I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet253/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

246-модда. Контрабанда
Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки бож­хона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воси­таларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларация­дан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, ра­диоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек, гиёҳвандлик во­ситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстермизм, се­паратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдор­ларда контрабанда қилиш, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Мазкур жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлигидир.


2. Контрабанда предмети кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурил­малари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дорилар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ёки диний экс­термизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи мате­риаллар, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар ҳамда мосламалар бўлиши мумкин.
Контрабанда предметларини давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда ўтказиш, тегишли шартлар мавжуд бўлганда, жи­ноятлар мажмуи тариқасида ЖК 246-моддаси ҳамда радиоактив моддалар, гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари ва бошқалар билан муомала қилиш қоидаларини бузганлик жавобгарликни келтириб чиқарувчи моддалар бўйича квалификация қилиниши лозим.
3. Объектив томондан ЖК 246-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан турли шаклларда:
* божхона назоратини четлаган ҳолда;
* божхона назоратидан яширинган ҳолда;
* ҳужжатлар ёки божхона идентификация қилиш воситалари­дан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда;
* кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, по­тловчи моддалар, портлаш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қу­роллар ёки ўқ-дорилар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар ё диний экстремизм, сепаратизм ва фунда­ментализмни тарғиб қилувчи материалларни декларациясиз ёки ўз номи бўйича декларация қилмаган ҳолда олиб ўтишда ифода­ланади.
4. Божхона кодексининг 3-моддасига биноан, божхона чега­раси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг чегаралари ҳисобланади.
Божхона ҳудуди республиканинг қуруқлик ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғидан иборат­дир.
Республика ҳудудида, қонун ҳужжатларида бошқа ҳол кўзда тутилмаган бўлса, ҳудудлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида деб ҳисобланадиган эркин божхона ҳудуд­лари ва эркин омборхоналар жойлашиши мумкин.
Божхона ҳудудининг сарҳадлари, шунингдек, эркин божхона ҳудудлари ҳамда эркин омборхоналар айланаси Ўзбекистон Рес­публикасининг божхона чегараси деб ҳисобланади.
5. Божхона кодексининг 7-моддасига биноан, божхона чега­расидан олиб ўтиш товарлар ёки транспорт воситаларини ҳар қандай усулда, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини юбо­риш, қувур транспортидан ҳамда электр узатиш линияларидан фойдаланиш йўли билан божхона ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳаракатларини амалга оширишдир.
Шундай ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради:
* товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин ом­борлар ҳудудидан олиб кирилганда - божхона чегарасидан амалда ўтиш;
* товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудига олиб чиқилганда - божхона декларациясини тақдим этиш ёки товар ёхуд транспорт воситаларини олиб чиқиш мақсадини амалга оширишга бевосита қаратилган бошқа ҳара­катни бажариш.
6. Божхона назорати деганда, қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган чора-тадбирлар мажмуи тушуни­лади.
Контрабанда буюмларини божхона назоратини четлаган ҳолда ўтказиш деганда, контрабанда буюмларининг уларни ўтказиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларнинг божхона ор­гани ходимлари текширувисиз, ёки божхона идоралари белгила­ган жойлардан ўзга жойдан, ё бўлмаса божхона назоратини амалга ошириш вақтидан бошқа вақтда ўтказилиши тушунилади.
7. Божхона назоратидан яшириш деганда, контрабанда бу­юмларини хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушунмоқ лозим.
Махсус сақлаш жойлари деб, хуфя жойларни, шунингдек, контрабанда мақсадларида транспорт воситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳоз­ланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишларни ва бошқа ашёларни ҳисоблаш керак.
8. Ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хи­лоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёхуд ёлғон маълумотлар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этишни тушу­ниш лозим.
9. Божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, шахсларнинг Ўзбекистон Республи­каси ёки ўзга давлатлар божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёхуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилмоғи лозим.
Божхона идентификация воситалари деганда, сўрғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусхалар олиш, товар­ларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқёсни тасвирлаш, фотосуратлар, расмлар тайёрлаш, товарлар билан бирга юбориладиган ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳо­казолар тушунилади.
10. Контрабанда предметларини декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда, шахс­ларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёла­рини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қо­нунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, дек­ларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаёттан ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қим­матликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълу­мотлар киритиш тушунилади.
11. Контрабанда буюмлари Ўзбекитон Республикаси божхона чегарасини амалда кесиб ўтган вақтдан бошлаб контрабанда ту­галланган жиноят деб эътироф этилади.
12. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятни квалификация қилиш учун мотив ва мақсаднинг аҳамияти йўқ.
13. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Била туриб қалбаки ҳужжат тузган ёки ҳужжатга ёхуд била туриб олган қалбаки ҳужжатига сохта маълумотлар киритган ва уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жи­ноят кодекси 209 ёки 228-моддалари билан жиноий жавобгар­ликка тортилади.
14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ядровий, кимё­вий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланишилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек, кўп миқдор­ларда контрабанда қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
15. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг кўп миқдордалиги ҳар бир алоҳида ҳолда, тегишли давлат органи­нинг хулосаси орқали аниқланади.
16. Шарҳланаётган жиноятнинг содир этилиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 182-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish