I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet257/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

250-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиро­техника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Мазкур жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, инсон­ларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади.


2. Портловчи, тез алангаланувчи, уювчи моддалар, пиротех­ника буюмлари жиноят предмети ҳисобланади.
3. Портловчи моддалар деганда, кислород, ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган ҳамда рухсатнома ти­зими таъсир доирасига кирадиган табиий ва сунъий моддалар, кимёвий бирикмалар ва аралашмалар, масалан, порох, динамит, тротил, нитроглицерин, водород ва кислород аралашмаси, пирок­силин ва ҳоказолар тушунилиши лозим.
Қонун чиқарувчи портловчи моддаларнинг хавфли хусусият­ларини инобатга олиб, қўлга киритиш, сақлаш, фойдаланиш, та­шиш ва ҳоказоларнинг махсус тартибини жорий этган, улар рух­сатнома тизими доирасига киради.
4. Ўювчи моддалар деганда, емирувчи таъсир кўрсатадиган кимёвий моддаларни тушуниш лозим. Масалан, карбол, олтингу­гурт, азот, сирка кислоталари, нашатир спирти, формалин, ишқорлар, ўювчи натрий ва ҳоказолар.
5. Тез алангаланувчи моддалар - ўз таркибига ёнувчи ёки тез алангаланувчи моддаларни олган жонли нишонни отиш, му­айян объектга шикаст етказиш ёки вайрон қилиш мақсадларига эриши учун қурол сифатида ишлатишга мўлжалланган ёки мос­лаштирилган табиий ёки сунъий, синтез қилинган, қаттиқ, суюқ, газсимон материаллар ва ёнувчи аралашмалар. Масалан, нефть битуми, нефть гудрони, алюмин қириндиси ва чанги, органик пе­роксидлар шулар жумласидандир.
Шуни назарда тутиш керакки, тергов ёки суд муҳокамаси вақ­тида у ёки бу модданинг тез алангаланувчи моддалар сирасига киришига шубҳа туғилса, суд иш бўйича ёнғин-техника эксперти­засини тайинлаши зарур.
6. Пиротехника буюмлари деганда, ҳарбий ва тинч мақсад­лар учун мўлжалланган, таркибида портловчи ва тез ёнувчи мод­далар бўлган ёритиш, тутун чиқариш, аланга олдириш воситала­рини тушуниш зарур. Масалан, сигнал мосламалари, мушаклар, турли иллюминациялар ва ҳоказо.
7. Объектив томонидан жиноят портловчи, тез алангала­нувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини:
* сақлаш;
* ҳисобга олиш;
* фойдаланиш;
* ташиш;
* жўнатиш қоидаларни бузиш натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишидан иборатдир.
ЖК 250-моддасида назарда тутилган жиноят, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугаллаган деб топилади.
8. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсиздан со­дир этилади. Жиноятни квалификация қилишда уни содир этиш мотиви ва мақсади аҳамият касб этмайди.
Шахсни ЖК 250-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун портловчи моддалар ёки пиротехника буюмлари билан муомала қилиш қоидаларининг қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур.
9. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида портловчи модда­лар ёки пиротехника буюмлари билан муомала қилиш қоидалари­нинг бузилиши одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
11. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишини, экологик ҳалокат рўй бериши ва ҳоказоларни тушуниш зарур.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish