М Е Ш
Шишмоқ, семирмоқ; семиз,
калин.
Товук
уни яхшигина мехмон килибди, лекин тулки
овқатларни кўп еганига ва қорни мешдай
илиилиб кетганпга
карамай, яна ўз ишини қилибди: товукнинг жўжаларини бўғиб,
уйига ўт кўйибди (Бир коса заҳар). У нимадир балога дучор
бўлиб, мешдек
семира боишади
(Э. Аъзам. Шоирнинг тўйи).
Меш каби
семиз
ёзган асари - Маза-матрасиз сув экан бари
(Муштум). Аёлларни йўлдан ургич сартнинг мешдек корнию ёғ
босган кисиқ кўзлари (айнан кўз олдига келтирди-да!) тўғрисида
яна бирон нима кистирмасмикан? (С. Афлотуний. Гумрохлар).
Ҳа, у тунги базми жамшидларда жўшиб жунбушга келар,
эрта-
лаб эса, мешдай қорнини чангаллаб, дод-фарёд чекар, кечаги
«фотиқи музаффар» эрталаб кучапа еган итдек тиришиб, илтижо
тўла кўзлари билан Ибн Синонинг кўзларига мўлтираб карарди
(О. Ёкубов. Кўҳна дунё).
МЕШДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
М Е Ҳ М О Н
(ХУДДИ) МЕҲМОНДАЙ
Эъзозламоқ,
илтифот кўрсатмок, иззат-икром билан кутиб
олмоқ.
Ана, яшил боғларга бурканган Сўх, Ҳушёр кишлоқлари. Бу-
лар ҳам чингизийлар хуружидан ҳимоя истаб, Бобурни уч юз-
тача навкари билан йил бўйи мехмондай э
ъзозлаб
юришибди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Ўзбекчилик-да,
- деди Элчин
кулимсираб, - буларни ҳам мехмондай кутиб олаверамиз.
Меҳмоннинг кўкрагидан итариш одати бизда йўқ (Т. Малик.
Шайтанат). Хонгирей бу ташрифдан норози бўлса ҳам, уни худ-
ди кутилган азиз мехмондай карши олди (Т. Малик. Шайтанат).
м и с
МИСДАЙ
Қизимоқ;
кизғиш-кора тусда
ялтирамоқ.
Кўпрок одам ва
унинг тана аъзолари ҳакида.
Куни бўйи офтобда отлиқ юриб, бадани мисдай
қизиб кет-
ган
Бобур кечки пайт салқинроқ жой излаб Жамна дарёсининг
бўйига келди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Шундан бери Но-
дирнинг ичига чирок ёксанг ёришмайди, шундан бери ўз хона-
сига қамалиб олиб, мисдек
қизиб бораётган
тўшини
ерга бериб
130
www.ziyouz.com kutubxonasi
ётгани-ётган, ...куйиб бораётган юраги х,овурини босиш учун ях-
дек сувни босиб-босиб ичгани-ичган (У. Ҳамдам. Сабо ва Са-
мандар). Унинг бирдан иссиғи кўтарилиб, бадани мисдек
қизий
бошлади
(Мирмуҳсин. Темур Малик). Унга шу кифоя эди: мис-
дай
қизиб кетган
юзини ушлай-ушлай эшикка томон йўналди
(П. Қодиров. Уч илдиз). Саттор безовтадир... Ўйлари бежо, мис-
дай
қизиб кетар
боши, юзлари (Ж. Жабборов. Тоғлар садоси).
Елкасига ташлаб ўтирган жун пўстагини иргитиб юборди. Тани
мисдай
ялтиради
(Э. Самандар. Султон Жалолиддин).
М И X
МИХДАЙ
Қоқилмоқ. қадапмоқ.
Одамнинг бирон сезги органига қат-
тик ботмоқ, азоб берадиган даражада таъсир қилмоқ, қаттиқ
ўрнашиб қолмоқ.
Дадасининг баланд овози яна унинг қулоқларига михдай
қоқилди
(У. Ҳошимов. Қалбингга қулоқ сол). 1946 йилда партия-
нинг космополитизм ва ғоясизликка қарши деб чикарган қарори,
Ждановнинг «Ленинград» ва «Звезда» журналларини қоралаб
қилган маърузаси сенинг ақдингга михдек
қоқилиб,
юрагинг-
ни олиб қўйган (Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар). Бой яхши
овқатларни - палов, норин, қази-қартани емас экан. Палов меъ-
дамга михдек
қадалади,
қази-қарта мижозимга тўгри
келмайди,
дер экан (Ойбек. Қутлуг кон).
МИХДАНГАНДАЙ
Қотиб турмоқ, қимир этмай турмоқ.
Ҳеч бир харакат ило-
жини топмай бир жойда турмок, бирон объектдан ажралмай
турмок.
Истам полвон, ерга михлаб кўйилгандек
қотиб туравер-
ди
(С. Аҳмад. Жимжитлик). Аравакаш елкасини губчакка тираб
итарса ҳам, от тўрт оёғи ерга михлангандай
қимир этмасди
(Ойбек. Қутлуғ кон). Жонсиз бу хабарни эшитган Отабекнинг
хуши бошидан учган каби бўлди-да,
одим узган жойида мих-
лангандек
қотиб қолди
(А. Қодирий. Ўткан кунлар). Кумуш
ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлди, лекин Отабек яна бир
неча дақиқа ерга михлангандек
қотиб турди
(А. Қодирий.
Ўткан кунлар). Бу иккиси қогозга мнхлан
Do'stlaringiz bilan baham: