Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАХСУС МАКТАБГА ТАЪЛИМ МУАСАСАСИДА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАХСУС МАКТАБГА ТАЪЛИМ МУАСАСАСИДА
САВОДХОНЛИККА ЎРГАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
 М.Ю. Аюпова ТДПУ профессори, п.ф.н., 
К. Кличханова ТДПУ талабаси
Бугунги кунда мамлакатнинг бугуни ва эртаси бўлган болаларнинг турмуш 
тарзи ва келажагини яхшилаш учун жуда кўп шароитлар яратилган. Бундай 
сайи-ҳаракатлар сирасига нутқи яхши ривожланмаган болалар нутқини 
ўстириш билан боғлиқ логопедик амалиѐтни ҳам киритиш мумкин. Зеро, 
инсоннинг нутқи ҳар жиҳатдан унинг истиқболдаги муваффақиятларини 
белгилайди. Логопедияда бу борада қатор тадқиқотлар амалга оширилиб, 
нутқни ривожлантиришга доир турли методикалар ишлаб чиқилмоқда, мазкур 
жараѐнга янги технологиялар тадбиқ этилмоқда.
Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар нутқини ривожлантиришдаги 
дастлабки фаолият уларнинг фонематик нутқини ўстиришдан бошланади. 
В.М.Акименконинг «Новые логопедические технологии» номли ўқув-методик 
қўлланмасида фонематик нутқи яхши ривожланмаган болалар нутқини 
ўстиришда товуш артикуляцияси моделларининг ўрни ва аҳамияти хусусида 
батафсил маълумот берилган, рус тилидаги товушларнинг артикуляция 
моделлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларни логопедик амалиѐтда қўллашга доир 
бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбек тили вокализми (унли товушлар тизими) рус тили вокализмидан 
фарқ қилгани боис унли товушлар артикуляция моделлари ҳам ўзгача қиѐфага 
эга бўлади. Мазкур мақолада Акименко моделларидан андаза сифатида 
фойдаланиб ишлаб чиқилган ўзбек тили унли товушларининг артикуляция 
моделлари ва уларни амалиѐтда қўллашга доир мулоҳазаларимизни баѐн 
қиламиз.
Товушлар артикуляцияси моделларини қўллаган ҳолатда саводхонликка 
ўргатиш жараѐнининг асосини фонематик нутқи яхши ривожланмаган 
болаларда товуш анализи ва синтезини ўргатишдан иборат. Чунончи, мазкур 
ҳолат нутқи яхши ривожланган болаларда ҳам қийинчиликларни юзага 
келтиради. Д. Б. Эльконин ва Л. Е. Журоваларнинг тадқиқотларида мактабгача 
ѐшдаги болага сўзларнинг товуш таҳлилини ўргатиш учун уни махсус 
талаффузга, сўзнинг кундалик, табиий таҳлилидан интонaция воситасида сўзни 


79 
сунъий таҳлил қилишга ўргатиш лозимлигини асослаб беришган. Бунда 
мулоқотнинг амалий функциясидан сўзнинг товуш таркибини таҳлил қилиш 
функциясига алмашинган ҳолатда бола нутқининг умумий функцияси ўзгаради. 
Фонематик нутқи яхши ривожланмаган болаларни саводхонликка 
ўргатишга тайѐргарлик жараѐнидаги бундай махсус талаффуз товуш 
артикуляцияси моделларини киритиш эвазига эришиладиган самарали 
таълимнинг муҳим шартидир. 
Фонематик нутқи яхши ривожланмаган болаларни саводхонликка 
ўргатишга йўналтирилган, товуш артикуляцияси моделларини қўллаган 
ҳолатдаги тайѐргарлик жараѐни икки босқичга ажратилади.
Биринчи босқич – тайѐргарлик босқичи бўлиб, у дастлабки ўқиш 
кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. Болалар товушнинг сўздаги 
ўрнини топишга ўрганадиган машғулотлар қисман товуш таҳлилларини ўз 
ичига олади. Товуш артикуляцияси моделларини қўллашда ўқув-билиш 
мотивaциясини шакллантириш мақсадида машғулотларга ўйинли лаҳзаларни 
киритамиз. Ёзув товуш артикуляцияси моделлари билан амалга оширилувчи 
ҳар бир дарсда сеҳрли эртаклар оламидан қаҳрамонлар иштирок этади.
Дастлаб болалар унли товушлар ва уларнинг моделлари билан 
танишадилар, сўз таркибидаги унли товушни мос келувчи артикуляция 
моделини танлаган ҳолда ажратишни ўрганадилар.
Ушбу ҳаракат товушни талаффузда ажратиш орқалигина амалга ошади, 
чунки бола ҳар бир товуш артикуляциясини, товуш талаффуз қилиниш 
жараѐнида нутқ артикуляция аппаратининг ҳолатини тасаввур қилиб кўради. 
Сўз таркибидаги ҳар бир товуш талаффузи уни қуршаб олган товушларга 
боғлиқ бўлиб, ҳатто ҳарфларни яхши биладиган бола учун ҳам сўздаги 
товушларнинг кетма-кетлигини таҳлил қилиш катта қийинчиликларни юзага 
келтиради. Бола керакли товушларни ажратиб талаффуз қилишни эплай 
олмайди, шу боис у нафақат сўздаги унли товушларни тушуриб қолдириши, 
балки сўздаги ундошларнинг кетма-кетлигини бузиб талаффуз қилиши мумкин 
(Л.Е.Журова). 
Бола товушларнинг тўғри артикуляциясини кузатишга ўргана боради, бу 
эса сўзнинг товуш таркибига, ҳар бир товушнинг интонaцияли талаффузига 
нисбатан эътиборли муносабатни ривожлантиради.
В. М. Акименконинг юқорида тилга олинган ўқув-услубий қўлланмасида 
товуш билан танишишнинг қуйидаги кетма-кетлиги келтириб ўтилган: 
- товуш талаффуз қилинади ва артикуляцияланади; 
- артикуляция аппарати органлари ҳолати ва мос келувчи товуш 
артикуляцияси моделининг мутаносиблиги ўрнатилади; 
- товушлар умумий оқимда айтилади бола ўрганилаѐтган товуш 
артикуляцияси моделини кўрсатади; 
- бўғинлар қаторидан ортиқча, бир товуш билан фарқланувчи бўғин 
аниқланади ва унинг артикуляция модели кўрсатилади; 
- бўғинлар қатори (сўз) ҳавола қилинади. Берилган товуш иштирок этган 
бўғин (сўз)ни эшитганда унга мос келувчи артикуляция моделини кўрсатиш; 
- берилган артикуляция моделига мос келувчи сўзларни танлаш; 


80 
- матн ѐки шеър таркибидаги ўрганилаѐтган товуш иштирок этган сўзларни 
ажратиш ва унга мос келувчи артикуляция моделини кўрсатиш; 
- берилган артикуляция моделига мос келувчи бўғин тузиш; 
- артикуляция модели ѐрдамида ѐзилган бўғин иштирокида сўз топиш; 
- берилган товушнинг сўздаги ўрнини аниқлаш ва унинг моделини 
белгилаш; 
- артикуляция модели ѐрдамида ѐзилган бўғинга турли товушларни қўшиш 
орқали янги сўзларни ҳосил қилиш; 
- артикуляция моделларидан сўз ҳосил қилиш ва бошқа; 
- ўрганилаѐтган товуш иштирок этаѐтган содда сўзларнинг товуш 
таҳлилини амалга ошириш.
19
Иккинчи босқич – артикуляция моделлари билан бир қаторда ҳарфларни 
қатнаштириб саводга ўргатишнинг тайѐргарлик босқичидир. Мазкур босқичда 
педагог ундош товушлар артикуляция моделлари ѐки рангли фишкалардан 
бирини танлаши мумкин. Шу билан бирга унли товушлар артикуляция 
моделлари устида ишлаш жараѐни давом этаверади, болалар сўзларнинг товуш 
таҳлили ва синтезини амалга оширишни ўрганадилар.
Товуш таҳлилини ўтказиш учун сўзлар маълум кетма-кетликда танланади, 
уларнинг бўғин таркиби тобора мураккаблашиб боради: 
- ѐпиқ бўғинлар (ОР, ОН) ва очиқ бўғинлар (МА, НА, ДА); 
- бир бўғинли (ДОР, НОН) ва икки бўғинли сўзлар (АРИ, ОНА, АКА, 
ОПА); 
- икки очиқ бўғиндан иборат сўзлар (ЛОЛА, ДАДА); 
- бир очиқ ва бир ѐпиқ бўғиндан иборат сўзлар (СОАТ, ОЙНА); 
- бир бўғиндан иборат сўзлар (ДАРС, БОҒ, ФИЛ); 
- беш ѐки олти товушдан иборат, турли бўғинли сўзлар (КИТОБ, МАКТАБ, 
ҚЎҒИРЧОҚ). 
Болалар унли ва ундош товушлар артикуляция моделларини чалкаштириб 
юбормасликлари учун унли ва ундош товушлар катаклари алоҳида ранглар 
билан ажратилади. Қолаверса, ҳар бир модель сўз таркибида алоҳида катакчага 
эга. Болалар сўзларнинг схемаларини мустақил равишда дафтарларига қўлда 
чизадилар. Шубҳасиз бунинг ҳам таълимий ҳам тарбиявий жиҳатлари 
мавжудки, болалар товушларнинг сўздаги ўрнини янада яққолроқ тасаввур 
этишлари билан бирга, уларда чизма, расм чизиш малакалари, меҳнат 
кўникмалари яхшироқ ривожланади.
Унли товушлар артикуляция моделларини яратиш тамойили асосида 
ундош товушларнинг артикуляция моделларини ҳам ишлаб чиқиш мумкин. 
Шубҳасиз бундай фаолият нутқи яхши ривожланмаган болалар нутқини 
ўстиришнинг самарали усуллари сирасига киради. Қолаверса, мазкур фаолият 
билан боғлиқ таълим жараѐнини ўйин тариқасида ташкил этиш, болалар 
чизмадаги сўзларни топишда қийинчиликларга учраганларида чизмаларнинг 
19
Акименко В.М. Новые логопедические технологии. Ростов-на-Дону: Феникс, 2008. С.69-
80.


81 
ѐнига яширинган сўз ифодалайдиган маънони англатувчи расмларни ҳам 
жойлаштириш ҳам мақсадга мувофиқдир. 
Масалан: «Ҳайвонот боғига сайр» деб номланган ўйинда болаларга турли 
ҳайвонларнинг расмлари ва уларнинг номлари яширинган сўзлар чизмаси 
тақдим қилинади. Болалар ҳар бир ҳайвоннинг номи яширинган чизмани унга 
мослаб ажратиб бериши ва сўзни тўғри талаффуз қилиб бериши лозим. Мазкур 
жараѐнда боланинг нутқи билан бирга унинг атрофдаги олам, табиатда мавжуд 
ҳайвонларнинг номларини, шунингдек уларнинг ѐзилиш имлосини ўрганади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай таълим: ҳоҳ у нутқ ўстиришга 
қаратилган бўлсин, ҳоҳ хотирани ривожлантиришга, ўзида бола шахсининг 
баркамол ривожланиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни 
шакллантирувчи комплекс мақсадларни мужассамлаштирмоғи лозим. Зеро, 
мамлакатимиз олдидаги пировард мақсад – баркамол авлодни тарбиялаб, вояга 
етказишдир. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish