I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet265/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

257.1-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, -
энг кам иш ҳақнинг ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир.


2. Объектив томондан жиноят одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келган:
* санитарияга оид қонун ҳужжатларини;
* эпидемия қарши кураш қоидаларини бузишда ифодаланади.
Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, ҳар бир ҳолда санитарияга оид қонун ҳужжатлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларининг қайси банди бузилганлиги алоҳида аниқланиши лозим.
Оммавий касалланиш деганда, маълум бир ҳудуддаги кўп сонли кишиларнинг бир вақтнинг ўзида ёхуд оралиғи унча катта бўлмаган вақт орасида касалланишини тушуниш зарур.
3. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилади.
Айбдор одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келувчи ҳаракатларни давлат идоралари фаолиятини ёки ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ёхуд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини издан чиқариш мақсадида содир этган ҳолларда, у ЖК 161-моддаси (қўпорувчилик) бўйича жавобгарликка тортилади.
4. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
5. Санитарияга оид қонун ҳужжатларининг ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлган ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари шарҳланаётган модданинг 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
6. Худди шундай қилмишлар одамларининг ўлишига сабаб бўлса, айбдор ЖК 2571-моддаси 3-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish