I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии


Жисмоний маданият ва спортнинг тарбияловчилик вазифаси



Download 138,05 Kb.
bet9/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
BMI

Жисмоний маданият ва спортнинг тарбияловчилик вазифаси тўғридан-тўғри намоён бўлмайди, аксинча, шахснинг руҳий ва сезги идрок олами орқали намоён бўлади.
Буюк олимлардан бири П.Ф.Лесгафт инсонни ҳар томонлама
ривожлантириш жисмоний маданият таълими тизимини яратди.
У жисмоний машқларни инсоннинг фақатгина жисмонан ривожланиши
воситаси сифатида эмас, балки ақлан, маънан ва эстетик ривожлантириш
воситаси сифатида ҳам кўриб чиққан. Ақлий ва жисмоний ривожланиш ёнма-
ён бориши зарур, йўқса ҳаракатсиз қолган органлар ривожланишининг
бориши издан чиқади. Шахснинг руҳий ва жисмоний маданиятни қурган
пойдевор.
Замонавий жисмоний маданиятнинг тизими барча моҳиятини татбиқ
этишга комплекс ёндашувга қарши ўлароқ деб топилган жисмоний
маданиятнинг замонавий тизими ёшларнинг ҳозирги замон ҳаёт фаолиятининг қийин шароитларига мослашувини таъминлай олмайди [22; 27-34-б. 119. 10.14-б.].
Бунинг натижасида жисмоний маданиятни шакллантириш зарурлигини
ва бу жараённи татбиқ этишнинг етарлича мукаммал ишланмаган
технологияси ўртасидаги қарама-қаршилик ёшларни жисмонан
тарбиялашнинг ҳозирги замон тизимига хос бўлган танг ҳолатни олдиндан
кўрсатди.
Келиб чиққан муаммонинг ҳал қилиниш йўлларидан бири яшовчан ва ижтимоий фаол ёш авлодни тайёрлашда жисмоний маданият ва спорт
услублари қўллашга янгича тамойил ёндашувни ишлаб чиқишда кўринади [39;250-б.].
Ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқот ва тажрибалар шундан
гувоҳлик берадики, ёшларнинг спорт ва жисмоний машғулотларга бўлган
муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бунда замонавий тарзда жисмонан
тарбиялашнинг улкан захиралари мавжудлигини кўриш мумкин. Бундай
ёндашувнинг ўзига хослиги ҳар бир шуғулланувчининг эҳтиёжларини тўла
қондирилиши психологик хусусиятлар, инсон ривожланиши ва жисмоний
фаоллик маромининг мутаносиблиги, унинг жисмоний имкониятини
узгартиришнинг асосий қонуниятларидан иборатдир. Жисмоний
маданиятнинг аҳамиятли имкониятини, ўз навбатида, шартли равишда уни
ташкил қилувчи ақлий ҳаракатлантирувчи, технологик ва сафарбарлик
қийматларига ажратиш мумкин. Ақлий қадр-қиммат моҳияти инсон жисмоний имкониятларини ривожлантириш услубларини жисмоний фаоллик
асосларини ташкиллаштириш сифатида билиш, соғлом турмуш тарзини
чиниқтиришдан иборатдир.
Ҳаракатлантирувчи қийматига қуйидагиларни киритиш мумкин:
жисмоний маданият ва спорт тайёргарлиги пайтидаги энг яхши спорт
кўрсаткичлари намуналари, унинг ҳақиқий жисмоний имкониятлари.
Технологик қиймат деганда, услубий кўрсатмалар, амалий тавсиялар,
соғломлаштириш ва спорт машқлари методикаси, хуллас, жисмоний ва спорт
тайёргарлиги бўйича мутахассислар ишлаб чиққан барча кўрсатмалар
тушунилади.
Сафарбарлик қиймати ўзида қуйидагиларни акс эттиради: жамоатчилик
фикрини шакллантириш, ушбу жамиятдаги жисмоний маданиятнинг нуфузи,
ҳар хил тоифадаги кишилар орасида оммавийлиги ва энг асосийси, ўз
жисмоний имкониятларини доимо ривожлантиришга тайёрлиги. Шунингдек, феъл-атвор орқали аниқланадиган ижтимоий психологик йўл-йўриқлар ҳам
шу жумладандир [89; 58-б.]
Ёш авлоднинг ҳаётий ва ижтимоий фаоллигини тарбиялашда жисмоний
маданиятнинг сафарбарлик қиймати алоҳида аҳамиятга эга [132; 31-б.]. Булар
сирасига вақтдан унумли фойдаланиш, ички интизом, бошлиқ, вазиятни тез ва тўғри баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилиш, олдинга қўйилган мақсадга
интилиш, муваффақиятсизлик ва мағлубиятларга чидамли бўлиш
тушунчалари киради [73; 22-б.]. Ҳаётда инсонга нафақат жисмоний ва
маънавий фаолликнинг энг қулай шароитлари зарур бўлади. Бундан ташқари,
уз организмининг имкониятларидан экстремал шароитларда юқори даражада
фойдалана олиш қобилиятлари, организмнинг кескин жаҳлни бошдан
кечиришга тайёрлиги (касаллик, жароҳат, авария ҳолатлари, табиий офатлар,
кутилмаган ижтимоий ҳолатлар, инсон руҳиятига узоқ таъсир кўрсатувчи
ҳолатлар, жисмоний зўриқиш ва бошқалар) керак бўлади. Бундай нохуш
ҳолатларнинг рўй бериши кам учрайдиган ҳол эмас. Бундай ҳолатларни енгиб ўтиш учун ҳам организмни худди жисмоний ва психологик машқ
қилдиргандек тайёрлаб бориш зарур. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, жисмоний
маданият-спорт тайёргарлиги фаолияти организмнинг куч захираларининг
ривожланишини енгиллаштиради.
Ҳозирги шароитда жисмоний маданият қадр-қиммати ҳақидаги
тушунчалар тизимини шакллантириш, шaксиз, жамиятни инсонпарвар-
лаштириш ва демократлаштириш ҳамда инсонга барча нарсанинг ўлчами
сифатида қараш билан боғлиқ. Новатор педагоглар тадқиқотларини ҳаётга
татбиқ этиш ва тақдим қилишнинг таҳлили шуни кўрсатдики, жисмоний
маданият машғулотларида ноанъанавий услублардан фойдаланишда бу
тажриба нафақат навбатдаги услубий янгиликни кўришди, балки унга
педогогик маданият намунаси сифатида ёндашилганда самара беради. Бирор
бир услубга берилиб кетиш оқибатида хавф келтириб чиқариши мумкин
(монологизмнинг ўзига хослиги). Инсон ўзига “ички рақибни” ҳосил қилмай
туриб, бирор бир услубни ишлаб чиқса ва қабул қилса, беихтиёр шу услубнинг қулига айланади. Дастур, услуб дарслик монологизми инсонни янги маданий намуна ва ўлчовларни яратиб эскиларидан ҳалос бўлишни тарбияламайди. Инсоннинг анъанавий ривожланиши конвейри ишлаб чиқаришга ўхшайди. Бунда ҳар бир мутахассис ўз ишини бажаради, камдан-кам ҳолларда бошқа қисм билан муносабатда бўлади (фанлар боғлиқлиги) ва охир-оқибат давлат ҳар томонлама етук шахсни қабул қилиб олади деган умид билан етарли ҳулоса чиқаришга мажбур бўлади.
Ҳозирги кунда таълим тизимида, тарбияда ва маданиятда умуминсоний
қадр-қимматнинг муҳим аҳамияти кучайиб бормоқда, инсон шахсияти таълим ва маданиятнинг асосий қадр-қиммати ҳисобланади. Жамиятнинг ва ҳар бир шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган омиллар ичида жисмоний маданият алоҳида ўрин тутади [70; 49-50-б.].
Бизнинг наздимизда инсонларни маълум танлаган спорт тури бўйича
шуғулланиши учун танлаш ҳар бир кишининг жисмоний ва руҳий ўзига
хослиги мувофиқлиги кўзлаш тизимидан воз кечиш долзарбдир [22; 27-34-б.].
Бу жисмоний маданият ва спортнинг замонавий захираси
имкониятларига боғлиқдир, қайсики инсоннинг ўзигагина хос бўлган ҳаракат
имкониятларига кўламини тўсиб қўйган. Шундай қилиб, ҳар кимнинг
психологик, морфофункционал мақоми ва шахсий имкониятларига кўра,
Жисмоний маданият-спорт фаолиятини тўғри танлаш имкониятини келтириб
чиқаради [45; 59-62-б., 70; 49-50-б.].
М.Я.Виленскийнинг фикрига кўра, жисмоний маданиятнинг
инсонпарварлик аҳамияти инсон ҳақидаги фанларнинг яхлитлиги, ҳозирги
замонда инсонийлик қадриятларининг моҳиятини тушунишни, маданий
ҳаётда ўз ўрнини аниқлашни, ўз-ўзини маданий жиҳатдан англашни тақозо
этади. Бу ҳолат шахснинг руҳий ва жисмоний кучларини уйғунлаштириш
оркали намоён этади. Саломатлик, бадантарбия, юқори даражадаги ғайрат,
жисмоний баркамоллик, етуклик каби умуминсоний хусусиятларни
шакллантириш ҳам шу вазифани бажаради. Хусусиятига кўра жисмоний
маданият инсоншунослик фани ҳисобланиб, у шахс яхлитлигини
ривожлантиришга, ўзининг табиий кучларини соғлом ва сермаҳсул ҳаётида ва касбий фаолиятда тўлақонли сарф этишга тайёрлик ва шунга қодирликка
қаратилган. У гуманитар шахс ривожланишга йўналтириш, жисмоний ва
руҳий ривожланиш бирлиги, жисмоний ва руҳий баркамоллик заминини
яратишни таъминлайди. Жисмоний маданият соҳасида таълимни
инсонпарварлаштириш уни инсонийлаштириш, талабани нафақат тана
ҳаракати эгаси сифатида эмас, балки педагогик турмушнинг энг азиз қадр-
Қиммати сифатида олдинга суришни билдиради. Бунга унинг ички дунёси
(ҳиссиётлар, муносабатлар, қимматли мақсадлар ва б) ва ташқи дунё (табиат,
предмет муҳити, фаолият) киради [38; 218-б.].

Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish