89
бўлинади, ҳар бир ўқувчи бир бўлак қоғозга таърифга асосланган бир жумла
ѐзади. Бир гуруҳ ўқувчилари эртак қахрамонларига ижобий баҳо, иккинчи
гуруҳ ўқувчилари салбий баҳо беришади. Масалан: Зумрад маҳнатсевар қиз.
Қиммат дангаса қиз ва шу каби. Ҳар бир гуруҳдан бир ўқувчи оқловчи,
қораловчи вазифасида чиқади. Ҳар икки гуруҳ ўқувчилари рақиб гуруҳга хос
фикрининг аксини исботлашга уринадилар.
Бошланғич синф ўқувчиларини боғланган нутқини ривожлантириши
жараѐнида қуйидаги усул ижобий натижа беради: «1» дан «10» гача рақам
ѐзилган қоғоз бўлаклари ўқитувчи столига қўйилади ѐки қўлида бўлади.
Ўқитувчи ўқувчиларига омадини синаб кўришини таклиф этади. Қайси
ўқувчига неча раками чиқса, шунга содда гап тузиш керак. Муҳими, икки ва
ундан катта рақам чиққан бўлса, мазмунан ўзаро боғлик матн тузиш керак.
Мавзу эркин. Ўқувчилар томонидан тузилган гаплар ташиган маъно
хусусиятлари ҳам аниқланиши зарур.
Бошланғич синф ўқувчиларини ѐзма боғланган нутқини ривожлантириш,
ўқувчиларни қизиқтириш ва эътиборини бир нуқтага жалб этиш учун қуйидаги
топширик берилади. Ўқувчи ѐнида ўтирган шеригига ўз тилакларини
билдириши керак. Бу топшириқ шаклини бироз ўзгартириш мумкин. Ота-
онасига, бошка мамлакатда яшовчи дўстига мактуб ѐзиш топширилади. Бунда,
албатта хат матнида кўлланган гапларнинг мазмуний хусусиятлари аниқланиши
лозим бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларини ѐзма боғланган нутқини
ривожлантиришда кластер методи унумли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
зарур. Кластер методи умуман бир тушунчага оид турли тушунчаларни
бирлаштириб тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Масалан, ўкувчиларга
муайян тушунчани бериб, унинг сифатловчиларини аниқлаш топширилиши
мумкин. «Ўзбекистон қандай давлат?» сўроғи «мустақил», «бой», «ҳуқуқий»,
«буюк», «илғор», «етакчи», «демократик), «обод» каби сифатларни
бирлаштиради. Бу сўзлар, шунингдек, тузилишига кўра ҳам гурухлаштирилиши
мумкин. Ёки ўкувчиларга таниш бўлган асар, театр, кино, мультфилм
қаҳрамонларини сифатлаш топширилади. Масалан: «Зумрад ва Қиммат» эртаги
каҳрамони Зумрадга шундай таърифлар бериш мумкин; «жабридийда»,
«бардошли», «чидамли», «кучли», «ишонувчан», «меҳрибон», «гўзал»,
«ғамхўр». Бу таърифларнинг нечоғли асосли ѐки асоссиз эканлиги дарс
жараѐнида бахс мунозара воситасида аниқланади.
Зеро, ҳозирги кунда педагогик технологиялар ўқув жараѐнининг асосий
компонентига
айланиб
бормоқда.
Таълим
жараѐнида
педагогик
технологиялардан фойдаланиш машғулотларни рағбатлантириш, қизиқарли
ташкил этиш билан бирга болаларни фикрлаши доирасини, тафаккурини
кенгайтиради, ўқув материалини чуқур ўзлаштириш имконини яратади. Айни
пайтда ҳар бир ўқитувчи педагогик технологияларга кўр-кўрона эмас, балки
ижодий ѐндашиш кераклигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: