I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Радиоактив моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш



Download 6,47 Mb.
bet261/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

254-модда. Радиоактив моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Радиоактив материалларга, яъни қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари тарқатувчи манбаларга, радиоактив модда ёки ядро материалларига қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир.


2. Жиноятнинг предмети радиоактив материаллар - ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи манбалар, радиоактиав моддалар, ядро материаллари ҳисобланади.
(Ушбу предметлар тўғрисида ЖК 252-моддаси шарҳига қаранг).
3. Объектив томондан жиноят радиоактив материаллар билан қонунга хилоф равишда, яъни радиоактив материаллар, аниқроғи, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, радиоактив моддалар, ядровий материалларнинг қурилмадаги ёки буюм таркибидаги ҳар қандай физик ҳолати ёки баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказадиган бошқа кўриниши билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш:
* уларга эга бўлиш;
* уларни сақлаш;
* улардан фойдаланиш;
* уларни бировга ўтказиш;
* уларни бузишда ифодаланади.
4. Эга бўлиш деганда, эгаллаш учун қўлланилган ҳар қандай усулни (ЖК 252-моддасида назарда тутилганлардан ташқари) тушуниш зарур, бу сотиб олиш, алмашиш, қарз эвазига ҳисоб-китоб қилиш, тортиқ қилиниши ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
5. Ўтказиш деганда, радиоактив материалларнинг бошқа шахсга сотилишини, ҳадя қилинишини ва ҳоказо ўтказишни тушуниш зарур.
6. Радиоактив материалларни бузиш деганда, уларнинг нобуд қилиниши (таркибида радиоактив материаллар бўлган дастгоҳларга, асбоб-ускуналарга, мосламаларга шикаст етказиш)ни тушуниш зарур.
7. Радиоактив материаллар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишнинг бошқа кўринишлари (қонунга хилоф равишда сақлаш, фойдаланиш) радиоактив материаллар билан муомала қилиш қоидалари бузилишлари ЖК 252-моддаси таҳлилида кўриб чиқилган эди.
8. Шарҳланаётган жиноят моддий таркибли бўлиб, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш тарзидаги оқибатлар келиб чиққан пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят содир этишнинг мотиви ва мақсади қилмишни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
10. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
11. Мазкур модданинг 2-қисмида радиоактив моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга олиб келганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
12. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, атроф муҳитга зарар етказиш, экологик фалокат ва ҳоказолар тушунилиши лозим.
Алоҳида олинган ҳар бир ҳолатда суд содир этилган жиноятдаги иш ҳолатларини инобатга олиб, баданга етказилган бошқа оғир шикастларга тушунча беради.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish