Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
 


83 
НУТҚ НУҚСОНИГА ЭГА БЎЛГАН ИЛК ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА
НОВЕРБАЛ МУЛОҚОТ 
 
М.Ю. Аюпова ТДПУ профессори, п.ф.н., 
Ш. Акбарова ТДПУ магистранти 
 
Новербал мулоқот - бу шундай мулоқот турики, унда новерабал хатти -
ҳаракатлар ва новербал алоқалар асосида маълумотларни етказиш, ўзаро 
муносабатларни ташкил этиш ҳамда ҳамкори ҳақида тушунча ва образни 
шакллантирувчи восита сифатида қўлланилиб, инсонни бошқа одамга нисбатан 
таъсир этишидир, деб таъкидлайди В.А. Лубанская. 
Мулоқот жараѐнида вербал воситалар билан бир қаторда ҳар доим 
новербал воситалар ҳам қўлланилади. Новербал мулоқотни тилсиз (сўзсиз) 
мулоқот ва ахборотларни етказиш тизими сифатида белгилаш мумкин.
Мулоқотнинг новербал воситаларидан инсон ҳаѐтининг биринчи 
кунларидан бошлабоқ фойдалана бошлайди. Ҳали сўзли мулоқотни 
эгалламасдан туриб, бола катталарга ўзининг хоҳиш-истаклари, ўзининг 
ҳолати, кечинмалари ҳақида тана ҳаракатлари, имо - ишоралар, мимика, овоз 
тони, оҳангини ўзагартиришдан фойдаланиб маълумот бера бошлайди. Бола 
―гапиришни‖ бошлаган биринчи ―тили‖ айнан ҳаракатлар тили ҳисобланади. 
Нутқ нуқсонига эга бўлган илк ѐшдаги болаларда нонутқий мулоқот 
воситларидан фойдаланиш ўзига хос хусусиятларга эга. Бу тоифа болалар 
билан доимий махсус таълимни ташкил этиш нонутқий мулоқот воситалари 
билан бирга нутқий нуқсонларни олдини олиш ва бартарф этишга хизмат 
қилади.
Новербал мулоқот вербал мулоқот билан бир қаторда одамлар билан 
мулоқотда ва ўзаро бир бирини тушунишда муҳим аҳамиятга эга. 
Паралингвистик воситалар нафақат вербал маълумотни тўлдиради, балки 
гапирувчи ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳам ҳисобланади. 
Новербал (экстралингвистик) мулоқот вербал (лингвистик) мулоқотдан фарқли 
қатор ўзига хос хусусиятларга эга ва у умумий мулоқот тизими остидаги муҳим 
кичик тизимни эгаллашнинг асоси ҳисобланади. Бу қуйидаги хусусиятлардир: 
новербал мулоқотни вербал мулоқотга қараганда эволюцион тарихийлигини 
сезиларли даражада қадимийлиги; новербал мулоқотни вербал мулоқотга 
нисбатан функционал тарзда мустаққиллигининг юқорилиги; сезиларли 
даражада ихтиѐрийлиги; экстролингвистик маълумотларни шакллантириш ва 
идрок этишнинг онглилиги; тилга боғлиқ бўлмаган ҳолда тушунарлилиги 
(қайси тилда бўлмасини новербал воситаларнинг тушунарлилиги). 
Новербал мулоқотнинг машҳур классификaцияларида материянинг асосий 
белгилари, унинг мавжудлигини таъминловчи воситалар ва шакллари қайд 
этилади, булар: ҳаракат, вақт, фазо. Қайд этилган новербал воситаларнинг ҳар 
бири ўзаро боғлиқ. Ҳаракат - мулоқотдаги тана ҳаракати; фазо - шахслараро 
мулоқотда хулқ атворни ташкил этиш; вақт - ўзаро таъсир этиш вақти 
хусусиятлари билан тавсифланади.


84 
Бола ҳаѐтининг илк кунларидан бошлабоқ, катталар билан қарашлар, 
мимика, турли хил товушлар алмаша олади. Туғма шартсиз рефлекс сифатида 
пайдо бўладиган кулиш, икки ҳафталикдан то саккиз ҳафталиккача бўлган 
даврда такомиллашиб бориб, бола атрофидагиларнинг овози, юз ифодасига 
қараб кулгуга таъсир кўрсатади. Бола кулгуси такомиллашиб бориши билан 
унинг қувончини акс эттиришида кулгу ҳолатига турли хил қийқирили овозлар 
қўшилиб кела бошлайди. Мулоқотнинг экспрессив воситаси сифатида кулгуга 
катта эътибор қаратилади.
Бола ҳаѐтининг иккинчи ярим йиллигига келиб, бола атрофидаги катталар 
билан ҳамкорликда предмедметли ҳаракатларни амалга ошира бошлайди. Бу 
даврда бола катталар билан предметли ҳаракатларни амалга ошириш фаол 
новербал мулоқот комплексларни эгаллай бошлайди ва унинг неовербал 
мулоқоти доираси кенгаяди, бойиб боради. Бола нутқгача бўлган даврда асосан 
новербал мулоқот воситаларидан фойдаланишни яхши эгаллайди. Ўзининг 
ҳиссий кечинмаларини шу воситалар орқали ифодалайди, шунингдек, ўзи ҳам 
нутқсиз қилинган хатти -ҳаракатларга нисбатан таъсир кўрсатади. Масалан: 
болага қараб кўзни ўқрайтириш ѐки юзни буриштириб, йиғлаш мимикасини 
ифодалаганда, бола йиғлайди, ѐки аксинча, болага нисбатан кулиб қараш, унга 
қараб қўлларни чўзиб ―кел‖ ишораси қилинганда кулиши ѐки ўша одамдан 
қочиш ҳаракатларини қилишини кузатиш мумкин.
Нутқ нуқсонига эга бўлган болаларнинг новербал мулоқоти етарлича 
ўрганилмаган. Аммо, мавжуд маълумотларнинг гувоҳлик беришича, бу тоифа 
болаларда нутқнинг ривожланишни орқада қолиши билан бир қаторда новербал 
мулоқот воситаларининг ҳам ривожланмаслиги кузатилади. Дизартрик 
болаларда узоқ вақт қийқириқлар ва товушнинг бўлмаслиги, унинг заифлиги, 
нутқнинг 
ифодали 
эмаслиги, 
товуш 
оҳангининг 
модуляциясининг 
ривожланмаганлиги кузатилади. Мулоқотда бирламчи қийқириқларнинг пайдо 
бўлишини кечикиши, ўз навбатида нутқнинг ривожланишини ҳам кечиктиради. 
Нутқ аппаратидаги мавжуд камчиликлар асосида овознинг йўқлиги, 
бузилганлиги билан бир қаторда ―гувранишни‖ йўқлигига олиб келади. 
Гувранишнинг кечикиши, овоздаги бузилишлар, товушлар талаффузидаги 
камчиликлар болага тўлақонли мулоқот қилиш имконини бермайди.
Маълумки, нутқгача бўлган давр боланинг катталар билан ҳиссий 
мулоқоти яъни нутқсиз мулоқоти даври ҳисобланади. Бу давр болани нутқни 
эгаллашга тайѐрлаш даври ҳисобланади. Бу давр ―жонланиш комплекси‖ деб 
аталиб, мулоқот вазифасини кўз қарашлари, кулиш, ҳаракат реакциялари, 
мимика бажаради. Овоз кучининг пастлиги, нутқдаги оҳангдорликни 
камбағаллиги нутқ нуқсонига эга бўлган болаларнинг мулоқотини 
қийинлаштиради. Бу даврда нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда мулоқотга 
нисбатан ѐрқин эҳтиѐжни кузатиш қийин, бунда мулоқот болаларнинг етакчи 
психологик фаолияти сифатида юзага чиқмайди. Баъзан эмоционал 
мулоқотдаги қийинчиликларни ҳам кўриш мумкин. Демак, дизартрияда 
артикуляция аъзолари ҳаракатларининг чегараланганлиги амимиклик, 
болаларнинг ҳиссий мулоқотини чегаралайди. Бола мимикаларни такрорлай 
олмайди, қувончини, ҳафагарчилигини аниқ ифодалаб бера олмайди. Боладаги 


85 
барча новербал мулоқот компонентлари кеч намоѐн бўлади ѐки улар 
фарқланмаган бўлади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, дизартрияли болаларда новербал 
мулоқот илк босқичлардаѐқ тўлақонли ривожланмайди, кейинчалик ҳам ўзига 
хос ривожланишда давом этади. Бунинг оқибатида болалар нутқининг 
ривожланишида ҳам муаммолар пайдо бўлади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish