I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш



Download 6,47 Mb.
bet256/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

249-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарво­лик билан сақлаш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, ҳаёт ва соғлиқ ҳисобланади.


(Жиноятнинг предмети тўғрисида ЖК 247-моддаси шарҳига қаранг.)
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони ўқотар қу­рол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақ­лаш одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келишида ифодаланади.
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларга қонуний эгалик қилиш ҳуқуқи шахсни ЖК 249-моддаси бўйича жавобгар­ликка тортишнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
Қайд этилган ашёлар қонунга хилоф равишда айбдор ихтиё­рида бўлиши ва уларни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижа­сида одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан ҳол­ларда, айбдорнинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 247-моддаси ёки 248-моддаси ва ЖК 249-моддаси билан квалифика­ция қилиниши зарур.
3. Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепар­волик билан сақлаш деганда, бегона шахсларга қайд этилган ашёларни ҳеч қандай тўсиқсиз қўлга киритиш имконини беради­ган сақлаш шароитларининг яратилишини тушуниш зарур. Маса­лан, ўқланган қуролни бошқа шахслар учун очиқ бўлган умумий фойдаланиш жойларида сақлаш ва ҳоказо.
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарво­лик билан сақлаш кўпинча ана шу ашёлар бутлигини таьминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўрмаган айбдорларнинг жиноий ҳаракатсизлигида ифодаланади. Аммо баъзан бундай қилмиш фаол ҳаракат қилиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин. Айбдорлар ана шу ашёларни сақлаш учун зарур шартларни таъминлаш мақсадида маълум чора-тадбирларни кўрган, аммо бу чора-тадбирлар етарли бўлмаганлиги сабабли қурол ёки ўқ-дори­ларни бегона шахслар эгаллаб олган ва бу одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳоллар шулар жумласидан­дир.
4. Қонунда кўзда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар: одам ўлиши ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан эътибо­ран жиноят тугалланган ҳисобланади.
5. Айбдорнинг эгалигида бўлган ўқотар қурол ва унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш, уни ўзга шахс томонидан фойдаланишига ва одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, ЖК 249-мод­даси аломатлари қамраб олади ва ЖК бошқа моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
“Бошқа оғир оқибатлар” аломати ҳар бир муайян ҳолатда иш­нинг тафсилотлари мажмуидан (иморатнинг портлаши, катта миқ­дордаги зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалиши ва шу каби­лар) келиб чиққан ҳолда тергов ва суд томонидан ҳал қилинади”.
6. Субъектив томондан жиноят эҳтиётсизлик натижасида со­дир этилади.
7. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ва ўқотар қурол ёки ўқ-дориларга қонуний асосларда эгалик қилувчи шахс ҳисоб­ланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish