бўшашиб,
оёғини базўр кўтариб
босган кўйи бир амаплаб ортга қайтди (А. Йўлдош. Отасининг
қизи).
2.
Ёпишмоқ,
такилмок.
Кампир бошда Ҳикматиллога унча ёқмаган бўлса ҳам -
ая унга биринчи куниёқ «сўйлоқ» деб лақаб кўйган, бу лакаб
унга деворга отилган лойдек
ёпишиб қолган эди
- кейинчалик
иноқпашиб кетиб, икки йилдан кўпрок турган, бултур кузда,
учинчи курсдан армияга чакирилганида ҳам шу уйдан жўнаган
эди (О. Ёкубов. Биллур кандиллар).
123
www.ziyouz.com kutubxonasi
Л О Л А
Қизил, қип-қизил, қирмизи; қизармоқ.
Лоладек
қип-қизил
Ут шафак ўчди (У. Носир. Нахшон). Ло-
ла каби юзим
қизил,
ичим гам (Ҳ. Олимжон. Муканна). Лола-
дай
қирмизи,
гул янглиғ хушбўй, Тонглар тиниклиги, ёз ҳаро-
рати (Миртемир. Шароб). Иякларини, кошларини кийик билан
тангиб олган етти новвой худди қудукка шўнғигандек тандир
тўла олов ичига бош сукиб, лоладек
қип-қизил
нонларни узиб
устига сув сепар, оппок чойшаб ёзилган сўри устига беозор
отарди (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Аня ҳозиргина лаб бўёк сур-
тилган лола янглиг дудокларини чўччайтириб Анварга каради
(А. Абдуллаев. Дард). Гулбаданбегим лоладек
қизариб,
отасига
ҳайрон боқди (X. Султон. Бобурийнома). Унинг юзлари лола-
дек
қизариб кетган
(М. Ҳазратқулов. Чўли ирок). Мен жўшиб,
тошиб кетганимдан маймунга ўхшаб сакраб олмага чикаман,
шохларининг уч-учида лоладек
қип-қизариб турган
кирмизи ол-
маларни қоқаман, у теради (А. Кўчимов. Бир жуфт олма). Чўққи-
ларнинг бошлари лоладек
қизарди
(Ж. Абдуллахонов. Тарки
дунё).
ЛОЛАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
124
www.ziyouz.com kutubxonasi
м
М А Й М У Н
1.
Сакрамоқ. иртшламоқ,
бениҳоя абжир харакатлар қилмоқ.
Одам хакида.
Тарзанни биласизми? Худди маймундек дарахтдан-дарахтга
сакрайди
(Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Мен жўшиб, тошиб
кетганимдан маймунга ўхшаб
сакраб
олмага чикаман, шохла-
рининг уч-учида лоладек қип-қизариб турган қирмизи олмалар-
ни қоқаман, у теради (А. Кўчимов. Бир жуфт олма). Дарвоке,
бу «безори, муштумзўр, арвох»нинг махдлладаги лақаби «Тар-
зан» эди, ўша вақтларда «Тарзан» фильми қўйилган, ҳў-ў, у -
бақувват, ...дарахтдан дарахтга маймундек
сакраб
ўтадиган
ёввойи йигитга тақлид килиб, неча-неча болаларнинг қўл-оёғи
синган эди (Ш. Холмирзаев. Тўп ўйин). Ҳаммаси завқланиб ку-
лади. Ҳусанхўжа тупрок чангитиб, маймундек
иргишлайди
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Ноила бир дам гангиб тур-
ди. Кейин маймундек
иргишлаб,
у ҳам эрининг сочига ёпишди
(О. Мухтор. Эгилган бош).
2.
Ўйнатмоқ,
ҳар макомга йўрғалатмоқ, мазах-калака қил-
моқ. Одам хақида.
Иккинчи гурухдагиларга бирмунча дўқ килади, шу билан
складларда чўкиб қолган газламаларни яхши баҳо билан улар-
га ўтказиб юборади. Учинчиларнинг эса думларидан махкам
ушлаб олиб, маймундай
ўйнатади
(Ойбек. Қутлуғ қон). Сал-
дан кейинок қишлоқ ахпини зир титратиб, одамларни маймун
мисол
ўйнатган
бу икки бесавод, гумроҳ аёл ишдан ҳайдалди
(О. Ёкубов. Қарноқ).
МАЙМУНДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ, МИСОЛ)
М А Л И К А
МАЛИКА(ЛАР)ДАЙ
I. Чиройли, жуда гўзал. Аёл ҳақида.
Шўрим қурсин, кампир хотинни узатгандай, тўртга-бешта
хотин билан бирга маликадай қизимни олиб чиқармишман,
эшигимга карнай-сурнай билан, бир тўда йигит билан куё-
125
www.ziyouz.com kutubxonasi
вим келса, устидан сочки сочилса, куёвимнинг бошига жиға
таксам, деган орзуларим бор эди (Ойбек. Қутлуғ кон). Дунё
ягонаси бўлган маликадай камарсиймо ўзининг монанди йўк
гўзаплиги, нодир акпу фаросати ила тақдир томонидан шундай
сийловга муносиб кўрилдими? (М. Али. Улуғ саптанат). Кўзла-
рига Гулбахор тенгсиз бир маликадек, аввалгидан хам сўлим,
аввапгидан хам гўзал кўриниб кстди (Ё. Раҳимова. Бойчечак).
2. Шохона
Do'stlaringiz bilan baham: |