Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ШАХСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ШАХСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА 
ОИЛАНИНГ РОЛИ 
 
Д.Р. Бабайева ТДПУ доценти, п.ф.н.,
Г.О Нажмиддинова ТДПУ ўқитувчиси 
Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий 
қадриятларнинг ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол 
авлодни дунѐга келтириб тарбияловчи муқаддас маскандир. У ―жамият‖ деб 
аталмиш оламнинг пойдеворини ташкил этади. Давлатимиз томонидан 
оиланинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, уй меҳнати ва 
маданий-маиший турмуш шароитини яхшилаш, оиланинг маънавий-ахлоқий 
асосларини ривожлантириш, кўп болали, кам таъминланган, қаровчисини 
йўқотган, ночор оилалар, ногиронлар, етим-есирлар, ѐлғиз кексалар, 
беморларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилада жамият талабларига мос 
инсонларни тарбиялаш борасида амалга оширилаѐтган ишлар бутун дунѐ 
халқларининг диққат-эътиборига сазовор бўлмоқда. Республикамизда оила, 
оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳар томонлама 
камол топиши ва фаровонлиги учун шарт-шароитлар яратиш давлат томонидан 
кафолатланади. Оиланинг жамиятдаги роли ўз таъсир кучига кўра бошқа ҳеч 
бир ижтимоий институт билан тенг келмайди. Чунки айнан оилада инсон шахси 
шаклланади ва ривожланади, боланинг жамиятга мослашуви учун зарур бўлган 
ижтимоий ролларни эгаллайди. Оила биринчи тарбия институти бўлиб, инсон у 
билан бўлган боғлиқликни бутун ҳаѐти давомида ҳис этади. Айнан оилада 
инсоннинг аҳлоқий сифатларига асос солиниб, ҳатти-ҳаракат меъѐрлари 
шаклланади, шахснинг ички олами ва индивидуал сифатлари намоѐн бўлади. 
Оила нафақат шахснинг шаклланишига, балки инсоннинг бирон бир мавқени 
эгаллашига кўмаклашиб, унинг ижтимоий, ижодий фаоллигини стимуллайди, 
унинг индивидуаллигини намоѐн этади.Оила – бу никоҳ ришталари ва ўзаро 
масъулиятга асосланган инсонлар бирлигидир. Ҳар қандай жамият ижтимоий 
тизимининг зарур компоненти сифатида оила кўпгина ижтимоий функцияларни 
бажариб, жамият ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Оила воситасида 
насллар ўзгаради, унда инсон дунѐга келади, оила ѐрдамида насллар давом 
этади.Оиланинг асосини эркак ва аѐл ўртасидаги никоҳ ришталари ташкил 
этади. Оила эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни 
назарда тутиб, унга муҳим ижтимоий институт характерини беради. Оила 
ўзининг пайдо бўлиши, мавжудлиги ва ривожланиши билан биринчи навбатда 


86 
турмуш ўртоқларнинг ўз фарзандларига ғамхўрлик қилишни назарда тутувчи 
жамият эҳтиѐжлари, нормалари ва санкциялари билан қарздор.Оиланинг 
мазмуни оиланинг тизими, оила аъзоларининг роллари ва вазифалари сингари 
тушунчалар орқали ифодаланади. Оиланинг тизими тушунчаси остида одатда 
унинг аъзолари ўртасидаги муносабатлар бирлиги тушунилади. Оиланинг 
авторитар тизими, унга боғлиқ ҳолда авторитар оилалар ажратилиб, улар 
хотиннинг эрга, болаларнинг эса ота-оналарга сўзсиз бўйсинишлари билан 
характерланади. Демократик оилалар анъаналарга мос равишда эмас, турмуш 
ўртоқларнинг шахсий сифатлари ва қобилиятларига, бирон бир қарорни қабул 
қилишда уларнинг биргаликдаги иштирокига, фарзандлар тарбиясида 
вазифаларнинг тақсимланишида мажбурликка эмас, онглиликка асосланган 
ҳолда эҳтиѐрий равишда тақсимланишига асосланган. Замонавий оила-никоҳ 
муносабатларида юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган ва эр-хотин, ота-
оналар, 
фарзандлар 
ҳамда 
уларнинг 
ўзаро 
бир-бирларига 
бўлган 
муносабатларини меъѐрга солувчи ўзаро ҳуқуқ ва бурчлар муҳим аҳамиятни 
касб этади.Оиладаги ўзаро ролли муносабатлар оиланинг бирон-бир аъзосини 
бошқаларига нисбатан муносабатидаги норма ва вазифаларнинг жамланмаси 
бўлиб, оиладаги асосий ролли муносабатлар – эр ва хотин, ота (она) ва 
фарзанлар, ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек қайнота (қайнона), келин 
(куѐв) ва бошқалар орасида амалга оширилади. Бу муносабатлар эса турли 
ўзига хосликлар билан характерланиб, анъанавий ва замонавий оилаларда бир-
биридан тубдан фарқ қилади. Анъанавий рол ва вазифаларда хотин уй, рўзғор 
ишлари билан банд бўлади, фарзандларни дунѐга келтиради ва уларни 
тарбиялайди, эр эса оиланинг бошлиғи ва мавжуд мол-мулкнинг ягона эгаси 
бўлиб, оила таминотчиси ҳисобланган. Бу жараѐн ўзгариб кетди, ҳозирги кунда 
аѐлларнинг аксарияти ишлаб чиқариш жараѐнларининг бевосита иштирокчиси, 
оиланинг таминотчиси ва оилавий муаммоларни ҳал этилишида фаол 
қатнашувчи бўлиб бормоқдалар. Бу ҳолат оиланинг вазифаларини амалга 
оширилишига ва оила-никоҳ муносабатларининг ўзига хослигига таъсир 
этмоқда, аѐл-хотин шахсининг эркин бўлишига ва ривожланишига, эр ва 
хотинларнинг ўзаро тенглашувига олиб келиш билан бирга оилаларда 
фарзандларнинг туғилишини камайиши ҳамда ажралишларнинг кўпайиши каби 
демографик ўзгаришларга сабабчи бўлмоқда. Замонавий оила қуришда 
индивидларнинг мавқеи эмас, балки шахсий жиҳатларига эътибор қаратиш 
муҳим бўлиб бормоқда. Кекса ва ўрта ѐш авлодлар орасидаги 
муносабатларнинг мураккаблашуви юзага келмоқда, шу билан бирга нуклеар 
оилаларнинг сони ортиб бормоқда. Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги 
муносабатлар ўзгармоқда. Биринчидан, анъанавий оилалар томонидан амал 
қилинувчи кўплаб меъѐр ва қадриятлар айрим оилалардаги аъзолар томонидан 
ўрнатилувчи ўзаро муносабатлар жараѐнидаги аҳлоқ нормалари билан 
солиштирганда аҳамиятини йўқотиб бормоқда. Иккинчидан, оиладаги лидерлик 
тузилмасида ва эр-хотинлар, ота-она ва фарзандлар орасидаги муносабатларда 
ўзгаришлар юз бермоқда. Шунингдек, замонавий никоҳнинг асосини 
шахсларора муносабатларда иқтисодий ҳолат ва жамиятда тутган ўрин эмас, 
балки ҳиссий жиҳатлар ташкил этмоқда. Оиланинг асосини жамиятда тан 


87 
олинган у ѐки бу шаклдаги эркак ва аѐл орасида тузилажак никоҳ ташкил этади. 
Ҳар қандай жамият тараққиѐтида оилаларнинг, оилалар мустаҳкамлигининг 
ўрни беқиѐсдир. Чунки тирик организмнинг саломатлиги уни ташкил қилувчи 
ҳар бир ҳужайранинг соғломлигига боғлиқ бўлганидек, бутун организм ўз 
фаолиятини мақсадга мувофиқ амалга оширишида ҳар бир ҳужайранинг 
муносиб ўрни бўлганидек, оила ҳам давлат, жамият деб аталган бутун бир 
организмни ташкил этувчи ҳужайрадир.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish