат фаоллигини ташкиллаштириш бўйича ўтказилган кўплаб
Изланишларда ўқув машғулотларидан ташқари вақтга эътибор таъкидлаб
ўтилган. Чунончи, (105; 22-б.] педагогика олий таълим муассасалари
талабаларини жисмоний маданийлаштиришнинг самарадорлигини ошириш
учун ўқишдан ташқари вақтда бажариладиган мустақил машғулотларини
ИНДИвидуаллаштиришга комплекс ёндашувни қўллашни таклиф қилади.
Комплекс ёндашув, муаллифнинг фикрича, ўз ичига қуйидагиларни олиши
керак: машғулот юкламалари ҳажмини индивидуаллаштириш ва унинг
ривожланган ҳаракат сифати даражасини оширишга салмоқли
йўналтирилганлигини, талабаларнинг жисмоний юкламалар ҳажми ва
йўналиши ҳақида қарор қабул қилишда иштироки ва мустақил топшириқлар
самарадорлигини баҳолашда иштироки.
Изланишлар натижасида муаллиф томонидан шундай баҳолаш ҳақидаги
маълумотлар олинган. Талабалар бундай машғулотларга пассив ижобий баҳо
берадилар. Улар машғулотлар натижаларини баҳо олиш, касбий амалий
жисмоний тайёргарлигининг ортиши, мулоқот, ўз-ўзини аниқлаш билан
амалда боғламайдилар. Талабалар ўқишдан ташқари мустақил
машғулотларини рекреатив имкониятларини юқори баҳоламайдилар. Бундай
машғулотларнинг аҳамиятли сабаблари соғлиқни мустаҳкамлаш, вазнни
меъёрлаштириш, чиройли қомат, жисмоний тайёргарлик ҳисобланади.
Ёшларни ижтимоий қизиқишлари таҳлили шуни кўрсатадики, соғлиқ,
жисмоний баркамоллик каби қадр-қимматлар асосий ўринни эгалламай қўйди, улар билим, ақлли салоҳият ва моддий манфаат кабиларга ён бердилар. Олимлар томонидан яна шу нарса такрорланганки, 20-24 ёшдагиларнинг асосий ижтимоий қадр-қимматларга нисбатан фикрининг ўзгариши, истиқболли режаларининг ўзлаштириши билан боғлиқ реал ва вербал спортдаги даражаси пасайганлигини кўрсатади.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ҳафталик вақт
тақсимоти шу нарсани кўрсатадики, фаолиятнинг ҳар хил турлари қуйидагича тақсимланади: 36 соатли ўқув ҳафтаси уйдаги мустақил иш, кутубхонада биринчи манбаалар устида ва маъруза материаллари устида ишлаш, қўшимча адабиётларни ўқиш ва шу кабилар билан тўлдирилади. Иш ҳафтаси, шундай қилиб 48-52 соатдан иборат бўлади. Ҳар кунлик фаол дам олишга 2 соатдан ортиқ шунингдек, якшанба куни ҳаракат фаоллигига 2-3 соат атрофида тўғри келади. Жисмоний маданият бўйича академик машғулотлар ҳафтасига 4 соатни ташкил қилади. Берилган маълумотларни барчаси шу нарсани таъкидлайдики, ўқув жараёни юқори даражадаги жисмоний ва жадаллик билан ўтади. Кўрсатилган рақамлар талаба ёшларнинг спорт машғулотлари билан бандлигининг паст даражада эканлигидан гувоҳлик беради.
П.А.Виноградов ва бошқалар инсон саломатлигини тиклаш,
организмнинг нохуш омилларга чидамлигини ошириш, ҳаёт фаоллиги билан
боғлиқ сусайишини олдини олиш учун инсон ҳаётда ҳаракат фаоллиги
муҳимлиги ва аҳамиятининг ортиб боришини белгилаб ўтганлар. Ҳар бир
инсонларнинг бутун ҳаёти давомида умумий ҲФнинг мақбул даражаси билан
таъминлаш учун махсус ҳаракат фаоллиги (МҲФ) тушунчаси киритилди.
Инсоннинг МҲФ умумий ҲФнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Бу
таркибий қисм мутлақо зарурийдир, чунки фақат ўзига бутун жамиятни ва ҳар бир индивидни гиподинамиядан ҳалос этиши мумкин. МҲФ таркибида
жисмоний маданият спорт машғулотларини, ташкиллаштиришга ёки мустақил машғулотлар киради, мҲФни 4-кўрсаткич бўйича баҳолайдилар:
1) кунлиқ, ҳафта, ой, йил ва шу кабилар тақвимий цикли бўйича инсон
сарфлаган вақт ҳажми ёки миқдори. Замонавий инсонлар учун MҲФнинг
тақсимланган ҳажми ҳафтасига 8 соатдан 10 соатгача; .
2) жадаллик жисмоний машғулотлар пайтида организмга тушадиган
физиологик юкламалар кўрсаткичи бўйича ўлчанади ва у томир уриши орқали аниқланиши мумкин; н
3) ҳафталик ёки бошқа тақвимий циклда шахсий вақт сарфини
тақсимланиши бўш вақтга боғлиқ, MҲФнинг ҳар куни бўлиши мақсадга
мувофиқдир; -
4) МҲФнинг таркибини асосий жисмоний сифатлари – чидамли ва кучли бўлиш, эпчиллик, тезлик ва эгилувчанликни ривожлантирувчи жисмоний
маданият ва спортни севимли ва самарали воситаларини ташкил этишидир
[40; 592-б.].
Кўриб чиқилаётган масала бўйича адабиётларни таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ўқиш
давридаги касб тайёргарлиги самарадорлигини ошириш машғулот пайтида
ҲФнинг индивидуаллаштириш муаммоларининг ечимини кўзлайди. Ҳақиқий
ҳолат шундайки, бундай тамойилни қўллаш самарадорлиги олий таълим
муассасалари ўқув дастури томонидан таъминланмайди. Аксарият ҳолатларда талабаларни ўқув куни таркибидаги жисмоний маданият машғулотларини ўтказилиши вақти, уларни миқдорий ва давомийлиги олимлар томонидан бериб борилган тавсияларга мос келмайди. Яна шу нарсани ҳисобга олиш керакки, спорт тўгаракларида мунтазам шуғулланмайдиган талабалар ўқув семинари амалий жиҳатдан семестр бошланиши ва тугалланишига мос равишда ажратилган жисмоний тайёргарлик циклидан иборатдир. Давомийлигига қараб бундай даврларнинг узунлигининг ҳар бирини 2-4 ҳафта деб баҳолаш мумкин. Семестр умумий муддати 14-18 ҳафталигини ҳисобга олинса шу нарса аён бўладики, талабалар жисмоний тайёргарлиги мароми бир текисда эмас. Бунинг натижасида ўқув жараёнида жисмоний маданият қўллашнинг самарадорлиги сусайиши аниқ бўлиб қолади. Шунингдек, жисмоний юкламанинг ортиши ва камайиши талабаларнинг идрок қилиш даражаси, хотира ва тафаккур каби қадр-қимматларга таъсирини эътиборга олиш муҳимдир. Бундай баҳоларга таяниб ҲФни индивидуал бошқаришни амалга ошириш мумкин. Жисмоний машқларни ўз ичига олган машғулотларда индивидуал юкламаларни бошқаришнинг тезкор услуби турли тестлар, машқлар бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, ўз имкониятларини бошқариш учун қўл остида бундай воситалар бўлса, талаба ўз таълим олиши самарадорлигини ошириши мумкин. Бундан келиб чиқадики, жисмоний маданият воситаларини қўллаш асосида касбий тайёргарлик самарадорлигини ошириш имконияти пайдо бўлади.
Талабаларда жисмоний маданиятни индивидуаллаштиришда
регламентлаштирилган жисмоний машқларни ўз ичига олган, машғулотларни
мақсадли белгилашда диққат-эътиборни ўзгартирилишини талаб этади. Бу
диққатни жисмоний тайёргарлик муаммоларидан шахснинг жисмоний
маданият билан таъминланишига жалб қилишдир.
Энг маъқул ва амалиётда ўзини оқлаган машғулотлар самарадорлигини
ошириш йўлларидан бири машғулотларни муносиб тарзда
ташкиллаштиришдир. Айнан маълум вақтдагина бўладиган жисмоний
тайёргарлик муаммоси ечимидан талаба шахси жисмоний маданиятни
ривожлантириш негизида соғлом турмуш тарзида ўз ўрнини аниқлашга
эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир [109; 24-б., 110; 62-63-б.].
Аввалда П.А. Виноградов шу нарсани белгилаб ўтилганки, педагогика
олий таълим муассасаларидаги жисмоний маданият бўйича машғулотларнинг
мақбулроқ шакли спорт машғулотлари эмас, балки ҳаракат тизимлари асоси
билан машғулотлар, сифатлар, индивидуал уй вазифаларини қўллаш билан
кечадиган ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини баркамоллаштириш билан
таништирувчи ўқув-таълимий услубий шаклдир [40; 592-б.].
Жисмоний маданият талабага ўз шахсини индивидуал намоён
қилишнинг аниқ воситаларини таклиф қилса, улар кутилган натижани беради. Улар талабага келажакда жисмоний ва спорт соҳасидаги фаолиятига бўлган муносабатига таъсир ўтказувчи қизиқишнинг сусайиши ва илк салбий
таъсирланишни йуқотиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |