Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯСИГА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯСИГА 
НИСБАТАН ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ИНФОРМAЦИОН 
ХУРУЖЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ 
 
Н.Т. Тоировна ТДПУ 
ҳузуридаги ХТХҚТМОХМ катта ўқитувчиси 
Мактабгача тарбия ѐшидаги бола шахсининг ахлоқий сифатлари таркиб 
топишида уни ўраб турган ижтимоий муҳит, мавжуд ахборот -коммуникaцион 
технологияси, оммавий ахборот воситалари, телекўрсатувлар ҳамда интернет 
тармоғи дастурларининг салбий таъсири бўлиши эҳтимоли доимо диққат 
марказимизда туриши лозим.
Давлатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: 
―Қолаверса, маънавият, маърифатни тарғиб этиш ҳар бир зиѐлининг виждон 
ишидир...‖ Шунингдек, бу борада алоҳида эътироф этиш лозимки, маънавият ва 
маърифат ишларини ҳаѐтга татбиқ этиш жараѐнида нафақат таълим – тарбия 
муассасалари, фан, маданият соҳалари вакиллари, балки, жамиятимизда мавжуд 
бўлган барча бошқарув тизимлари ҳам ниҳоятда юксак масъулият билан 
ѐндашишлари лозим бўлади‖. 
Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз 
умри давомида оладиган барча информaциянинг 70 фоизини 5 ѐшгача бўлган 
даврида олар экан.
Боланинг онги асосан 5-7 ѐшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, 
айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг
илк куртаклари намоѐн бўла бошлайди. Халқимизнинг «Қуш уясида кўрганини 


92 
қилади», деган доно мақоли, ўйлайманки, мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс 
эттиради. 
Болалар гуруҳга аста- секин кела бошлаганда тарбиячи ота- оналар билан 
суҳбатлашиб, болаларнинг дам олиш кунидаги таассуротлари билан қизиқади. 
Болалардан бири қўлида янги ўйинчоғи – автомат қуролни маҳкам ушлаганча 
кириб келди. Бу ўйинчоқни кеча дадаси истироҳат боғидан қайтиб 
келаѐтганларида сотиб олиб берибди. Боланинг хурсандчилиги чексиз. У 
ўйинчоғини тезроқ ўртоқларига кўз- кўз қилишга ошиқяпти. Гуруҳ йўлагига 
кириб келган навбатдаги боланинг онасига юзланган тарбиячи гуруҳ хонасида 
ўйнаб ўтирган болалар суҳбатини ҳам назардан қочирмаяпти. Мана, Сиз ҳам 
гувоҳ бўлинг . 

Вой, автоматинг мунча чиройли? 
- Бизнинг компьютерда шунақа автоматдан отадиган ўйин бор, акам кўп 
ютадилар. 

Қаранглар, мана бу ерида чироқлари бор экан. 

Овози қанақа, қанақа қилиб отади? 

Мен ҳам дадамга айтаман, менга ҳам олиб берадилар. 
Юзага келган бу холат тарбиячини бироз хавотирга солиши табиий. Чунки 
бу оддийгина кўринган биргина ўйинчоқ ортида фақат боланинг маънавияти, 
аҳлоқи, психологияси, умумий ривожланишигина эмас, балки у тарбия 
топаѐтган оиладаги муҳит, катталарнинг бола тарбиясини қанчалик тушуниши, 
боланинг келажагига маъсуллиги муаммолари ўз бўйини кўрсатади. 
Айнан мана шу даврда бола ҳамма яхши-ѐмон нарсани тушунишга ҳаракат 
қилади, мустақил фикрлаш шаклланади. Ўсиб келаѐтган авлодга, унинг 
маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ѐндашиш 
масаласи ҳам долзарблик касб этади. Нега деганда, ѐшлар халқ маънавиятининг 
муносиб эгаларидир. Шунинг учун ҳар бир ўғил-қизимиз дастлабки 
қадамларидан бошлаб маданий, маърифий, маънавий бойликларимиздан 
баҳраманд бўлиши керак.
Бугунги мураккаб мафкуравий жараѐнларни илмий-амалий жиҳатдан 
атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга 
ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини 
ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаѐт тарзимизга зид бўлган зарарли 
ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, бу борада 
маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган 
замонавий информaцион ва компьютер технологияларини кенг жорий этиш, 
жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган 
самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун 
тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайѐрлаш бугунги кунда муҳим 
вазифалардан биридир. 
Бевосита мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари фаолияти мисолида 
ѐндошадиган бўлсак, кузатилган шу холатда қуйидаги иш кўринишларига 
мурожаат қилиши кутилган самарани бериши мумкин.


93 
Сухбат, савол- жавоб, сўровнома, педагогик ҳолатлар хал қилиш, ўзаро 
фикр алмашиш, мунозара, педагогик учрашувлар. 
Қуйида ―Бегона эртак ѐҳуд эртаклар доим ҳам яхшиликка етаклайдими?‖ 
мавзуида ота – оналар билан ўтказиладиган бахс - мунозара режасини 
келтирамиз.
Сўровнома ўтказиш (ота-оналарнинг болаларга эртак айтиб бериш 
борасидаги фикри, тушунчалари аниқланади); 
―Эртак номлари ‖ мушоираси; 
Эртак қаҳрамонларидан болалар нималарни ўрганишлари мумкин – 
тарбиячи тавсиялари; 
Эртак билимдонлари мусобақаси (ота-оналар сурат асосида эртакни 
таниши, эслаб номини айтишлари лозим); 
Янги эртак тўқиймиз (бир-бирларини давом эттириб эртак тўқиш); 
Эртак айтиб беришга қўйиладиган талаблар (психолог маслаҳати) 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish