Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
 
ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ТАЛАФФУЗНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ 
 
З.И. Исламбекова ТДПУ катта ўқитувчиси, 
А. Олимхўжаева ТДПУ талабаси 
Карларни талаффузга ўргатиш таълимининг мазмуни ўқувчиларда оғзаки 
нутқни қуроллантириш учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни 
шакллантиришни ўз ичига олади. Талаффузга қўйиладиган умумий талаблар 
билан бирга нутқ ва овозни фонетик қуроллантириш, ифодали интонaция, 
талаффузнинг умумий суръати ва даражаси каби қисмли талабларни ҳам 
назарда тутиш лозим. 
Агар эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг талаффузи етарли даражада 
тушунарли бўлмаса, шу билан бирга керакли бўлган тилни ўзлаштириш учун 
кинестетик жиҳатдан нутқий тафаккурининг ишончли базаси бўлиб ҳизмат 
қилмаса, унда буларнинг ҳаммаси ѐзув ва дактил ҳисобига компенсaция 
қилиниши мумкин. Карларни талаффузга ўқитишнинг иккинчи масаласи 
шундан иборатки, тушунарли талаффузни максимал даражага етказиш. Яъни, 
анча мураккаб ва оғзаки нутқда учрайдиган ибораларни, фикрларни ажратиб 
талаффуз қилиш. Карларни талаффузга ўргатиш олдида берилган иккита 
масаладан ташқари яна бошқа масалалар ҳам мавжуд. Нутқий кинестезияларга 
қуйидаги нутқий фаолиятлар киради: лабдан ўқиш, оғзаки нутқни эшитув-
кўрув ва эшитув орқали қабул қилиш, ўқиш ва ѐзиш. Карлар талаффузи етарли 
даражада тез бўлиши ва унинг нутқ темпи сўзлашаѐтган нутқ темпига мос 
келиши керак. Шунингдек карлар ўз нутқида сўзлашув урғусига ва орфоэпик 
қоидаларга риоя қилиши керак.
Аниқ ва тушунарли талаффуз қилиш талабларидан келиб чиқувчи яна бир 
қатор, нутқнинг фонетик томонини шакллантиришга оид талаблари мавжуд. 
Улар: овоз, сўзнинг фонетик кўриниши (орфоэпия, урғу, бўғин, ритми ва 


94 
фонематик тузилиши), жумлали интонaциялар, шунингдек умумий темп ва 
талаффуз этишининг аниқ даражаси. Сўзларни бир-бирига боғлаб талаффуз 
қилишга ѐрдам берадиган нутқий нафасга қўйиладиган талабларни ҳам 
кўрсатиб ўтишимиз зарур. Бу ҳамма умумий ва ундан келиб чиққан талаблар 
бўлиб, махсус талаффузни шакллантириш дастурида аниқлаштирилган кар 
болаларни талаффузга ўқитишнинг мазмунида ўз аксини топган. Тайѐрлов 
синфи ишининг биринчи босқичи сўзнинг товуш тузилиши устида олиб 
борилади. Бу босқичда болалардан 17та асосий товушни аниқ талаффуз қилиш 
талаб қилинади, бироқ товушларни бошқа товушлар билан алмаштириш 
мумкин. Ўқитишда сўз ва жумлалар устидаги иш билан бирга овоз ва нутқий 
нафас устида иш олиб борилади. Буларга: нормал тембрни қўллаш, сўзлашув 
урғуларига кўра овоз кучининг ўзгариши, бирон бир сўз, жумла ҳосил 
қилинадиган 4-5 та бўғинни (бир нафасда) қўшиб айтиш киради. Ишнинг 
иккинчи босқичи (1-2 синф) сўзнинг товуш таркиби аста-секин сўзни ишлаб 
чиқилишини аниқлашда ва нутққа олдиндан қўйилган товушлар алмашиши 
ҳолатини йўқотишдан иборат. Ҳозирги вақтда эшитишида нуқсони бўлган 
болалар учун махсус мактабларда талаффузни шакллантиришнинг 2 усулидан 
фойдаланилади: 
1. Ўқиш жараѐнида эшитишдан кенг фойдаланиш ва дактилема орқали 
нутқни ривожлантириш, яъни ўқувчиларга мурожаат қилаѐтган пайтнинг ўзида, 
ҳам дактил, ҳам оғзаки нутқи орқали сўзларни ишлаб чиқиш. Шунда 
ўқувчиларга сўзларни ишлаб чиқишини эмас, балки имконияти борича оғзаки 
нутқда талаффуз қилишга ўрганадилар. Сўзларни ўқувчиларнинг лабидан 
ўқишга ва имкони борича эшитиш орқали қабул қилишга асосланган бундай 
ишлаб чиқариш жуда ҳам схематик тарзда олиб борилади, фақатгина 
баъзиларида уларнинг узоқ ўхшаш фонетик кўринишини эслатадиган асосий 
товушларни ўқувчилар томонидан аста-секин ўзлаштириш вақтида тўлиқ ва 
тўғри бўлади. Бунинг натижасида ўқувчи томонидан дактил шаклда 
ўзлаштираѐтган материал, секин-аста уларнинг оғзаки нутқига ўрнашади ва 
керакли талаблар бўйича талаффуз қилинади. 
2. 
Ўқувчиларда 
талаффуз 
кўникмаларини 
систематик 
тарзда 
ўзлаштирилишини таъминлайдиган асосий йўл, оғзаки нутқни шакллантириш 
дарслари билан боғланган ҳолда сўз ва жумлалар материали устида олиб 
бориладиган режали ишдан таркиб топган. Автоматизaция ва талаффузни ҳосил 
қилиш кўникмаларини мукаммаллаштириш даври таълимнинг қолган 
йилларини ўз ичига олади. Бу давр давомида эрта ўзлаштирилган талаффуз 
кўникмалари мукаммаллашади, талаффуз нуқсонлари коррекцияланади, 
шунингдек бир қатор янги кўникмалар шаклланади. Бу даврда эшитишида 
нуқсони бўлган болалар ўзбек тили фонетикасидан аниқ бир билимларни 
ўзлари учун аниқлаштирадилар.
Тақлид – илк талаффуз кўникмаларини ҳосил қилишнинг асосий 
усулларидан бири бўлиб, ўқитишнинг бошланғич даврида асосий ўринни 
эгаллайди. Автоматизaция даврида ҳам тақлид ўз моҳиятини сақлайди, аммо 
шу билан бирга артикуляцияни тушуниш энг катта ўринни эгаллайди.


95 
Бу даврда сўзлашув билимига таянган ҳолда ўз-ўзини текшириш 
имконияти пайдо бўлади. Шунинг учун бу даврда бошланғич даврга нисбатан 
янги машқлар киритилади. Шу билан бирга бу даврда ўқитиш воситаси бўлиб 
сўзлашув нутқи ишлатилади, ўқувчилар ўқитишда онглилик принципини 
амалга ошириш мумкин бўлган специфик рўйхатни оширадилар. 
Автоматизaция ва талаффуз кўникмаларини мукаммаллаштириш даврида ѐш 
хусусияти, умумий ва нутқий ривожланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда 
ўқувчиларнинг мустақил ишларининг моҳияти ошади. Ишнинг ҳамма санаб 
ўтилган шакллари ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Ўқувчиларга эшитишга кенг 
таянган ҳолда ва нутқий амалиѐт шартларида карларнинг талаффуз 
кўникмаларини мукаммаллаштириш ишлари амалга оширилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish