I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Банкротликни яшириш



Download 6,47 Mb.
bet176/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

181-модда. Банкротликни яшириш
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайди­ган маълумот ёки ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерия ҳи­соботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигининг йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз баравари­гача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлла­нилмайди.

1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шун­даки, у содир этилиши билан бозор иқтисодиётининг асосий қо­нунлари бузилади, халқ хўжалигининг нормал фаолият кўрсатиши издан чиқади, бозор иқтисодиётининг ривожланишида тўсиқлар вужудга келади, хўжалик субъекти фаолияти чалка­шади, асосланмаган таваккалчиликка йўл қўйилади. Банкрот­ликни яшириш, сохта банкротлик каби, аҳолининг кўз ўнгида амалга оширилаётган ислоҳотларни молиявий маблағдан маҳрум қилади ва айрим ҳолатларда, иқтисодиётнинг давлат даражасида макроиқтисодий таназзулига олиб келиши мумкин.


2. Банкротликни яшириш объекти тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар, хўжалик субъектининг ва баъзи ҳолларда давлатнинг контрагент манфаат­лари кўринишидаги Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий асослари ҳисобланади. Банкротликни яширишнинг бевосита объ­екти бўлиб, хўжалик субъектининг иқтисодий ночорлиги ҳола­тида унинг фаолиятини амалга ошириш ва тугатишнинг ўрна­тилган тартиби ҳисобланиши лозим.
3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, иқтисодий ночор деб, “хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги” тушунилади. Мажбурий тўловларга солиқлар, йиғим­лар ва давлатнинг мақсадли фондларига бошқа мажбурий тўловлар киради. Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик ало­матлари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунида ўрнатилган тартибда хўжалик субъекти томонидан хўжалик судига ариза билан муро­жаат қилиш орқали амалга оширилади. Ушбу аломатлар мавжуд бўлмаган тақдирда хўжалик субъектини иқтисодий ночор деб то­пиш мумкин эмас.
4. Объектив томондан жиноят хўжалик юритувчи субъект­нинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ёки ҳужжатларни тақдим этиши, бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодир эмаслигини (иқтисодий ночорлигини) ёки бошқача тарзда яширишида ифода­ланади. Амалдаги қонунчиликка кўра, “хўжалик субъекти (фирма, бирлашма, ташкилот, корхона, хусусий корхона)нинг тўловга қобилиятсизлиги деганда, қарздорнинг ўз қарз мажбу­риятларини узоқ вақт мобайнида тугата олмаслиги ва тўланиши лозим бўлган маблағларни 60 кун мобайнида кирита олмаслигини тушуниш лозим”.
5. Жиноят таркибини аниқлаш учун тергов органлари ва суд қуйидаги элементлар мавжудлигини текшириши лозим: хўжалик субъектининг иқтисодий ночорлиги, банкротлик юзага келганлиги тўғрисидаги фактик маълумотлар, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказиш ва айбдор шахсларнинг жиноий ҳаракат­лари билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.
Хўжалик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошира­ётган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар­дир.
6. Иқтисодий ночорликни яшириш - бу бир марталик ҳара­катларни содир этиш, шунингдек, чоралар мажмуаси бўлиб, вако­латли давлат органига, реал ёки потенциал контрагентга узайти­рилган қарздорлик мажбуриятларини амалга оширишнинг имко­нияти йўқлиги билан боғлиқ маълумотларни ёки ёлғон маълумот­ларни тақдим этиш билан боғлиқ фаолият. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, яшириш фақатгина фактик вужудга келган ҳолатлар бўйича юзага келган муносабатларга хосдир. Шунинг учун хўжалик субъектининг келажакда бўлиши мумкин бўлган қарзла­рини тўлай олмаслиги билан боғлиқ маълумотларни тақдим эт­маслиги банкротликнинг яширилиши деб қаралиши мумкин эмас.
Бу ўринда шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, хўжалик субъектини тўловга қобилиятсизлиги фактини белгилашда фақат­гина узайтирилган қарздорлик мажбуриятлари инобатга олиниши лозим, чунки тўлаш муддати етиб келмаган мажбуриятлар бўйича хўжалик юритувчи субъект қарздор деб топилмайди. Шунингдек, тўловга қобилиятсизликни белгилашда алоҳида эътиборни хўжалик субъектида мавжуд (балансида рўйхатда бўлган) мулк­нинг таҳлилига қаратмоқ лозим, чунки банкротлик нақд пул ёки нақд пулсиз шаклдаги юқори ликвидли активларгина эмас, балки фақатгина қарздорлик бўйича тўловга бутун мол-мулки етмаганда юзага келади.
7. Иқтисодий ночорлик тўғрисидаги ахборотларни яши­риш хўжалик субъектининг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълу­мотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши, бухгалтерия ҳисоботла­рини бузиб кўрсатиши ёки бошқа усуллар орқали амалга ошири­лади.
8. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжат­ларни тақдим этиш деганда, хўжалик субъектининг ҳақиқий мо­лиявий-хўжалик ҳолатини акс эттирмайдиган маълумотларни тақдим этишини тушуниш лозим.
Молиявий-хўжалик фаолияти деганда, хўжалик ва тадбир­корлик тузилмаларининг уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, маҳсулот чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни амалга ошириш, молия-бухгалтерия, ҳисоб-китоб ва статистик ҳужжатларни юритиш, шунингдек, хўжалик субъектла­рининг молия, солиқ, банк, божхона ва бошқа органлар ҳамда хўжалик субъектлари билан ўзаро муносабатлари тизимини ту­шуниш керак.
Маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш - почта орқали жўнатиш билан, бевосита ваколатли шахс томонидан ёки хўжалик субъектининг бошқа вакили орқали тақдим этиш орқали тақдим этиш мумкин - ушбу ҳолатлар қилмишнинг квалифика­циясига таъсир этмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш улар шундай маълумотларни тақдим этишга ваколатли ёки жавобгар шахс томонидан расмий равишда тақдим этилгандагина ижтимоий хавфли қилмишни вужудга келтиради. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар норасмий равишда тақдим этил­ганда банкротликни яшириш деб қаралмаслиги лозим.
9. Банкротликни яшириш бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Бухгалтерия ҳисоботи деганда, ташкилотнинг мулкий ва молиявий ҳолати ҳамда унинг ҳисобот даври (ой, квартал, йил) мобайнида бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида белгилан­ган шаклда тузиладиган маълумотларнинг ягона тизими тушуни­лади.
Бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш деганда, хўжалик субъекти молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайдиган ҳар қандай ҳаракатлар натижасида келиб чиқадиган ушбу оқибатларни тушунмоқ лозим. Ушбу ҳара­катлар маълумотларни тўлиқ ёки қисман тақдим этмаслик, ба­лансни шакллантиришда айрим усуллардан фойдаланиш ва ҳо­казо - бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатишнинг аниқ усуллари жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
10. Хўжалик субъектининг иқтисодий ночорлигини бошқача яшириш белгиси бўйича тадбиркорлик субъекти фао­лиятининг банкротлик белгиларини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни давлатнинг ваколатли органлари томонидан етар­лича олинмаслигига қаратилган ҳаракатлари натижаларини ква­лификация қилиш лозим. Бу усуллар қаторига, масалан, банк ҳи­соб рақамини ёпмаслиги ва бу ҳақда ваколатли давлат органла­рига хабар бермаганлиги учун ҳисоб рақамида кам аҳамиятли операцияларни амалга ошириб қўйиш, бухгалтерия ҳисоботла­рини ва бошқа ҳужжат ва маълумотларни турли баҳоналар билан тақдим этмасликни киритиш мумкин.
Банкротликни яширишнинг бошқа усулларига, шунингдек, қарздор юридик шахс - раҳбарнинг, қарздор - якка тартибдаги тадбиркорнинг банкрот деб эълон қилиш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш мажбуриятини бажармаслиги, агар:
* бир ёки бир нечта кредиторнинг талабларини қондириш қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳаж­мда бажаришини имконсиз қилиб қўйишга олиб келадиган бўлса;
* қарздор юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига муво­фиқ қарздорни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга вако­латли бўлган - орган томонидан қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлса;
* қарздор унитар корхона мол-мулкининг эгаси ваколат берган орган томонидан қарздорнинг аризаси билан хўжалик су­дига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
* ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилганда бундай ундирув қарздорнинг хўжалик фаолиятини имконсиз қилиб қўяди деб ҳисоблашга асослар бўлса.
Белгиланган ҳолатларда хўжалик судига ариза бериш муддати ўтганидан кейин берилган бўлса, банкротликни яшириш тугал­ланган деб ҳисобланиши лозим - қайд этилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ой.
11. Шуни эътиборга олиш лозимки, банкротликни яшириш ҳам, иқтисодий ночорликни яшириш каби, давлат ваколатли ор­ганларига маълумотларни топширмаслик, яъни хўжалик субъекти томонидан ҳисобот бериши лозим бўлган ва ушбу органларнинг Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича қўмитага керакли маълумотларни тақдим эта олмаслигидир, бундан ташқари, хўжалик субъектининг банкротликни реал ва потенциал контр­агентларидан яширишидир.
12. Жиноят кўп миқдордаги зарар етказиш тарзидаги ижти­моий хавфли оқибат келиб чиққан пайтдан эътиборан тугаллан­ган ҳисобланади. Зарар кредиторларга, шунингдек, давлатга мажбурий тўловларни ва йиғимларни тўлаш бўйича етказилади. Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, қарздор қайси фуқаро­нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун мулкий жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек, ўз иштирокидан келиб чиқа­диган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассис­лари (иштирокчилари) кредиторлар ҳисобланишмайди.
13. Айбдорнинг қилмишини, агар унинг ҳаракатлари билан келиб чиққан кўп миқдорда зарар етказиш каби оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлсагина, шарҳланаётган ушбу модда бўйича квалификация қилиш мумкин.
14. Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Шахс қарздор ташкилот ёки якка тартиб­даги тадбиркор банкрот ҳолатидалигини ва унинг содир этган ҳа­ракатлари ҳуқуққа хилофлигини англаб етади, кўп миқдорда за­рар етказиши мумкинлигини кўра билади ва буни хоҳлайди ёки англаган ҳолда содир этилишига йўл қўяди ёхуд унинг оқибатига бефарқ қарайди.
Жиноят мотивлари ғаразли, баъзида бошқача бўлиши мумкин, лекин жиноий қилмиш квалификациясига таъсир этмайди. Бан­кротликни яширганлиги учун мансабдор шахс мукофотланган бўлса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 181 ва 210-моддалари бўйича квалификация қилиниши керак.
15. Жиноят субъекти давлат ваколатли органларига ёки реал ва потенциал контрагентларга молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолати ҳақида маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклан­ган шахс ҳисобланади, аниқроғи, хўжалик субъектининг ташки­лий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, унинг раҳбари, ўринбосари, бош бухгалтер, молия бўлими бошлиғи, якка тартибдаги тадбир­кор ва ҳоказолар, бундан ташқари, баъзи ҳолларда жиноят субъ­екти ташқи бошқарувчи, тугатиш комиссияси аъзолари ёки туга­тувчи шахс ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар бир алоҳида ҳо­латда, шахсни жиноят субъекти сифатида жавобгарликка тор­тишда унинг ваколатли давлат органларига ёки реал ва потенциал контрагентларга маълумотларни топшириш учун масъуллигини аниқлаш лозим.
16. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра етказилган моддий за­рар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish