I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-1-модда. Бюджет интизомини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet180/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

184-1-модда. Бюджет интизомини бузиш
Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажат­ларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажат­лар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг ли­митлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин со­дир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш ба­раваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бара­варигача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банклар­нинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асос­сиз равишда кечиктирилганлиги, шундай ҳаракатлар учун маъму­рий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йил­гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Бюджет интизомини бузишнинг ижтимоий хавфи мазкур жиноят содир этилиши натижасида бюджетда асоссиз тақчиллик пайдо бўлишини, ёрдамга муҳтож муассаса ва ташкилотларни талаб қилинган воситалар, маблағлар билан таъминламаслик учун ҳақиқий асос пайдо бўлади. Шарҳланаётган жиноятнинг содир этилиши давлат маблағларини самарали, тўлиқ натижа билан ва ўз ўрнида ишлатишга йўл бермайди. Бунинг натижасида аҳоли­нинг алоҳида қатламлари орасида боқимандалик, норозилик кай­фияти шаклланади, бу эса Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳот­ларнинг жамият томонидан идрок қилинишига салбий таъсир ўтказади, уларни обрўсизлантиради.


2. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган жи­ноят объекти чиқим лимитига риоя қилиш, бюджет маблағларини қонуний ва мақсадли сарф этишнинг ўрнатилган тартибига риоя қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир.
3. Бюджет интизомини бузиш предмети деб, бюджет маб­лағлари, яъни давлат бюджетига кирган ва қонунда ўрнатилган тартибда бу маблағларни олувчига ажратилган моддий ва пул маб­лағлари тан олиниши лозим.
Бюджет маблағларини ажратиш деганда, олувчига моддий ва пул маблағларини бевосита йўналтириш ҳамда унга тегишли бўлган воситаларни мақсадли ишлатиш шарти билан бюджетга ўтказишга рухсат тушунилади.
4. Давлат бюджети ёки унинг қисми таркибига кирмайдиган бошқа воситалар бюджет сифатида тан олинмаслиги лозим, ху­сусан, қуйидагилар ҳисобига шаклланадиган Бюджет ташкилоти ривожланиш фонди маблағлари бунга кирмайди:
* бюджет томонидан режали молиялаштириш ҳисобидан тежалган маблағлар ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охи­рида бюджет ташкилоти ҳисобида қолган (капитал қўйилмаларни молиялаштириш назарда тутилган воситалардан ташқари);
* бюджет ташкилоти фаолият соҳаси бўйича товар ишлаб чиқариш (иш, хизматни бажариш) ва сотишдан олинган даромад;
* вақтинча фойдаланилмаётган бино ва бошқа давлат мул­кини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағ­ларнинг 50 фоизи. Қолган 50 фоизини бюджет ташкилоти маҳал­лий бюджетлар даромадига ўтказади;
* юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташки­лотига кўрсатилган ҳомийлик кўмаги.
Жиноят кодекси 1841-моддасининг 1-қисмида содир этил­ган жиноят учун назарда тутилган жавобгарлик жинояти объек­тив томондан қуйидаги ҳаракатлардан бири содир этилганидан иборат:
* бюджетда назарда тутилмаган ёхуд бюджетдан молия­лаштириладиган муассаса ва ташкилотлар бюджети ва сметасида назарда тутилмаган чиқимларга бюджет воситаларини йўналтириш;
* чиқимлар бўйича бюджет маблағлари лимитида олиб ке­тиш;
* бюджет муассаса ва ташкилотларда штат-смета тарти­бини бузиш.
6. Бюджетда ёки бюджетдан молиялаштириладиган муас­саса ёки ташкилотлар сметасида назарда тутилмаган чиқим­ларга маблағларни йўналтириш деб, бюджет маблағларини сарфлаш навбатининг ўрнатилган тартибини бузиш ёхуд уларни мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда истеъмол қилиш (масалан, паст нархли ва маиший предметларни ишлаб чиқариш учун ажра­тилган машинасозлик асбоб-ускуналарини ишлатиш, ёхуд қуйи ташкилотлар эҳтиёжи учун ажратилган оргтехникани бошқарув ташкилотлари учун йўналтириш) ҳисобланади.
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда қонунчилик томони­дан харажатларнинг қуйидаги тўрт гуруҳи давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади:
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўлов (болалик оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипен­диялар ва бошқалар).
II. Иш ҳақига қўшимчалар.
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида на­зарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ).
IV. Бошқа харажатлар.
Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет таш­килотлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Хара­жатларнинг III гуруҳи бюджет ташкилотлари томонидан Респуб­лика инвестиция дастурида жорий молия йили учун белгиланган лимитлар доирасида маблағ билан таъминланади.
“Бошқа харажатлар” IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сар­фланади: овқатлантириш, дори-дармонлар; коммунал хизматлар, бошқа харажатлар.
Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия ва­зирлиги ёки унинг ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шошилинч тадбирлар (биринчи синф ўқув­чилари учун мактаб анжомлари, кам таъминланган оилалар бола­лари учун қишки кийимлар харид қилиш, эпидемияга қарши, юқумли касалликларга қарши тадбирлар ва бошқа тадбирлар)ни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин.
IV гуруҳ ҳисобига автомобиллар ва бошқа автотранспорт во­ситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли теле­фонлар ва ортиқча дабдабали буюмлар (импорт офис мебели, ау­дио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдала­ниладиганлардан ташқари) офислар учун гиламлар ва бошқалар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Респуликаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
7. Нафақат пул маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, балки бюджетнинг бошқа маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш (масалан, хизматда фойдаланиладиган турар-жой биносидан савдо нуқтаси сифатида фойдаланиш; қуйи ташкилот учун бюд­жетдан ажратилган мулкни юқори турувчи ташкилот учун ажра­тиш ва ҳоказо) ҳам бюджет маблағларини назарда тутилмаган харажатларга йўналтириш деб квалификация қилиш зарур. Фой­даланиш деганда, бу маблағларни ҳар қандай усулда истеъмол қилиш тушунилади (мулкни эксплуатация қилиш, ундан келган фойда ва даромадни олиш).
Бюджет маблағларидан шахсий бойлик орттириш ёхуд бошқа ғаразли мақсадлардан келиб чиқиб, бюджетда ёки сметада на­зарда тутилмаган харажатларга йўналтирилганда, қилмиш жино­ятлар мажмуи бўйича ЖК 1841-моддасининг 1-қисми ва тегишли модда (масалан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-то­рож қилиш) билан квалификация қилиниши лозим.
8. Бюджет маблағлари бюджетда ёки бюджетдан молиялана­диган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда ту­тилмаган харажатларга йўлланганда ва тезкор тадбирлар сабабли юзага келмаган йўналишда сарфланса, бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб тан олинади.
9. Бюджет - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан ту­шумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақ­садлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Бюджет республика бюджетига ва маҳаллий бюджетга бўлинади.
Смета - бу ташкилотларни таъминлаш ҳамда хўжалик ва ма­даний қурилиш бўйича марказлаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан бериладиган маблағларнинг миқдори, мақсадли йўналиши ва чораклар бўйича тақсимланишини белги­лаб берувчи асосий режа ҳужжати.
10. Бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияла­надиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш амалда мақсадсиз фойдаланил­ган ёки харажат қилинган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят деб тан олиниши лозим. Бу маблағларни кейинчалик мақсадсиз фойдаланиш ёки йўналтириш мақсадида тақсимлаш эса, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, шарҳланаётган жиноятга тай­ёргарлик кўриш ёхуд уни амалга оширишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши лозим.
11. Жиноят предмети сифатида бюджет маблағларининг алоҳида турлари - бюджетдан маблағ ажратиш ҳисобланиб, улар­нинг тушунчаси қонунчиликда берилади. Хусусан, “қонун ҳуж­жатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан ташки­лотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажрати­ладиган пул маблағлари” бюджетдан маблағ ажратиш деб топи­лади.
12. Чиқим моддалари бўйича бюджетдан маблағ ажратиш лимитидан ошиб кетиши жиноят субъектининг фаол ҳаракатла­рида ифодаланади, улар ажратилган бюджет маблағларидан мақ­садли фойдаланишда, яъни улардан белгиланган навбат доира­сида фойдаланади, лекин харажатларнинг бир гуруҳи доирасида режалаштирилган (лимит) ва амалда қилинган харажатлар ўртасидаги манфий фарқни шаклантиришда ифодаланади.
Бюджетдан маблағ ажратиш харажатлари лимити деганда, тегишли бюджет ёки сметада назарда тутилган бюджетдан ажра­тилган маблағларнинг бир тури, объекти ва объектости харажат­лар бўйича фойдаланиш миқдори тушунилади. Режалаштирган ва амалда қилинган харажатлар ўртасидаги манфий фарқ бюджет муассасаси ёки ташкилоти ички ҳисоблари, масалан, Бюджет ташкилоти ривожланиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплан­ганда ҳам бюджетдан маблағ ажратиш лимитларини ошириш деб топилади. Агар харажатларнинг бутун тегишли гуруҳи доирасида лимитдан ошириш бўлмаса, яъни битта тур, объект ва объектости харажатлар бўйича бюджет пул маблағларини сарфлашда сметада назарда тутилган ҳажмлар бошқа турдаги объект ва объектости харажатларга ажратилган режали пул маблағлари ҳисобидан қо­планганда ҳам харажатларнинг ўша гуруҳи бўйича кредиторлик қарзи ҳамда харажатлар лимити оширилган деб ҳисобланмайди.
13. Бюджетдан маблағ ажратиш харажатлари лимитини оширишни тугалланган жиноят деб тегишли гуруҳда режалаш­тирилган ва амалда қилинган харажатлар ўртасида манфий фарқ пайдо бўлган пайтдан ҳисобланади.
14. Бюджет маблағларини бюджет ёки сметада назарда тутил­маган харажатларга йўналтиришни бюджетдан маблағ ажратиш лимитини оширишдан фарқлаш лозим. Бюджет маблағларини йўналтириш - бу тегишли бюджет ёки сметада назарда тутилма­ган харажатларни маблағ билан таъминлашдир, бюджет маблағ­ларини ошириш эса, тегишли бюджет ёки сметада назарда тутил­ган режалаштирилган ва амалда қилинган харажатлар ўртасида манфий фарқ пайдо бўлишини назарда тутади. Бундан ташқари, бюджет маблағларини йўналтиришда мазкур маблағлар нафақат пул маблағларида, балки моддий қадриятларда ҳам ифодаланиши мумкин, бироқ бюджетдан маблағ ажратишни амалга оширишда жиноят предмети фақат пул маблағлари бўлиши мумкин.
15. Штат-смета интизоми - бу Ўзбекистон Республикаси қо­нунчилиги томонидан ўрнатилган сметаларни ҳамда бюджет таш­килот ва муассасаларининг ходимлари штат жадвали ва тарифи­кация рўйхатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ўзгартириш ва рўйхатга олиш тартибидир.
16. Штат жадвали - мулк эгаси, ташкилот раҳбари ёхуд юқори орган тасдиқлайдиган доимий ходимлар мансаблари номи рўйхатидир, бунда бир номли мансаблар (бош ўринлар) сони ҳамда мансаб маошлари миқдори кўрсатилади.
17. Тарификация рўйхати - бу бюджет ташкилот штатида маълум мансабларни эгалловчи муайян шахсларнинг тарифика­циясини кўрсатиб, яъни ушбу ходимларда аттестация натижала­рига кўра, уларнинг иш вақти асл ҳажмига кўра берилган тегишли малакавий категорияси мавжудлигини ҳамда уларнинг мансаб маоши миқдорини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхат.
18. Штат-смета интизоми бузилиши Ўзбекистон Респули­каси қонунчилиги томонидан белгиланган сметаларни ҳамда бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг штат жадвали ва тарификация рўйхатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ўзгартириш ва рўйхатга олиш тартибига риоя қилмасликдир.
19. Айбдор ҳаракатини бюджет интизомини бузиш субъек­тини маъмурий жавобгарликка тортгандан сўнг, ЖК 1841-модда­сининг 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим, яъни ЖК 1841-моддаси 1-қисми бўйича шахсни жавобгарликка тортиш учун маъмурий преюдиция талаб қилинади.
20. Бюджет интизомини бузиш қонунда формал таркибли қилмиш сифатида ифодаланган, яъни бюджет интизомини бузиш ижтимоий хавфли қилмиш деб тан олиниши учун мажбурий белги сифатида оқибатнинг мавжудлиги талаб қилинмайди. Бироқ бу оқибатлар суд томонидан ҳар бир алоҳида ҳолатда жазо тайин­лашда ҳисобга олинади.
ЖК 1841-моддаси 1-қисми диспозициясида назарда тутилган қилмишлардан бири содир этилган пайтдан бошлаб жиноят ту­галланган деб ҳисобланади.
21. Субъектив томондан таҳлил шарҳланаётган жиноят тўғри қасд шаклидаги айб билан тавсифланади. Айбдор ўз қилмишла­рининг ижтимоий хавфлилигини англайди ва уни содир этишни хоҳлайди.
22. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва бюджет маблағ­ларини тақсимлаш ҳамда сарфлаш, шунингдек, штат-смета инти­зомига риоя этилиши учун масъул бўлган шахсдир. Қонунчи­ликка мувофиқ бундай шахслар - бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, Ўзбекистон Республикаси Мо­лия вазирлиги тизимининг ваколатли ходимлари, шу жумладан Молия вазирлиги раҳбарлари ва марказий аппарати ходимлари ҳисобланади.
23. Бюджет ташкилоти деганда, зиммасига юклатилган ва­зифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда ту­тилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисоб­ланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилотини тушуниш лозим.
Агарда бюджет интизомини бузиш ўзганинг мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 167 ва 1841-моддалари бўйича квалификация қилиш лозим.
24. Жавобгарлик ЖК 1841-моддаси 2-қисмида назарда ту­тилган бюджет интизомини бузишнинг квалификация қи­линган таркиби уни кўп миқдорда содир этилганлиги ҳисобла­нади. (Кўп миқдор тушунчаси тўғрисида Жиноят Кодекси Мах­сус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг.)
25. Етказилган зарар ҳажмини баҳолаш бюджет ташкилоти­нинг бюджети ёхуд сметасида назарда тутилмаган харажатларга йўналтирган бюджет маблағларини, бюджетдан маблағ ажра­тишни оширишни ёки бир молиявий йил чегарасида штат-смета интизомини бузиш натижасида олинган умумий сумма асосида амалга оширилади. Миқдорни аниқлашда бошқа молиявий йил даврида асоссиз сарфланган маблағлар ҳисобига олинмаслиги лозим (масалан, икки йил ичида асоссиз сарфланган воситалар­нинг умумий суммасини кўп миқдор сифатида тан олиш мумкин эмас - ҳар бир молиявий йил учун аввалги ёки кейинги йил билан қўшилмайдиган ўз миқдори белгиланиши лозим). Молиявий йил деганда, 1 январдан 31 декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи даврни тушуниш лозим. Шуни ҳам қайд этиш ло­зимки, ташкилот бюджети ёки сметасида назарда тутилмаган ха­ражатларга йўналтирилган ва пул маблағларида эмас, балки мулк шаклида ифодаланган бюджет маблағлари миқдорини аниқлашда тегишли смета ёхуд бюджетда кўрсатилган мулкнинг нархидан келиб чиқиш лозим.
26. Бюджет интизомини бузишнинг алоҳида квалифика­ция белгиси - жиноятнинг жуда кўп миқдорда со­дир этилиши ҳисобланади (ЖК 1841-моддаси 3-қисми). (Жуда кўп миқдор тушунчаси ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлими шарҳига қаранг.)
27. Қонунда бюджет интизомини бузишнинг алоҳида шакли сифатида бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилот­ларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирил­ган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктирилганлиги ҳисобланади.
28. Мазкур жиноят объекти бюджет маблағларидан фойдала­нишнинг ва харажатлар лимитига риоя қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш бўйича ижтимоий муносабатларидан ташқари, биринчи навбатдаги бюджет тўловларини ўз вақтида тўлаш ҳам бўлади. Шарҳланаётган қилмиш предметини эътиборга олиб, шуни таъкидлаш лозимки, фуқароларни иқтисодий ва иж­тимоий ҳуқуқлари ҳамда меҳнат соҳасида, ижтимоий таъминлаш, таълим соҳасидаги муносабатларни ҳам объект сифатида тан олиш лозим.
29. Бюджет интизомини бузишнинг бу шакли предмети сифа­тида бюджет ташкилотларининг қонунда кўрсатилган харажат­ларнинг фақат иш ҳақи, нафақа, стипендия ва уларга тенглашти­рилган бошқа тўловлар каби моддалари ҳисобланади.
30. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, иш ҳақи деганда, мо­лиялаш манбаидан қатъи назар, пул ёки натура шаклларида ҳисоб ёзилган, иш ҳақларининг барча турларини (шунингдек, турли му­кофотлар, қўшимча тўловлар, қўшимча ҳақлар ва ижтимоий тўловларни) қамраб олади, бунга ходимларга ишланмаган вақт (ҳар йилги ёзги таътил, байрам кунлари ва ҳоказолар) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган пул суммалари ҳам ки­ради. Шарҳланаётган модда маъносида иш ҳақи фақат пул шак­лида ифодаланади, чунки банклар уни натурал шаклда беришни амалга оширмайди. Шунга боғлиқ ҳолда мазкур модда доирасида иш ҳақини белгилашда тергов ва суд органлари қонунчиликда белгиланган пул шаклидаги иш ҳақи сирасига киритилган тўловларнинг турлари рўйхатига мурожаат этишлари лозим.
31. Нафақа - ижтимоий таъминлашнинг шакли, у ижтимоий суғурта ёхуд давлат бюджети маблағларидан доимий ёки бир ма­ротабали тўловдир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ишсизлик бўйича нафақа, икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун нафақа, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа кабилар тўлови назарда тутилади.
32. Стипендия - Олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли - контракт асосда кундузи ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига (бундан чет эллик талабалар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти (нафақа). Стипендия чуқур касбий билим­ларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлан­тириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади.
33. Иш ҳақи, нафақа ва стипендияларга тенглаштирилган бошқа тўловлар деганда, амалга ошириш биринчи навбатдаги ҳамма харажатларни қоплашнинг бир хил даражасини (пропор­ционал тартибни) таъминловчи шароитларда биринчи навбатда амалга ошириладиган қонунчиликда белгиланган тўлов турини тушуниш лозим. Қонунларда тўловларнинг бундай турига ҳар­бийларга пул маблағларини бериш, моддий ёрдам кўрсатиш би­лан боғлиқ тўловлар, алимент мажбуриятлари бўйича тўловлар, соғлиққа зиён келтиришни қоплаш, муаллифлик битимлари бўйича рағбатлантириш, хизмат сафари чиқимлари киритилади.
34. Пул маблағлари беришнинг асоссиз кечиктирилиши бюд­жет интизомини бузиш деб тан олинувчи харажат турлари рўйхати қонунда тўлиқ белгиланган ва бошқача талқин қилиниши мумкин эмас. Шу муносабат билан банк раҳбари ёхуд бошқа ман­сабдор шахслари томонидан бошқа маблағлар, зарур эҳтиёжларга навбатдан ташқари амалга ошириладиган ҳамда капитал таъмир харажатлари учун тўловлар тўхтатилса (агарда улар юқорида қайд этилган чиқимлар туридан бири бўлмаса), айбдорлар ҳаракати мазкур модданинг 4-қисми билан квалификация қилинмайди.
35. Содир этганлик учун жавобгарлик шарҳланаётган модда­нинг 4-қисмида назарда тутилган қилмиш объектив томондан худди шундай ҳаракати учун маъмурий чора қўлланилгандан сўнг, банкнинг бюджетдан молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотларга маош, нафақа, стипендия ва уларга тенглаштирил­ган бошқа тўловларни асоссиз кечиктирганлиги тарзидаги ҳара­катсизлигида ифодаланади.
36. Пул маблағлари беришни кечиктириш деганда, бюджет ташкилоти ва муассасалари каби олувчиларга пул маблағлари муддатида тўлиқ ёки қисман ўтказиб берилмаслигини тушуниш лозим. Бунда шуни қайд этиш лозимки, иш ҳақи, нафақа, стипен­дия ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловлар бўйича пул маб­лағларини бериш муддати жамоа келишувлари, Ҳукумат қарор­лари, вазирликлар буйруқлари, Марказий банк йўриқномалари билан белгиланади. Шу муносабат билан ҳар бир алоҳида ҳолатда маблағлар тўланиши шарт бўлган муддат аниқланади.
Шуни қайд этиш лозимки, пул маблағларини муддатида ўтказиб бериш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин, яъни бу банк бюджет ташкилоти ёхуд муассасасига бериладиган маблағлар­нинг қисми дастлаб берилган-берилмаганлиги билан боғлиқдир. Хусусан, агар пул маблағларининг бир қисми берилган бўлса, муддатидан қисман ўтказиб бериш деб ҳисобланади, агар мудда­тидан ўтказиб бериш тўлиқ суммага тенг бўлса, унда тўлиқ муд­датидан ўтказиб бериш ҳисобланади. Муддатидан ўтказиб бериш хусусияти қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди, бироқ суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
37. Пул маблағлари деганда, Ўзбекистон Республикасининг фақат банкнот ва танга шаклидаги нақд пул маблағлари тушуни­лади. Нақд пулсиз операцияни амалга оширишда, яъни нақд пул­сиз маблағларни ўтказишда, уларни бюджет ташкилоти ҳисобига ўтказиш муддатининг ўтиб кетганлиги кодекснинг мазкур мод­даси бўйича квалификация қилинмайди.
38. Пул маблағлари бериш кечиктирилишининг асоссиз­лиги деганда, банк раҳбари ёхуд мансабдор шахс иродасига боғ­лиқ бўлмаган, у уларни олдиндан кўра олмаган ва кўра ололмай­диган ва нақд пул маблағларини беришга жиддий таъсир қилган қандайдир объектив ҳолатларни тушуниш лозим. Масалан, бан­кда нақд пул мавжудлигида, техник воситалар ишлаб турганда, фавқулодда вазиятлар бўлмаганда бюджет ташкилотлари ва муас­сасаларига пул маблағларини кечиктириб берилишини асоссиз деб тушуниш лозим.
Бюджет ташкилотлари ва муассасаларига пул маблағларини асоссиз равишда кечиктириб бериш деб, у айбдорлар иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, бироқ улар бу шахсларга аввалдан маълум бўлган доимий ёхуд вақти-вақти билан ёки қандайдир сабабларга кўра юз берадиган ҳолатларнигина ҳисоблаш лозим. Масалан, маълум даврда нақд пуллар йўқ бўлишини билиб, айнан шу даврга пул маблағлари тўлови муддатини белгилаш шундай ҳолат бўлади. Тергов-суд органлари томонидан айбдор иродасига боғлиқ бўлмаган, бироқ унинг ўзи вужудга келтирган ҳолатларни ҳам пул маблағларини асоссиз равишда кечиктириб бериш деб квалификация қилиниши лозим - бунга айрим ташкилотларга пул маблағларини бериш муддатини бошқа ташкилотларга зарар ет­казган ҳолда ўзгартириш мисол бўла олади.
39. Пул мабалағларини беришни асоссиз кечиктириб берили­шининг сабаби ҳар бир муайян ҳолатда тергов-суд органлари то­монидан кўрсатилиши керак, тўловга тўсқинлик қиладиган объ­ектив оқибатлар айбдор ҳаракати натижасида вужудга келган бўлса, унинг ҳаракати ва бу оқибатлар пайдо бўлиши ўртасидаги сабабий боғланишни, шунингдек, қасд йўналишини аниқлаш ло­зим.
40. Пул маблағлари беришни асоссиз кечиктиришни ижти­моий хавфли қилмиш деб тан олиш учун айбдор дастлаб маъму­рий жазога тортилган бўлиши, яъни маъмурий преюдиция мав­жуд бўлиши шарт.
41. Иш ҳақи, нафақа, стипендия ва шу каби тўловлар учун бюджет ташкилоти ёки муассасаларга пул маблағлари тўлиқ тўланадиган муддат тугаганидан сўнг жиноят тугалланган ҳи­собланади.
42. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд шаклидаги айб билан тавсифланади. Айбдор ўзининг ҳаракатлари натижасида бюджет ташкилоти ва муассасасига пул маблағлари беришни асоссиз кечиктираётганлигини англайди ва шундай ҳаракатлар амалга ошишини хоҳлайди.
Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида назарда тутилган жа­вобгарликни келтириб чиқарган қилмишни содир этиш мақсад ва мотивлари турлича бўлиши мумкин ҳамда квалификация қилишга таъсир этмайди, бироқ жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади.
43. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва махсус белги­ларга эга бўлган: банк раҳбари ёки бюджет ташкилотларининг мансабдор шахслари­дир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish