I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet262/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

255-модда. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир.


2. Ядро энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектларга ядро реактори жойлашган иншоотлар ва мажмуалар, шу жумладан атом станциялари, атом кемалари, космик кемалар ва учувчи аппаратлар ҳамда ядровий материаллар ва радиоактив моддалар сақланадиган пунктлар, омборлар ва ҳоказолар киради.
3. Объектив томондан жиноят ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидалари бузилиши натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишида ифодаланади.
Ушбу модда ҳам диспозицияси бланкетли бўлиб, ҳар бир алоҳида ҳолатда ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларининг айнан қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур.
Баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши кўринишидаги оқибат келиб чиққанлиги мазкур жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
4. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилади. Жиноят содир этишнинг мотиви ва мақсадлари қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
5. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
6. ЖК 255-моддасининг 2-қисмида ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш:
* одам ўлишига;
* бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлиши учун жавобгарлик назарда тутилаган.


255.1-модда. Бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти инсоният хавфсизлиги ҳисобланади.


2. Ялпи қирғин қуроллари жиноятнинг предмети ҳисобланади.
Бактериологик (биологик) қурол деганда, ҳарбий мақсадларда яратилган, одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларда касалликлар қўзғатувчи, сунъий кўпайтирилган микроорганизмлар, ҳашоротлардан иборат оммавий қирғин воситаси тушунилади. Бактериологик қурол микроблари авиабомба, ракета, снаряд ва бошқа қуроллар орқали тарқатилади. Бактериологик (биологик) қурол асосан касаллик тарқатувчи микроорганизмлар (бактерия, вирус, замбуруғ ва бошқалар) юқтирилган пашша, чивин, кемирувчи ҳайвонлардан ёки суспензия ва кукунлардан иборат бўлади.
Кимёвий қурол деганда, заҳарловчи моддалар ва уларни қўллаш воситалари (кимёвий ракеталар, снарядлар, миналар, кимёвий бомбалар ва бошқалар) тушунилади. У оммавий қирғин қуроллари турларидан биридир. Бу қурол Қуролли Кучлар шахсий таркибини, аҳолини заҳарлаш ва халқ хўжалиги объектларини барбод қилиш мақсадида қўлланади.
Бошқа ялпи қирғин қуролларига ядровий ва кўп сонли одамлар ва саноат объектларини танламай йўқ қиладиган қуролларнинг бошқа турлари (масалан, нурлантирувчи, инфратовуш, генетик, психотроп ва бошқа қуроллар) киради.
Оммавий қирғин қуроллари тушунчасини талқин қилишда БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган қоида белгиловчи аҳамият касб этиши лозим. Унга кўра, оммавий қирғин қуроллари атом портлаши орқали ўлим келтирувчи, кимёвий ва биологик қуроллар ҳамда йўқ қилиш кучи бўйича атом ва юқорида келтирилган бошқа қуролларга таққосланиши мумкин бўлган, келажакда ишлаб чиқараладиган қуролларни ўз ичига олади.
3. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этишдан иборатдир.
4. Ишлаб чиқиш деганда, ялпи қирғин қуролларини яратишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг содир этилишини тушуниш лозим.
5. Ишлаб чиқариш деганда, ялпи қирғин қуролларининг ясалиши ёки ишлаб чиқарилиши тушунилади.
6. Тўплаш - маълум бир ҳудудда ҳар қандай ялпи қирғин қуроллари жамланишини англатади.
7. Ялпи қирғин қуролини олиш деганда, уларнинг сотиб олиниши, алмашиш йўли билан қўлга киритилиши ва бошқа хатти-ҳаракатлар тушунилади.
8. Бировга ўтказиш деганда, ялпи қирғин қуролини бошқа шахс ихтиёрига ўтказиш тушунилади.
9. Ялпи қирғин қуролларини сақлаш - ялпи қирғин қуролларининг махсус хоналарда, хилват жойларда ҳамда уларнинг бутлигини таъминловчи бошқа жойларда сақланишидан иборатдир.
10. Қонунга хилоф равишда эгаллаш ўғирлаш, ўзлаштириш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш каби йўллар билан ялпи қирғин қуролини эгаллашнинг ҳар қандай усулини англатади. Қонунга хилоф равишда қўлга киритишда жиноят талон-торож усуларидан бирини қўллаб содир этилганлиги қилмишни таҳлил этилаётган модда билан квалификация қилиш учун етарлидир.
11. Мазкур модда диспозициясида назарда тутилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан этиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
12. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Квалификация қилишда жиноят содир этиш мотивлари ва ундан кўзланган мақсад аҳамиятга эга эмас.
13. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
14. Мазкур модданинг 2-қисмида шу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жавобгарлик назарда тутилган.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish