I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet267/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

259-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти ёнғин хавфсизлиги, яъни одамларнинг, жамоат ва давлат мулкининг ёнғиндан муҳофаза қилинганлик ҳолати ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келишида ифодаланади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари - ёнғиннинг олдини олишга қаратилган талаблар, меъёрлар ва стандартларга риоя қилиш тартибини белгиловчи муайян қоидалар мажмуидир.
Шарҳланаётган модда диспозицияси бланкетли бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қайси банди бузилганлигини, бунинг натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилганлигини аниқлаш зарур.
3. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилади.
4. Ўн олти ёшга тўлган ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш учун масъул шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
5. Мазкур модданинг 2-қисмида айтиб ўтилган хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жавобгарлик назарда тутилган.


XVIII боб. ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
260-модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспорт воситасининг ҳаракат ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортини бошқарувчи шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти механик транспорт воситаларининг инсон ҳаёти ва соғлиғи, мол-мулкни йўқ қилиш ва унга зарар етказиш хавфини туғдирмай йўловчи ва юк ташиш қобилиятидан иборат бўлган ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлигини таъмин­лаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир.


Жабрланганларнинг ҳаёти ва соғлиғи эса жиноятнинг қўшимча объекти деб эътироф этилади. Денгиз ва дарё транс­порти ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари­нинг бузилиши оқибатида аксарият ҳолларда экологияга зарар етказилиши (дарё ўзанлари, кўл сатҳларининг нефть, ёқилғи-мой­лаш маҳсулотлари билан ифлосланиши) туфайли табиатни асраш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳам факультатив объект сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин.
2. Жиноят предмети сифатида қонунда кўрсатилган транс­порт турлари иштирок этадилар.
Темир йўл транспорти деганда, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ихтиёридаги рельсли транспорт, шунингдек, саноат ҳамда бошқа корхоналарга олиб келадиган темир йўллар, махсус мақ­саддаги темир йўллар, метрополитен тушунилади.
Фақат ишлаб чиқариш вазифаларини бажарадиган шахта, цех ичи (электровозлар, вагонеткалар) транспорт воситалари техноло­гия жараёни билан боғлиқ бўлиб, ушбу транспорт турига оид деб ҳисобланиши мумкин эмас. Улар билан боғлиқ ҳодисаларга ҳара­кат ҳамда фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, муайян ишларни амалга ошириш, хавфсизлик ёки бошқа меҳ­натни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Айбдорлар ҳаракатлари бундай ҳолларда - ЖК 257-мод­дасига биноан, тегишли вазиятларда эса - фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши, ўзгалар мулкини нобуд қилганлик ёки унга зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутган моддалар бўйича квалификация қилиниши шарт.
Ҳаво транспорти - бу барча фуқаролик авиацияси ва фуқа­ролик ҳавода учиш воситалари: самолётлар, вертолётлар, планёр­лар, дирижабллар, аэростатлар ва ҳоказолар. Ҳаво кемасининг қайси идорага тегишлилиги аҳамиятга эга эмас. Авиация техни­каси соҳасидаги тажриба-конструкторлик, синов ва илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган ҳаво кемалари - синов ҳаво кемалари шарҳланаётган ижтимоий хавфли қилмиш предмети бўла олмайди. Бундай кемалардан фойдаланиш хавфсизлиги қои­далари бузилган ҳолларда жавобгарлик ЖК 256-моддасига би­ноан келиб чиқади.
Денгиз ва дарё транспорти кема инспекциялари рўйхатидан ўтиши керак бўлган барча ўзиюрар кемалар ҳисобланади. Идора­вий меъёрий ҳужжатларда сув транспорти ҳисобига киритилган ўзи юрмайдиган транспорт воситалари шарҳланаётган жиноят предмети бўла олмайди. Ушбу сузиш воситалари (аксарият ҳол­ларда бу - баржа, плашкоутлар) мустақил транспорт аҳамиятига эга эмас ва фақат ўзиюрар транспорт воситаси ёрдамидагина ҳа­ракатланади. Ўзи юрмайдиган сузиш воситасидан фойдаланиш­нинг зарарли оқибатлари ўзиюрар кемадан фойдаланиш қоидала­рининг бузилиши натижасидагина келиб чиқиши мумкин.
Ҳарбий транспорт воситалари, шу жумладан жанговар ва мах­сус турлари ҳам шарҳланаётган меъёрда кўзда тутилган жиноят предметига кирмайди. Ушбу транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 298-300-моддаларида кўзда тутилган жиноятларни ташкил қилади.
Автомобиллар, трамвайлар ё бошқа механик транспорт воси­таларининг хавфсиз ишлаши ЖК 266-моддаси билан муҳофазала­нади.
3. Механик бўлмаган транспорт воситаси шарҳланаётган модда доирасида транспорт воситаси ҳисобланмайди. Хусусан, бундай воситалар қаторига автодрезиналар ва автомотрис(а)лар, от-улов киради. Бундан ташқари, ҳаво ёки денгиз кемаси, ёхуд те­мир йўл транспорти сифатларига эга бўлиш билан ўз таърифига кўра юк ёки йўловчи ташиш мақсадида фойдаланиб бўлмайдиган воситалар - масалан, ҳаво зонди, автоматлаштирилган батискаф ва шу кабиларни ҳам транспорт санаб бўлмайди. Тегишли белгилари мавжуд бўлганида бундай буюмлардан фойдаланганлик учун жа­вобгарлик ЖК 256-моддаси бўйича келиб чиқиши мумкин.
4. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига:
* темир йўл, ҳаво, денгиз ёки дарё транспортидан ҳаракат ёки фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш;
* инсон соғлиғига оғир ёки ўртача оғирликда шикаст етка­зиш;
* қилмиш ҳамда оқибатлар келиб чиқиши ўртасидаги сабабий боғланишни олади.
5. Шарҳланаётган модданинг транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланишга оид махсус хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутган диспозицияси бланкетли ҳи­собланади. Ана шу қоидаларнинг ўзи эса транспортнинг кўрсатиб ўтилган турлари фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳуж­жатларда мавжуддир.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳаракат қоидалари - транс­порт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига нисбатан анча кенг ту­шунча. Иккинчиси бузилмаган экан, демак, жиноят таркиби мав­жуд эмас.
6. Бузилиши туфайли шарҳланаётган жиноят таркибини юзага келтирадиган норматив ҳужжатлар ҳисобига транспорт ҳаракати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари (йўриқномалари) деб номланган меъёрларгина кирмайди. Норматив ҳужжат номи - расмий (формал) белги, холос.
Идоравий меъёрий ҳужжатларда транспорт ҳаракати ва улар­дан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари турлича ифодаланган. Улардан баъзилари қатъий кўрсатмалардан иборат бўлса, бошқа­лари қатъий тақиқлашдан иборат. Уларнинг бузилиши шарҳлана­ётган модда бўйича жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин. Баъзи норматив ҳужжатларда кўрсатма ҳамда тақиқлаш билан бирга тавсиялар ҳам учраб туради. Улар мажбурий эмас, шу билан бирга уларни умум қабул қилинган маънода қоида си­фатида эътироф этиб ҳам бўлмайди, шунинг учун бу тавсиялар­нинг бузилиши мазкур жиноят таркибини ташкил эта олмайди.
Қилмиш ҳуқуқий меъёрларда белгиланган қоидаларнинг бу­зилишида ифодаланган ҳолдагина жиноят таркибини ҳосил қи­лиши мумкин. Умум қабул қилинган эҳтиёт чораларини бундай­лар ҳисобига киритиб бўлмаслиги туфайли уларнинг бузилиши мазкур модда бўйича жавобгарликни келтириб чиқармайди. Ҳа­ракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши факти бўйича тергов идоралари ёки суд шахс эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги ва ҳоказолар билан жиноят мавжудли­гини асослаши мумкин эмас. Ҳар бир иш юзасидан а) қайси қоида бузилганлиги; б) қоидабузарлик айнан нимада ифодаланганлиги аниқ белгилаб олиниши шарт.
7. Ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоида­лари орасида баъзилари нисбатан умумий, яна бирлари эса бир­мунча муайян кўринишга эга. Дастлабки тергов идоралари ва судлар ҳам униси, ҳам бунисига ҳавола қилишлари лозим.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳаракат ҳамда транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари доимий ривожланиш ва ўзгариш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шу боис хавфсизлик қоидаларининг бузилганлиги фактини аниқлаш учун тергов ва суд идоралари айбдор бузганликда айбланаётган хавфсизлик қои­далари амалда эканлиги ёки ўз кучини йўқотганлигини текшириб туриши шарт.
8. Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши - бу транспорт воситасини бошқаришнинг белгиланган тартибидан турлича четга чиқишдир.
Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши қуйидаги­ларда ифодаланиши мумкин:
* темир йўл транспортида - йўл бўш ё бўш эмаслигини кузат­маслик, тезликни ошириб юбориш, семафорнинг тақиқловчи белгисига ўтиб кетиш ва ҳоказо;
* ҳаво транспортида - парвозлар схемасини бажармаслик, парвоз ҳамда экипаж ишига қўйиладиган талабларни менсимас­лик, бошқариш техникасига, ҳаво кемасини бошқариш қоидала­рига риоя қилмаслик ва ҳоказо;
* сув транспортида - кузатувни қониқарсиз амалга ошириш ва шу билан боғлиқ тарзда кема ёки бошқа тўсиқни кечикиб аниқлаш (илғаш); катта тезликда ҳаракатланиш ва номақбул ша­роитда ошиб ўтишга йўл қўйиш; кема бошқарувчисининг асос­ланмаган тахминлари ва вазиятни нотўғри баҳолаши; хавфли яқинлашувнинг олдини олиш чораларини кўришга кечикиш, портга яқинлашганда кеманинг йўл қўйиладиган тезлигини оши­риб юбориш ва ҳоказолар.
9. Қонунда кўрсатилган қоидабузарликлар ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизлик шаклида ифодаланиши мумкин. Шахс ҳаракатсиз­лиги учун фақат муайян ҳаракатларни амалга ошириш масъу­лияти унинг зиммасига юклатилган ҳолдагина жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу мажбурият қонуности меъёрий ҳуж­жатларда белгилаб берилган.
10. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортидан фойда­ланиш қоидаларининг бузилиши транспорт воситаларидан улар­нинг вазифасига кўра фойдаланмаслигини кўзда тутади. Фойда­ланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, темир йўл, ҳаво ҳамда сув транспортининг ҳалокатсиз фаолият кўрсатишини таъминлайди­ган тизим ва агрегатларнинг бошқа мақсадларда ишлатилишини ҳам ўз ичига олади. Мазкур қилмиш ҳалокатсиз фаолият кўрсатишини таъминлайдиган эҳтиёт қисм ва механизмларга тех­ник хизмат кўрсатиш талабларидан четга чиқиш, йўловчиларни чиқариш ва туширишда, юкларни ортиш ва туширишда ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишнинг хавфсиз шароитла­рини таъминлайдиган тартибни бошқача бузишларда ифодала­нади.
11. Транспортдан фойдаланиш - унинг ҳаракатига нисбатан анча кенг тушунча. Ҳаракат жараёнини фойдаланишдан ажратиб бўлмайди, фойдаланиш эса - ҳам ҳаракат доирасида, ҳам ундан ташқарида ҳам амалга оширилиши мумкин (масалан, кема рейдда тўхтаган пайтида, портда, кемани парвоздан аввалги тайёрлаш даврида ва ҳоказоларда). Транспортнинг фалокатсиз иши билан боғлиқ бўлмаган фойдаланиш қоидаларининг бузилиши шарҳла­наётган жиноятни келтириб чиқармайди.
12. Объектив томоннинг зарурий белгиси баданга ўртача ёки оғир шикаст етказиш каби жиноий оқибатлардир (Баданга ўртача ёки оғир шикаст етказиш тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси ва 105-моддаси шарҳига қаранг).
13. Шарҳланаётган қилмиш ва келиб чиққан оқибатлар ора­сида сабабий боғланиш мавжудлиги аниқланиши шарт. Бунда бу каби алоқа ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқалигина белгиланмай, балки айнан бевосита ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқарган хавфсизликка оид тегишли қоидаларнинг бузилиши би­лан аниқланиши шарт.
Сабабий боғланиш оқибат фақат ҳаракат ё ҳаракатсизлик би­лан эмас, балки ҳар бири алоҳида ҳолда ҳам, ё бошқалари билан биргаликда оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган бир неча қилмиш билан шартлашилган ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шундай ҳоллар бўладики, бир шахс ҳаракатлари билан хавфли шароит юзага келади, иккинчиси эса вазиятга нотўғри баҳо бериб, ўзи транспорт хавфсизлигига тажовуз қиладиган қил­мишга йўл қўяди. Бундай вазиятда келиб чиққан зарарли оқибат­лар ҳар иккала транспорт ходими томонидан йўл қўйилган қоида­бузарликларнинг қонуний натижаси ҳисобланади.
14. Жиноят баданга ўртача ёки оғир шикаст етказилган вақ­тдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
15. Субъектив томондан жиноят ҳаракат ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига нисбатан қасд кўринишидаги ҳамда жиноий ўзига ўзи ишониш ёки келиб чиққан оқибатларга нисбатан жиноий бепарволик каби айбнинг мураккаб шакли билан таърифланади. Айбдор ҳаракат хавфсиз­лиги ёки транспортдан фойдаланиш хавфсизлигига оид муайян қоидалар бузилиши натижасида бирон-бир ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билади, аммо етар­лича асоссиз равишда енгилтаклик билан уларнинг олдини оли­шига ишонади ёхуд талаб даражасидаги эътибор ва кўра билиш орқали аниқлай олиши керак бўлган ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билмайди. Ўрта ёки оғир тан жароҳати айбдор томонидан жабрланувчига бевосита ё билвосита қасддан етказилган бўлса, у ҳолда сўз ЖК 104 ёки 105-моддаси бўйича жавобгарлик тўғрисида бориши мумкин.
16. Ўн олти ёшга тўлган, фаолияти транспортнинг хавфсиз ҳа­ракатланишини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган шахслар (ма­салан, ҳаракат хизмати, ҳавода ҳаракатланишни бошқариш мар­кази, диспетчерлик хизмати, катта штурман, ҳаво транспорти ташкилотида парвозлар раҳбари), шунингдек, бевосита транспорт воситасини бошқарадиган шахслар (ҳаво кемаси командири, штурмани, машинист, унинг ёрдамчиси ва бошқалар) жиноят субъекти бўлиши мумкин. Бунда шахс белгиланган тартибда бе­рилган транспортни бошқариш ҳуқуқини берадиган рухсатномага эга ёки эга эмаслиги, ё рухсатсиз бошқараётганлиги (масалан, олиб қочиш оқибатида) аҳамиятга эга эмас. Шунингдек, айбдор шахс ҳаракатларини мазкур модда бўйича квалификация қилишга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома­нинг бирор сабабга кўра бор ёки йўқлиги ҳам таъсир кўрсатмайди.
Агар айбдор транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига бошқа жиноят содир этиш орқали (масалан, ҳаво кемасини олиб қочиш) эга бўлган бўлса, бундай қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади.
17. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одам ўлимига са­баб бўлиши ЖК 260-моддасининг 2-қисми бўйича квалифика­ция қилинади.
18. Шуни ҳам қайд этиш керакки, жабрланувчининг ўлимига нисбатан айбдорда айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлади. Акс ҳолда унинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси бўйича, яъни қасддан одам ўлдириш деб квалификация қилиш талаб этилади.
19. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми хавфсизлик қоида­ларининг бузилиши қуйидаги оқибатлардан бирини:
а) одамлар ўлимини;
б) ҳалокатни;
в) бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган бўлса, алоҳида квалификация қилинган таркибни вужудга келтиради.
20. Одамлар ўлими деганда, транспорт ҳодисаси натижасида икки ё ундан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши назарда тутилади.
21. Шарҳланаётган жиноят маъносида ҳалокат деганда, ўхшаш шарт-шароитда кўп сонли одамлар ҳалок бўлиши, атроф муҳитга етказилган жиддий зарар, ўта йирик ҳажмдан ҳам ортиқ ҳажмдаги мол-мулкнинг нобуд қилиниши ёки унга зарар еткази­лиши билан таърифланадиган йирик кўламли ҳалокат ва бошқа­лар тушунилади. Ҳалокатлар ҳам табиат кучлари туфайли келиб чиқиши (масалан, зилзила), ҳам техноген тусга эга бўлиши, яъни инсон фаолияти оқибатида келиб чиқиши мумкин.
Ҳалокат деганда, атроф муҳит, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирган темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти­нинг инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган (автобус, троллейбус ва ҳоказолар) фалокати орқали етказилган жиддий зарар англа­нади.
22. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши турли кўринишдаги ҳалокатларга олиб келиши мумкин бўлиб, уларнинг ҳар бири кўрсатиб ўтилган умумий белгилари билан бирга алоҳида хусусиятларга ҳам эга. Масалан:
* авиаҳалокатлар экипаж аъзолари ҳамда йўловчилар ҳалок бўлиши, ҳаво кемаларининг буткул вайрон бўлиши ёки оғир за­рарланиши билан ажралиб туради ва қидирув ҳамда ҳалокат-қутқарув ишлари ўтказилишини талаб этади;
* темир йўлдаги ҳалокатлар ёнғинлар, портлашлар, ҳаракат таркибининг вайрон бўлиши ва темир йўл ходимлари, йўловчилар ҳамда ҳалокат жойига яқин темир йўл платформаси, вокзал ва шаҳар биноларидаги одамларнинг ҳалок бўлиши, шунингдек, ҳа­локат жойи ва чор атрофнинг ташилаётган, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар билан зарарланиши билан ажра­либ туради;
* денгиз ва дарё транспортидан фойдаланиш билан боғ­лиқ ҳалокатлар экипаж аъзолари ҳамда йўловчиларнинг ҳалок бўлиши, кеманинг йўқ қилиниши, шунингдек, чор атрофдаги сув сатҳининг ташилаётган, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли мод­далар билан зарарланиши билан ажралиб туради.
23. Бошқа оғир оқибатлар деганда, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир қанча кишиларнинг одам ўлиши билан биргаликда яна оғир тан жароҳатлари олишлари, поезд, кема ёки самолётлар ҳаракати тизимининг узоқ муддатга издан чиқиши, ташиладиган юкларга жуда кўп миқдорда зарар еткази­лиши, атрофдаги уй-жой ва бошқа иншоотлар­нинг бузилиши (портлаш, ёниб кетиши, вайрон бўлиши) билан боғлиқ жуда кўп миқдорда зиён етказилиши каби холатлар тушунилади. Шунингдек, судлар муайян иш шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда жиноий натижага оғир оқибат­ларни келтириб чиқарган сифатида ҳуқуқий баҳолашлари мумкин. Бунда теран мулоҳаза ва кенг мушоҳадага таяниб иш кўрмоқ зарур.
24. Ҳодиса оқибатида ҳаёти хавф остида қолган ҳамда ўзини ўзи асраш чораларини кўриш имкониятидан маҳрум этилган жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган айбдорнинг ҳаракатлари жи­ноятлар мажмуи бўйича ЖК 117-моддаси ва ЖК 260-моддаси бўйича квалификация қилиниши зарур.
Жабрланувчига ҳодиса оқибатида унинг ҳаёти учун хавфли бўлмаган баданига енгил шикаст етказилганлиги, ёки унинг ўлими бевосита йўл-транспорт ҳодисаси вақтида юз берганлиги, ё айбдор жабрланувчига ёрдам бериши шарт бўлган, аммо унинг ўзининг ҳаёти ёхуд соғлиғига муқаррар хавф туғилган, яъни у ёрдам бериш имконига эга бўлмаган ҳолларда ЖК 117-моддасида кўрсатилган жавобгарлик юзага келмайди.
25. Транспорт ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида ЖК 260-моддасининг турли қисмларида кўрсатилган оқибатлар келиб чиққан ҳолда, барча оқибатлар айб сифатида олиниб, ҳаракатлар нисбатан оғирроқ жазони назарда тутувчи қисмига кўра квалаификация қилинади. Кўрсатиб ўтилган турлича оқибатли қилмишлар, улар турли вақ­тда содир этилган ҳолларда ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўзаро боғлиқ бўлмаган транспорт ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибати бўлганида, жино­ятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish