I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш



Download 6,47 Mb.
bet179/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

184-модда. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқ­дорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш:
а) такроран;
б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақнинг бир юз эллик бараваридан уч юз ба­раваргача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бара­варигача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даро­мад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлла­нилмайди.

1. Солиқ ёхуд бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, мазкур жиноят содир этилганда давлат бюджети олиши керак бўлган маблағларни ол­майди, бу эса давлатнинг ҳаётнинг турли соҳаларида ўз зимма­сига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун за­рур бўлган моддий-техник имкониятларини камайтиради. Бундан ташқари, солиқ турларидан бош тортиш бошқа жиноятларни со­дир этиш, яширин иқтисодиёт шаклланиши учун замин яратади, бозор муносабатлари ривожланиши ва фаолиятига тўсқинлик қи­лади, чунки бюджет сиёсатининг барқарорлигини бузади, жами­ятда ижтимоий кескинлик ва сиёсий беқарорликни вужудга кел­тиради. Бунинг ҳаммаси таҳлил қилинаётган қилмиш иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг оғир жиноятлардан ҳисобланишини тасдиқлайди.


2. Жиноят объекти ҳар бир жисмоий ва юридик шахс томони­дан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларни бажариш бўйича давлат­нинг молиявий соҳадаги ижтимоий муносабатларидир.
3. ЖК 184-моддасида жавобгарликни назарда тутувчи жино­ятнинг предмети - солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобланади. Бу тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, шунингдек, амалдаги солиқ қонунчилигида қўлланилган таърифларга муро­жаат этиш лозим.
Қонунчиликка мувофиқ, юқорида қайд этилган атамалар маъноси қуйида келтирилган:
* солиқлар - давлат ва (ёки) маҳаллий ҳокимият орган­лари фаолиятини молиявий таъминлаш мақсадида ташкилот ва жисмоний шахслардан уларга тегишли бўлган пул маблағларини бегоналаштириш шаклида олинадиган мажбурий, индивидуал қайтариб берилмайдиган тўловлар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади:
* умумдавлат солиқларига юридик шахслар даромад (фойда) солиғи; жисмоний шахслар даромад солиғи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; ер ости бойликларидан фойдалан­ганлик учун солиқ; экология солиғи; сув ресурсларидан фойда­ланганлик учун солиқлар киради;
* маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар ки­ради: мол-мулк солиғи; ер солиғи; ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатган­лик учун олинадиган солиқ; савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; юридик шахсларни, шу­нингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим;
* йиғимлар - бу маданий-маиший хизматларни кўрсатиш ёхуд ҳукуматнинг маҳаллий органлари назорати остида ўтказиладиган бошқа чора-тадбирларни, масалан, савдо ҳуқуқи учун тўлов, товарларнинг алоҳида турлари савдоси учун лицензия тўлови кабилар амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган хара­жатларни қисман қоплаш учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан ўрнатилган тўловлардир. Ўзбекистонда фақат маҳаллий йиғимлар кўзда ту­тилган;
* божлар - Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчи­лиги томонидан ўрнатилган, жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда маълум ҳаракатларни қилиш ва юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни махсус ваколатли муассасаларда (масалан, нотариал ҳаракатларни амалга ошир­ганда, суд йўли билан баҳсларни ҳал қилганда ва ҳоказоларда) ҳужжатларни бериш учун олинадиган тўловдир.
* бошқа тўловлар - бу амалдаги қонунчилик билан белги­ланган, турли мақсадли давлат бюджетидан ташқари жамғармаларга жисмоний ва юридик шахслар даромадларидан пул маблағларини мажбурий ўтказиш, масалан, Нафақа фонди, Йўл фонди, ижтимоий ва шахсий суғурта, мулк суғуртаси бўйича тўловлар ва ҳоказо.
Бунда солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганлигини ҳисобга олиш лозим ва шунинг учун ҳар бир алоҳида вазиятда мазкур жиноят айнан қайси индивидуал белгиланган тўловга нисбатан содир этилганлигини аниқлаш ло­зим.
4. Объектив томондан солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш даромад ёхуд бошқа тўловларни ёки со­лиқ солишнинг бошқа объектларини яшириш, камайтириб кўрсатиш, анча миқдордаги солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий чоралар кўрилгандан сўнг анча миқдорда содир этилиши билан тавсифланади.
5. Фойда (даромад) - мазкур модда маъносида - жами даро­мад билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Жами даромадга - жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун юридик шахс олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар киради.
6. Чегирмалар - бу қонунда назарда тутилган ҳолларда солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келувчи солиқ тўловчининг харажатлари ҳисобланади.
7. Солиқ солишнинг бошқа объектлари деганда, мазкур модда доирасида шундай предмет ва ҳуқуқларни (даромаддан ташқари) тушуниш жоизки, улар мавжуд бўлганда солиқ мажбу­рияти пайдо бўлади ва уларнинг сифати солиқ миқдорини белги­лайди.
Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг бошқа объектларига қуйидагилар киради: товарларни (иш­ларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ва товарлар им­порти, акциз тўланадиган товарлар, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархи, жисмоний ва юридик шахслар эгалиги­даги мулк, ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми.
8. Фойдани, даромадни ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш - бу солиқ органларига тақдим этилади­ган тегишли ҳисобот ҳужжатларида уларни олганлик тўғрисида ҳақиқий маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар­нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни яшириб қолиш мақса­дида уларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузган­лик. Масалан, тақдим этилган маҳсулотларга тўловни учинчи шахсга бериш, хўжалик оборотидаги векселлардан фойдаланиш, бартер асосида контрактлар тузиш - даромадларни яшириш ҳи­собланади.
9. Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объ­ектларини камайтириб кўрсатиш солиқ органларига тақдим қилинадиган ҳисобот ҳужжатларига била туриб солиқнинг миқ­дори тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, балки уни пасайти­риш ва камайтириш томонига маълумотлар киритишда ифодала­нади.
10. Шуни назарда тутиш лозимки, даромад (фойда) ёки солиқ солишнинг бошқа объктларини яшириш ёхуд камайтириб кўрсатиш - солиқ ёки бошқа тўловлардан бўйин товлаш услуби­дир. Бошқача айтганда, солиқ тўлашдан бўйин товлаш турли ус­лубларни ўз ичига олган кенгроқ тушунчадир, уни давлат ёхуд маҳаллий бюджет ҳисобига мажбурий тўловларнинг олинадиган ҳажмини пасайтириш мақсадида солиқ органларини алдаш деб тушуниш лозим.
11. Солиқ тўлашдан бошқача усулда бўйин товлаш де­ганда, нарсалар ҳақиқий ҳолатини қасддан ўзгартириш, солиқ ор­ганларига била туриб нотўғри ахборот беришнинг турли услубла­рини қўллаш, тўланадиган солиқ ҳажмини камайтириш мақсадида маълум факт, ҳолат, ҳодисалар борасида янглиштириш тушуни­лади. Солиқ ёхуд бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш услублари турлича ва аксарият ҳолларда тўланаётган солиқ ту­рига боғлиқ, хусусан, буларга солиқ органларига солиқ тўлаш объектлари ҳақида ҳисобот ҳужжатларини бермаслик, имконият мавжудлигида мажбурий тўловларни тўламаслик, солиқ органла­рига рўйхатга қўймаслик каби ҳолатлар киради. Мазкур жиноятни содир этиш услублари уни квалификация қилишга таъсир қил­майди. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, изоҳланаётган жино­ятнинг содир этилишининг алоҳида услублари мустақил қилмиш деб тан олиниши ва мустақил квалификация қилишни талаб қи­лиши мумкин. Масалан, акцизсиз савдо фаолиятини амалга оши­ришда, устав фаолиятини амалга оширмасликда, рўйхатдан ўтмасдан савдо қилишда ёхуд воситачилик фаолияти билан шуғулланишда ва бошқа ҳолатларда қилмишни жиноятлар маж­муи бўйича квалификация қилиш лозим.
12. Жиноят солиқ қонунчилигида ўрнатилган солиқ солиш тўлашнинг тегишли муддатида солиқ тўланмаган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Шунинг учун аввалги ҳаракатлар (бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, солиқ органларига ёлғон ҳисобот бериш ва ҳоказолар)нинг ҳам­маси жиноят содир этишга тайёргарлик кўришдир. Агар тўлов ҳақиқатда кам тўланган бўлмаса, айбдор ҳаракатида ҳақиқий жи­ноят таркиби мавжудлигини тасдиқлаш мумкин эмас.
13. Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш қуйидаги маж­бурий шартлар мавжуд бўлгандагина жиноят деб тан олинади: тўланмаган тўловнинг анча миқдордалиги ва маъмурий преюди­ция. (Маъмурий преюдиция ҳақида батафсилроқ ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг.)
14. Тўланмаган солиқ солиқнинг аввал тўланган қисми би­лан қўшимча тўланиши керак бўлган солиқ ўртасидаги фарқдир. Агар солиқ мажбурий тартибда ундирилса, тўланмаган деб топи­лади, солиқ тўлаш ихтиёрий равишда жиноят содир этишга қара­тилган ҳаракатсизликни тўхтатади ва жиноят содир этишдан их­тиёрий қайтиш деб тан олиниши лозим (ЖК 26-моддаси шарҳига қаранг).
15. Тўланмаган солиқнинг миқдорини аниқлашда шуни назарда тутиш лозимки, бунда солиқ солиш объектининг яширил­ган ёки камайтириб кўрсатилган миқдори эмас, балки айбдор то­монидан яширилган ёки камайтирилган солиқ объектидан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси тушунилади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш, фойдани, даромадни ва солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш давомли жиноят ҳисобланади. Шу сабабли зарар миқдори солиқ тўланмаган барча муддат учун кам тўланган суммалар йиғиндиси билан белгиланиши керак. Тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ, даромад ва солиқ тўланадиган бошқа объект­ларнинг миқдорини аниқлашда Солиқ кодексининг олтинчи боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини ҳисобга олишга мажбур­дирлар, яъни бунга биноан фойдани (даромадни) аниқлашда, ма­салан, ходимларнинг иш ҳақи, асосий фондларни таъмирлаш, ижара тўлови бўйича ва бошқа харажатлар чегирилиб ташла­нади.
Солиқ ёки бошқа тўловлардан бўйин товлаш оқибатида етка­зилган зарар миқдорини аниқлашда жиноят тугалланган даврдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиш лозим.
16. Субъектив томондан жиноят айбнинг қасд шакли билан содир этилади. Айбдор ўз ҳаракатлари ижтимоий хавфлилигини англайди ва солиқлар ёхуд бошқа тўловларни йирик ҳажмда тўламаслик оқибатини келтириб чиқаришни хоҳлайди ёхуд бунга онгли равишда йўл қўяди. Ижтимоий хавфли оқибатларнинг ву­жудга келиши имкониятларини билмаслик жиноий жавобгар­ликни келтириб чиқармайди. Мазкур жиноят эҳтиётсизлик юза­сидан содир этилиши назарда тутилмаган.
17. Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясига би­ноан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатда, худди шу­нингдек, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкинлигидан, аммо фақат қасддан содир этилишидан келиб чиқиб тергов орган­лари ва судлар ҳар бир иш бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлаёт­ган шахснинг мақсадини ва ҳақиқий ниятини аниқлашга мажбур­дирлар. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади.
“Агарда ҳисобот кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар томонидан солиқ органларига хар чоракда тақдим этилиши лозим бўлса, ойлик солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашда бўйин товлаш, мисол учун мансабга совуққонлик билан қараш оқибатида, хисобот даври келгуна қадар молиявий санк­цияни ҳисобга олган ҳолда кейинчалик уларни тўлган такдирда хам Жиноят кодексининг 184-моддаси билан квалификация қили­ниши мумкин эмас”.
18. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Бундай субъект деб қонунга мувофиқ даромад, фойда ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ҳақида тўлиқ ахборот бериш ҳамда давлат фойдасига белгиланган тўловларни киритиш вазифаси юк­латилган шахслар тан олиниши мумкин. Булар қаторига, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар­нинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бух­галтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зим­масига юклатилган мансабдор шахслар (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳи­собчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) киради.
Қонунга биноан белгиланган ҳисобот шаклида хужжатлар тақдим этишга ва солиқ тўлашга мажбур бўлган жисмоний шахс­лар (солиқ тўловчилар) ҳам ушбу жиноятнинг субъектлари бўлиши мумкин. ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноят­нинг содир этилишини ташкил қилган ёки унга раҳбарлик қилган ёхуд ўзларининг ҳаракатлари билан фойдани (даромадни) ёки со­лиқ солинадиган бошқа объектларнинг камайтирилишида ишти­рок этишга раҳбар, бош ҳисобчи, солиқ тўловчини даъват этган, ёхуд бу жиноятни содир этилишига маслаҳат, кўрсатма билан кўмаклашган бошқа шахслар ЖК 30-моддасига мувофиқ ва ЖК 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноятнинг иштирокчи­лари (ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилар) сифатида жавоб­гарликка тортиладилар.
Агарда мазкур жиноятни содир этишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг иштироки бўлса ва улар таҳлил қилинаётган қилмишнинг содир этилишига қасддан ёрдам беришса, уларнинг ҳаракатини тегишли белгилар мавжуд бўлганда жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 205, 209, 210-модда­лари бўйича квалификация қилиш лозим.
19. ЖК 184-моддаси 2-қисми содир этилган ижтимоий хав­фли қилмиш учун жиноят таркибининг квалификация қилинган қуйидаги белгилари мавжуд бўлганда жавобгарликни назарда ту­тади:
а) такроран;
б) кўп миқдорда.
(Такрорийлик тушунчаси тўғрисида ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.) Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мазкур жиноятнинг такроран содир этилиши солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун ЖК 184-моддасининг қайси қисми билан жавобгарлик назарда тутилишидан қатъи назар, қайд этилиши лозим. Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан иборат бўлса, бу ҳаракатларнинг такро­рийлигини кўрсатади
Шундай қилиб, солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш кўринишидаги ҳар бир тугалланган жиноят мустақил ква­лификация қилиниши лозим, бунда жавобгарлик шу модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисм бўйича юзага келади.
20. ЖК 184-моддаси 3-қисмида жуда кўп миқдорда солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш жинояти содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилади. (Жуда кўп миқдор тушун­часи тўғрисида ЖК Махсус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг.)
21. ЖК 184-моддасининг 4-қисмида рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган, унга мувофиқ, “қасддан яширилган, ка­майтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қи­лиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди”, дейилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish