I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet264/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

257-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларига риоя этилиши учун маьсул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида: “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга”, - деб мустаҳкамлаб қўйилган.


2. Ушбу жиноятнинг объекти, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ишлаётган шахсларнинг меҳнат шароитларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Корхоналар, муаассасалар, ташкилотларда нафақат доимий ишлаётган шахслар, балки вақтинча ишлаётган шахслар ҳам жабрланувчи бўлишлари мумкин.
3. ЖК 257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган:
* техника хавфсизлиги қоидалари;
* саноат санитарияси қоидалари;
* меҳнатни муҳофаза қилувчи бошқа қоидаларнинг бузилишидан иборатдир.
Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор шахс томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур. Содир этилган қилмишнинг оқибати сифатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
4. Субъектив томондан жиноят айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шакллари орқали содир этилади. Жиноятни содир этиш мотиви ва ундан кўзланган мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди.
5. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ва зиммасига хизмат мавқеига кўра техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши бўйича ёхуд махсус фармойиш билан иш участкасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ёки шу қоидаларнинг ижроси бўйича масъулият юкланган ақли расо шахс бўлади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари мазкур жиноят субъекти бўлмаган шахс томонидан бузилган ва ушбу модда диспозициясида кўрсатиб ўтилган оқибатлар келиб чиққан ҳолларда айбдорнинг қилмиши соғлиққа зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан квалификация қилиниши лозим.
6. ЖК 257-моддаси 2-қисмида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши:
* одам ўлишига;
* бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган оғирлаштирувчи ҳолатларда жавобгарлик назарда тутилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish