Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЭШИТИШИ НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ОҒЗАКИ НУТҚНИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ЭШИТИШИ НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ОҒЗАКИ НУТҚНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЙЎЛЛАРИ 
З.И. Исламбекова ТДПУ катта ўқитувчиси, 
Н.Ш. Нуриддинова ТДПУ талабаси 
 
Ҳозирги мактаб ва мактабгача муассасаларда оғзаки нутқни ўқитиш, 
дактил кўринишидаги сўзлашув нутқини шакллантириш билан бирга олиб 
борилади. Бундай сўзлашув болаларга мулоқот учун керакли бўлган нутқий 
материални тез эгаллаш имконини беради. Синхрон – сўзларни дактиллаш ва 
оғзаки гапирилиши, шунингдек ўқувчиларни кўрганларини оғзаки қайд этиш, 
эшитиш қолдиғи ѐрдамида нутқий материални қабул қилиши (овоз 
кучайтирувчи аппарат ѐрдамида) нутқ аппаратини активлаштиришга, овоз ва 
сўзнинг нутқий ҳаракатли контурини қабул қилишга ѐрдамлашади. 
Буларнинг ҳаммаси ўқувчиларда талаффуз қилиш ва лабдан ўқиш 
кўникмаларини шакллантириш ва кейинчалик систематик ва мақсадга 
йўналтирилган ишларни ҳал қилиш учун салмоқли имкон яратади. 
Лабдан ўқишни ўргатишнинг асосий мақсади атрофдагилар билан мулоқот 
жараѐнида, болаларда эшитув – кўрув, эркин кўрув қобилиятини 
ривожлантириш 
орқали 
оғзаки 
нутқни 
қабул 
қилишни 
ривожлантиришданиборат. 
Карларни ўқитишнинг ҳозирги замон методи лабдан ўқиш кўникмаларини 
шакллантиришга қаратилган специфик талаблар, секин-асталик билан оғзаки – 
дактил ѐрдамида ўқитишни камайтириб, унинг ҳисобига кўрув, эшитув – кўрув 
орқали (дактилсиз) оғзаки нутқни қабул қилишга хизмат қилади. Чунки бу 
усулни ривожлантириш учун оптимал шароитларни яратиш мумкин эмас. 
Карларни талаффузга ўқитишнинг асосий масаласи шундан иборатки, максимал 
даражада аниқ ва тушунарли талаффузга эришиш, шу билан биргаликда оғзаки 
нутқни мулоқот воситаси ва фикрлаш жихози қилиб ривожлантириш. 
Эшитишида нуқсони бўлган болалар мактаб ва мактабгача таълим
муассасаларида хозирда қабул қилинган аналитик-синтетик метод концентрик 
хусусиятга эгадир. Яъни болаларда сўзларнинг тузилишини талаффуз қилиш 
малакаларини шакллантириш ва шу билан бирга уни оғзаки шаклда бир текис 


96 
қайта ишланган нутқий материални танлашга ўзгача ѐндашишда намоѐн 
бўлади. 
Берилган методнинг моҳияти шундан иборатки, мактабга келадиган 
умуман нутқи бўлмаган карларни талаффузга бошланғич босқичларда ўқитиш 
эса концентрдан иборатлигидир. Яъни биринчиси тайѐрлов синфига мос келса 
иккинчиси эса 1-2 синфларни ўз ичига қамраб олади. Тайѐрлов синфларида 
ўқувчилардан товушлар системасининг 17 та асосий товушларини сўзларда 
ҳосил қилиш талаб этилади. Бу товушларга унлилардан А, О, У, Э, И ва П, Т, К, 
Ф, С, Ш, Ҳ, В, М, Н, Л, Р товушлари киради. Бу товушлар артикуляция 
жиҳатидан бир-биридан жуда катта фарқ қилади ва бошқа ўхшаш товушларга 
тез ва енгил ўзлаштирилади.
Нутқий материалда асосий товушлар асосий бўлмаган ўхшаш товушларни 
ўрнини босади. 
Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин: 
Асоси
й 
товушлар
а о у э и п т к 
ф с ш х в л р м н 
Ўхшаш 
товушлар
ў
й б д г
,ғ,қ 
з ж
ч 
Ҳозирги вақтда эшитишида нуқсони бўлган болалар мактабларида 
талаффузга ўқитишнинг аналитик-синтетик-концентрик, полисенсор методлари 
қабул қилинган. Аналитик-синтетик – бу сўз ѐки жумла устида иш олиб 
бораѐтган пайтнинг ўзида, эшитув-кўрув орқали қабул қилиш ва уларнинг 
маъносини айтишдир. Болалар керакли бўлган тушунчаларни билиб 
олганларидан кейин, улар тақлид орқали айтишлари керак бўлади. Тўғри 
талаффузга эришиш учун ўқитувчи зарурат туғилганда сўзларни қисмлар 
(бўғин, товуш)га бўлади, уларни бир пайтнинг ўзида қайта ишлайди, кейин эса 
сўзни яна таҳлил (синтез) қилади.Бу яхлит ва бўлак, анализ ва синтезнинг ўзаро 
муносабатини 
диалектик 
тушуниш 
(тафаккур, 
жамоа 
ва 
табиат 
ривожланишнинг умумий қонунлари ҳақидаги иши) ҳисобланади. Бутун 
ҳаракат ва унинг жараѐнларини қайта ишлашини олдиндан билувчи аналитик-
синтетик метод, турли ҳил нутқий ҳаракат кўникмаларини шакллантириш учун 
психологик жиҳатларни инобатга олинган холда ишлаб чиқилган. Демак, 
аналитик-синтетик метод талабларига мувофиқ, сўз қисмлари устидаги (бўғин, 
товуш) иш мазмунли товушлар комплекси (сўз, ибора ва жумлалар) устидаги 
ишга ҳизмат қилади. Сўзларни қайта ишлашда машғулотлар сўзларни ритмик 
ва равон талаффуз қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган бўлиши 
керак. Товушлар талаффузи ишлаб чиқилиши билан болалар биринчи бор 
учрашсалар, сўзлар анализ қилинади. Анализ айрим ҳолларда товушгача, бошқа 
ҳолларда эса фақат бўғиндагина ўтказилади. Ўқитишнинг илк босқичларида 
болалар учун қийин талаффуз этиладиган айрим сўзлар бўғинларга 
(товушларга) бўлинади. Шунга мувофиқ оғзаки нутқ кўникмаларини 
ўзлаштириш йўлида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ҳусусиятларини инобатга 


97 
олиниши таъминланади. Сўзларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган 
машғулотларда, ўқувчиларга сўзларни ўқиш (унинг қисмлари) ѐки сўзни 
алоҳида ҳарф, бўғин орқали ҳосил қилиш ва бошқа бир вазиятларда мустақил, 
яъни ҳеч қандай графиксиз сўзни ҳосил қилиш орқали расмни номлаш ва 
саволларга жавоб бериш таклиф этилади. Буларнинг барчаси нутқий 
материалларни мустақил ҳолда қўллай олишни осонлаштиради.
Кар болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараѐни нормал эшитадиган шахслар 
жамоасида ижтимоий мослашувига эришишга йўналтирилган. Асосий ўринни 
эгалловчи комплекс масалаларни ечиш орқали оғзаки (сўзлашув) нутқни 
шакллантиришга эришиш мумкин. 
Лекин асосий бўлмаган товушларни ўз ичига олган, яъни: дафтар, китоб, 
мактаб, дарахт ва ҳ.з. сўзларини талаффуз этишда болалар вақтинчалик 
товушларини ўрнини алмаштириши мумкин: дафтар-тафтар, зина-сина, чой-

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish