I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet178/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

183-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб, тақдим қилиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органнинг қонун-қоидаларни бузишни тўхтатиш, дастлабки ҳо­латни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки уларни ўз вақтида бажармаган­лик, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача му­айян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш иш­лари билан жазоланади.

1. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузишнинг иж­тимоий хавфлилиги шундаки, ушбу жиноятни содир этиш на­тижасида алоҳида хўжалик субъектларига монополистик фаоли­ятни амалга ошириш учун реал имконият вужудга келади. У бо­зор иқтисодиёти фаолиятига жуда салбий таъсир этади, чунки бозор иқтисодиётини амалга оширишнинг асосий шартларидан бири монополия билан сиғишмайдиган эркин рақобатдир. Рақо­бат шартлари барча мулк шаклларининг тенглиги капиталнинг бир муҳитдан бошқа муҳитга эркин оқиб ўтишини таъминловчи ишлаб чиқилган иқтисодий механизм ҳисобланади. Иқтисодий муносабат иштирокчиларининг иқтисодий эркин бўлиши шар­тдир. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш бозорнинг юқорида кўрсатилган муҳим элементларига, шунингдек, алоҳида фуқаролар, жамият ва давлатга ҳам моддий зарар етказади.


2. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш жинояти­нинг объекти ўрнатилган тартиб ва бозорни самарали бошқариш қоидалари шаклидаги Ўзбекистон иқтисодиётининг асослари, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз ҳуқуқ ва имкониятларини амалга оширишларига тўсқинлик қилувчи монополистик фаоли­ятни амалга оширишнинг олдини олувчи муносабатлар ҳисобла­нади. Факультатив объекти хўжалик субъекти сифатида фаолият кўрсатмайдиган алоҳида фуқаролар ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бўлиши мумкин.
3. Объектив томондан ЖК 183-моддасининг 1-қисмида на­зарда тутилган ҳаракатлар монополияга қарши фаолият олиб бо­риш ваколат доирасига кирувчи органга ахборот бермасликдан ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақ­дим қилишдан иборат бўлади.
4. Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, “Товар бо­зорларида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополистик фаолиятини ва инсофсиз рақобатини чеклаш ҳамда тўхтатиб қўйиш соҳасида давлат сиёсатини монополияга қарши давлат органи олиб бо­ради". Буларга Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқа­риш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, шунингдек, унинг ҳудудий органлари киради. Айнан қўмита бўлинмалари ва қўмитанинг ўзи бир бутунликда монопо­лияга қарши фаолият олиб боришга ваколатли орган сифатида қабул қилинади. Шу сабабли ахборот бермаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, била туриб, бошқа давлат ор­ганларига тақдим қилиш монополияга қарши қонунчиликни бу­зиш сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас.
5. Ўзбекистон Республикасининг “Товар бозорларида моно­полистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги амалдаги Қонунига асосан, давлат монополияга қарши орган сўров асосида унинг тури ва сифат хусусияти ҳамда хўжалик субъекти учун аҳамиятлилигидан қатъи назар исталган ахборотни олиш ҳуқуқига эга. Масъул шахслар давлат қўмитасига ҳар қандай ахбо­ротни, яъни:
* хўжалик юритувчи субъектнинг устав жамғармасидаги акцияларнинг ўттиз бешдан ортиғини, улушини ҳар қандай усулда (харид қилиш, алмаштириш, ҳадяга олиш, ишончли бошқарув ва ҳоказо) олиши тўғрисида;
* хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик фаолия­тини олиб бориш ёхуд унинг ижроия органи вазифаларини амалга ошириш шартларини белгилаш имконини берувчи ҳуқуқларни ҳар қандай усулда (сайлаш, келишув, топшириқ ва бошқалар орқали) олиши тўғрисида;
* битимлар тўғрисида, яъни унинг натижасида табиий мо­нополия субъекти товар ишлаб чиқариш (реализация) учун мўлжалланмаган, давлат томонидан тартибга солинадиган, асосий воситаларга мулк ҳуқуқини қўлга киритиши ёки асосий восита­лардан фойдаланиш ҳуқуқини олиши, агар ушбу асосий восита­ларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти маблағини ўн фоизидан ортиғини ташкил этса;
* табиий монополия субъекти бошқа хўжалик субъектига эгалик ҳуқуқини ёки табиий монополия тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган асосий воситаларнинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган битимлар тўғрисида, агар ушбу асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъ­екти маблағининг ўн фоизидан ортиғини ташкил этса;
* холдинг ташкил этиш, яъни активлари қаторига бошқа ташкилотларнинг назорат пакети акциялари кирадиган очиқ тур­даги акциядорлик жамиятларини тузиш тўғрисида;
* муайян хўжалик субъектининг товар бозоридаги, савдо-сотиқ ҳажми ва бозордаги улуши чегарасини белгиловчи маълу­мотларни. Бундай маълумотлар қаторига, масалан, товарларни реализация қилиш, уларни муайян ҳудудларга олиб кириш ва улардан олиб чиқиш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни киритиш мумкин;
* Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақо­бат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Комиссияси ёки уларнинг ҳудудий органлари томонидан монопо­лияга қарши қонунчиликни бузганлик тўғрисидаги ишларни тай­ёрлаш ва кўриш учун талаб этиладиган, шунингдек, унинг қарор ва йўриқномаларини ижро этиш учун зарур бўладиган маълумот­лар. Жавобгар шахслар нафақат керакли ҳужжатларни тақдим этиши, балки зарур ҳолларда ўзлари суҳбатларга келиб, ёзма ту­шунтириш беришлари лозим.
* монопол маҳсулотга қатъий ва тартибга солувчи нарх­ларни (тарифларни) шакллантириш, асослаш ва қўллашга доир;
* табиий монополия субъектлари томонидан истеъмолчи­ларга реализация қилинадиган товарлар ҳажми бўйича шартнома­ларига риоя қилинишига доир;
* табиий монополия субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишга доир;
* қонунчиликда белгиланган ҳолатларда молиявий-иш­лаб чиқариш гуруҳларини ташкил этишга доир маълумотларни беришлари шарт.
Маъмурий органларнинг талаби билан ёки талабисиз тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати юқоридагилар билан чегараланмасдан, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркор­ликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси талаби билан жавобгар шахслар бошқа маълумотларни ҳам тақдим этишлари лозим. Шу ўринда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш зарурки, монопо­лияга қарши органлар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар фақат монополия фаолиятини амалга ошириш ёки монополия фаолиятини амалга ошириш эҳтимоли мавжудлиги билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлади, бундай масалаларга тегишли бўлмаган ҳужжатларни ушбу органлар талаб қилиши мумкин эмас. Акс ҳолда ҳокимият ваколатларини очиқчасига суии­стеъмол қилиш сифатида айбдор шахсларни жиноий жавобгар­ликка тортиш лозим бўлади.
6. Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда масъул шахснинг мустақил равишда ёки монополияга қарши курашувчи органнинг талаби билан тақдим этиши лозим бўлган ҳужжат­ларни монополияга қарши курашувчи органларга тақдим этмас­лиги маълумотларни тақдим этмаслик деб тан олиниши ло­зим.
Маълумотларни тақдим этмаслик монополияга қарши фао­лиятни амалга оширишга ваколатли органга беришдан бош тор­тишда ёки турли хил баҳоналар билан белгиланган муддатда топширмасликда намоён бўлиши мумкин. Маълумотларни тақ­дим этмаслик, шунингдек, юклатилган мажбуриятларга масъули­ятсизларча муносабатда бўлиш ёки эсдан чиқариб юборишда ҳам намоён бўлиши мумкин.
7. Давлат монополияга қарши органига маълумотларни тақ­дим этмаслик формал таркибли жиноят ҳисобланади, яъни му­айян бир оқибат келиб чиқишидан қатъи назар, мажбурият юкла­тилган шахс ушбу маълумотларни тақдим этиши лозим бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Жиноятни қачондан бошлаб тугалланган деб топиш вақти, ҳар бир алоҳида ҳолатда уни тақдим этишга масъул шахс ва маълумотнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Масалан, хўжалик субъекти­нинг 35 фоиздан кўпроқ акцияси сотиб олинганда, бундай шарт­нома ҳақидаги маълумот қуйидагилар томонидан тақдим этилади:
* акцияларни сотиб олган шахс томонидан шартнома ту­зилгунча. Шунинг учун бундай маълумот шартнома тузилгандан сўнг тақдим этилиши монополияга қарши қонунчиликни бузиш сифатида кўрилади;
* инвестиция институтлари (масъул шахс) ва қимматли қо-ғозлар олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказувчи бошқа шахслар томонидан бундай шартномалар (масалан, давлат моно-полияга қарши кураш органининг рухсати бўлмаганда) тузи­лиши-да қоидабузарликлар мавжудлиги аниқланганда - 3 кун ичида.
8. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб, тақдим қилиш орқали ҳам содир этилади.
Ушбу модда доирасидаги маълумотларга бевосита монопо­лис-тик фаолиятни амалга ошириш ёки амалга ошириш эҳтимо­лини назарда тутувчи ахборотлар киради. Ўзбекистон Республи­каси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ваколатларига кирмайдиган масала­ларни қамраб олган маълумотлар ЖК 183-моддаси бўйича маълумот бўла олмайди.
9. Юқорида кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш де­ганда, уларнинг монополияга қарши курашувчи органларнинг ваколатли шахсларига расмий равишда хабар беришлари тушу­нилади. Расмий равишда хабар бериш бу ваколатига монополи­яга қарши органга маълумотни тақдим этиш юклатилган шахс ёки ушбу органнинг бевосита сўрови юборилган мансабдор шахс ҳи­собланиб, ушбу хабарда ким томонидан (қайси юридик шахс, давлат органи, ваколатли шахс) юборилаётганлиги тўла-тўкис акс эттирилган бўлади. Агар монополияга қарши органга ушбу талаб­ларга риоя қилмаган ҳолда маълумот, хабар берилган бўлса, у расмий хабар бериш деб ҳисобланиши мумкин эмас.
10. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш деганда, фақатгина била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот­ларни тақдим қилиш тушунилади.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар монополистик фаолиятни белгиловчи муҳим далилларни тўлиқ ёки қисман бу­зиб кўрсатадиган ҳужжатдир.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга, шунингдек, далилларни бузиб кўрсатмаса-да, уларни ўзида ифодаламайдиган ёки яшириб кўрсатадиган ахборотлар киради. Бунда вужудга кел­ган ҳолатни нотўғри баҳолаш учун реал хавф туғилади. Масалан, била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, улар­нинг бир қисмини яшириб кўрсатиш монополияга қарши органга ташкилотнинг устав фондининг 5 фоизи миқдоридаги акциясини сотиб олганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга, сотиб олув­чида бошқа шартномалар асосида олдиндан 32 фоиз акциялар мавжудлиги ҳақида хабар берилмаслигидир.
Хўжалик субъектининг бир қисми иқтисодиётнинг маълум соҳаларида монополистлигини кўрсатувчи маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб ҳисобланиши мумкин эмас. Ха­бар муайян субъектга ёки аниқ белгиланган субъектлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак. Масалан, муайян бозор субъекти бошқа тадбиркорларнинг бозорга киришига тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисида хабар ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар сифа­тида қабул қилиниши мумкин эмас. Бундай хабарлар етарли шартлар мавжуд бўлганда, ЖК 139-моддаси ёки 192-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлиши мумкин.
11. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни хабар бериш орқали монополияга қарши қонунчиликни бузишнинг зарурий белгиси айбдор томонидан била туриб ҳақиқатга тўғри келмайди­ган маълумотлар тақдим этилишидир.
Била туриб деганда, монополияга қарши органга маълумотни хабар қилган жавобгар шахс, ишнинг объектив ҳолатларидан ке­либ чиқиб, ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, улар ёлғонлигини билган бўлишидир. Агар жавобгар шахс ишни объектив ҳолатлардан келиб чиқиб билмаган ёки билиши лозим бўлмаган бўлса, монополияга қарши қонунчиликни бузиш деб квалификация қилиниши мумкин эмас.
12. Била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни мо­нополияга қарши органга тақдим этиш, ушбу маълумот Ўзбе­кистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тад­биркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ваколатли шахси томонидан олинган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган деб ҳисобланади.
13. Монополияга қарши курашувчи органга монополияга қарши қонунчиликни бузиб ахборот тақдим этмаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тақдим этиш, айбдор шундай қилмишлар учун бир йил ичида олдин ҳам маъмурий жазо олган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади. Айб­дорни ушбу модда бўйича жавобгарликка тортиш учун маъмурий преюдиция талаб этилади (Маъмурий преюдиция тўғрисида тўлароқ маълумот учун ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг).
14. Субъектив томондан ЖК 183-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир эти­лиши мумкин. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, била ту­риб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни тақдим этиш фақатгина тўғри қасд билан содир этилиши мумкин. Ушбу жино­ятни содир этиш мақсад ва мотивлари турли хил бўлиши мумкин. Бу нафақат бозорда монополистик ҳолатни ўрнатиш, балки шах­сий бойишга қаратилган қасд манфаатлари ҳам бўлиши мумкин. Бироқ қилмишни содир этиш мақсад ва мотивлари жиноятни ква­лификация қилишга таъсир этмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим.
15. Жиноятнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Монопо­лиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбу­рияти юклатилган ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Тад­биркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тижорат ва нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хўжалик субъектлари билан келишиб ёки мустақил равишда ҳаракат қила оладиган ижро ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари субъект бўлиши мумкин.
Агар монополияга қарши қонунчиликни бузиш давлат орга­нининг мансабдор шахси томонидан содир этилган бўлса (маса­лан, устав фондининг 35 фоиз акциясини (улушини) сотиб олган­лиги ҳақидаги маълумотни тақдим этмаслик), ишнинг мавжуд ҳолатларидан келиб чиқиб унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 183-моддаси ва 205, 207-моддалари ёки ЖК 208-моддаси бўйича квалификация қилинади.
16. ЖК 183-моддаси 2-қисмида монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаб:
* қонунбузарликни тўхтатиш тўғрисидаги;
* дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги;
* шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги;
* ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажариш ҳақи­даги монополияга қарши курашувчи органнинг талабларини ба­жармаслик ёки бўйин товлашда ифодаланади.
17. ЖК 183-моддаси 2-қисмининг объектив томони монопо­лияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органнинг талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки уларни ўз вақтида бажармаслик, худди шундай қилмиш учун маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг со­дир этилиши билан тавсифланади.
18. Агар текшириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишлари бар-тараф этилмаганлиги ёки бартараф этиш чора-тадбирлари кўрил-маганлиги аниқланса, кўрсатма бажарилмаган ҳисобла­нади.
Кўрсатма қуйидаги ҳолларда қисман бажарилмаган ҳисоб­ланади:
* кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши керак бўлган барча қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганда;
* кўрсатмада назарда тутилган барча хўжалик юритувчи субъектлар ва органларга нисбатан қонун ҳужжатлари бузилиш­лари бартараф этилмаганда.
Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган деганда, кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажари­лиши тушунилади.
19. Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш деганда, кўрсатманинг субъект томонидан бажарилмаганлиги ёки қисман бажарилмаганлиги тушунилади. Кўрсатмаларни бажармаслик кўрсатмаларни бажаришдан бош тортишдан қуйидагилар билан фарқ қилади. Биринчиси, фақат эҳтиётсизлик орқасидан содир этилади, иккинчиси эса, тўғри қасд билан содир этишда ифодала­надиган ҳаракатсизликдир. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, агар қонун билан белгиланган ижро этиш муддати ўтиб кетган бўлса-да, кўрсатилган талаблардан би­рортаси ҳам бажарилмаётган тақдирда кўрсатмаларни бажариш­дан бош тортиш деб топиши лозим.
20. Монополияга қарши курашувчи органнинг талаблари ва бошқа қонуний кўрсатмаларини бажармаслик ёки бажаришдан бош тортиш актив шакл (кўрсатмани қабул қилмаслик, адресини ўзгартириш ва ҳоказо)да ёхуд пассив шакл (кўрсатмада кўрса­тилган қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўрмаслик)да ифодаланиши мумкин. Бироқ бажармаслик ва ба­жаришдан бош тортиш шакллари қилмишни квалификация қи­лишга таъсир этмайди.
21. Субъект томонидан қарор (кўрсатма)нинг муддатида ба­жарилмаслиги жиноятни тугалланган деб топишга олиб келади. Бу муддатга, шунингдек, субъектнинг аризаси бўйича унга берил­ган қўшимча муддатлар ҳам киради.
22. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини монополияга қарши органнинг қарор (кўрсатма)ларини бажармаслик ёки бажа­ришдан бўйин товлаш шаклида бузиш ҳаракатлари маъмурий преюдиция мавжуд бўлганда ижтимоий хавфли ҳисобланади.
23. Субъектив томондан ЖК 183-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят ҳам қасддан (бўйин товлаш), ҳам эҳтиётсизлик­дан (бажармаслик) содир этилиши мумкин. Ушбу қилмишнинг мақсад ва мотивлари турлича бўлса ҳам, унинг квалификация қи­линишига таъсир этмайди.
24. ЖК 183-моддаси 2-қисмининг жиноят субъекти ЖК 183-моддаси 1-қисмининг субъекти билан бир хилдир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish