82
сифатида ҳаракатли ўйин муайян махсус хусусиятларга эга. У боладан сигнал
ва ўйинда тўсатдан бўладиган ўзгаришларга тезда жавоб беришни талаб
қилади. Ўйинда юз берадиган турли вазиятлар, ҳаракатлар мушак таранглиги
даражасининг ўзгариши заруратини келтириб чиқаради. Масалан, «Тузоқ»
ўйинида ҳар бир бола бошловчи ҳаракатини диққат билан кузатиб бориши
лозим: бошловчи унга яқинлашганда қарама-қарши томонга шитоб билан қочиб
ўтади; ўзини хавфсиз сезгач, секин ҳаракат қилиб, тўхтаб туради; бошловчи
яқинлашганда яна ҳаракатини тезлаштиради.Деярли ҳар бир ҳаракатли ўйинда
ҳаракатлар ва болалар ҳаракатига оид сигналлар мавжуд. Бундай фаол ҳаракат
фаолияти бола қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнларини такомиллаштирган ва
мувозанатлаштирган ҳолда нерв тизимни машқ қилдиради, шунингдек,
кузатувчанлик, топқирлик, ўзгарувчан атроф-муҳитда мўлжал олиш қобилияти,
юз берган мушкул ҳолатдан қутилиш йўлини топиш, тезда қарор қабул қилиш
ва уни амалга ошириш, ботирлик, чаққонлик ташаббус кўрсатиш, мақсадга
эришишнинг мустақил усулини танлашни тарбиялайди.Ҳаракатли ўйинларнинг
келиб чиқиши қадим халқ педагогикасига бориб тақалади. Илк ѐшли болалар
оилаларда боланинг дастлабки ҳаракати билан боғлиқ бекинмачоқлар, эрмак
ўйинлар ѐрдамида тарбияланганлар. Ундан каттароқ ѐшдаги болалар ҳаѐтида
ранг-баранг ҳаракат мазмунига эга бўлган (ўз ичига болаларни ром қилувчи
ўйин бошланмалари, хиргойилари, санашмачоқларни олувчи) халқ ўйинлари
катта ўрин олган. Буларнинг ҳаммаси ҳозирга қадар бадиий жозибадорлигини,
тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда, шу нуқтаи назардан улар қимматли
фольклор ўйинларини ташкил этади.Болаларнинг ҳар томонлама
ривожланишида ўйин асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланади. Бола
ѐшлигида қанчалик кўп ўйнаса, бу унинг кейинчалик мактабда яхши ўқиши,
келгуси меҳнат фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин бу бола
фаолиятининг ѐрқин тури саналади. Зеро, ўйин жараѐнида унинг иродаси,
ҳиссиѐти, эҳтиѐжи, қизиқишлари, таъсирчанлиги, яъни бутун шахсияти
шаклланади. Ўйин буюмли ва ижтимоий воқеликдаги ҳаракат қилиш ва уни
англашга қаратилган жараѐндир. Кичик ѐшдаги болаларга дастлабки асосий
буюмлар билан бажариладиган ҳаракатлар қизиқарли туйилади ва улар
келгусида болаларнинг ўйиндаги катталар муносабати ва ҳаракатларини қайта
акс эттиришларига хизмат қилади. Қадимдан ўзбек ҳалқи болаларига турли
ҳалқ ўйинларни ўйнатиб ўргатиб келганлар ва ўйинлар орқали уддабуронлик,
чаққонлик, топқирлик, меҳр-шафқатлилик каби фазилатларни таркиб топтириб,
меҳнатга ўргатиб борилади.Ҳаракатли ва кам ҳаракатли ўйинларни танлаш ва
режалаштириш дастурга мувофиқ амалга оширилади. Бунда ҳар бир ѐш
гуруҳининг шароити ҳисобга олинади, чунончи: болаларнинг жисмоний ва
ақлий ривожланишининг умумий даражаси, ҳаракат кўникмаларининг
ривожланиши, ҳар бир бола соғлиғининг аҳволи, индивидуал типологик
хусусиятлари, йил фасли, кун тартиби, ўйинни ўтказиш ўрни, шунингдек,
болалар қизиқишларининг ўзига хос хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: