Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Л
Л А В Л А Г И
ЛАВЛАГИДАЙ
Қизармоқ.
Муайян ҳиссий-рухий таъсир натижасида одам 
юзи рангининг кизилга мойил тусга кириши хакида.
Тешабойнинг авзойи бузилди. Қош-ковоғи тамоман со- 
линди, йиглаб ё додлаб юборишга тайёрдек эди. - Хўш, нима 
киппан? - деди у лавлагидай 
қизариб
(М. Исмоилий. Фарғона 
тонг отгунча). Отабек дадасининг киноясига тушуниб 
қип-қизил
лавлагидек бўлди (А. Қодирий. Ўткан кунлар). Ҳиммат лавла- 
гидай 
қизариб кетди
(А. Кўчимов. Қайта туғилган бола). Теша- 
бойнинг лавлагидай 
қизариб кетган
юзи бирдан бўзарди, катра 
кон колмади, вужуди титради, кўзлари ўчмас олов билан ёнди, 
тили гапга келмади (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Таъ- 
сирланган у киши, лекин Сапура кеннойим лавлагидек 
қизариб,
ер сузиб колдилар (М. Мансур. Жудолик диери). Йигитчанинг 
кўлидаги коса тушиб кетай деди. Ўзи лавлагидай 
қип-қизариб
кетди
(С. Аҳмад. Қўриқхона).
Л А Т Т А
ЛАТТАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
I. 
Бўшашмоқ,
шалвирамок. Кўпрок одам ва унинг муайян 
аъзолари ҳакида.
Танаси лаггадай 
бўшашиб қолган
Салимни хизматкорлар 
икки кўлтиғидан олишди, касрнинг бир четидаги ғуслхонага 
олиб бориб, камаб кўйишди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). 
Энди унинг юраги нотоб бўлган каби жуда суст урмоқда, ран- 
ги окарган, бутун вужуди латта каби 
бўшашган эди
(Чўлпон. 
Кеча ва кундуз). Ҳар бир дори куч-кувватимни сикиб-эзиб, 
ўзимни латтадай мажмагил килади (Ойбек. Қутлуғ кон). Синф- 
га ...дармоним куриб, латтадай 
бўшашиб
кириб бордим (Э. Раи- 
мов. Ажаб кишлок). Ранги окарган, бутун вужуди латта каби 
бўшашган эди
(Чўлпон. Кеча ва кундуэ).
122
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. 
Бўшаишоқ, шалвирамоқ.
Рухан тушкун бўлмок, катьия- 
тини йўкотмок.
Сан бўлсанг, латтадай 
бўшашиб,
кўз ёши қилиб ўтирибсан 
(Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Искандар раис бюродан латтадай 
шалвираб
чиқди (М. Ҳазраткулов. Момақалдирок). Тутди-ю, жи- 
гарбандининг бошини силаб, узоқ туриб қолди, тили калимага 
келмади, босик, кўпни кўрган одам латтадек 
бўшашиб тушди
(Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Боятдан бери латтадай 
бўшашиб
турган
эрининг эркакларга хос қаттиқрок гапирганини Маҳкам 
ака энди эшитиб туриши эди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Иигит 
ҳам латтадай 
бўшашадими
? - киноя қилди баланд бўйли йи- 
гит (А. Убайдуллаев. Қонли издан), Аввал латтадай 
бўшашиб
тушган
Ортик бирдан ўз-ўзидан алами қайнаб келиб, сўкинди 
(М. Мансуров. Ёмби). Акмал ўрис бирдан латтадай 
бўшашиб,
пик-пик йиғлашга тушди (М. Мансур. Жудолик диёри). Қобил- 
жон директорнинг кабинетидан латтадек 
бўшашиб
чиқци 
(С. Аҳмад. Узун тил).
л о й
ЛОЙДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Юмшоқ;
юмшамок, 
бўшашмоқ.
Кўпрок одам ҳақида.
Маматқуловда шумлик йўқ, мисоли лойдай 
юмшоқ,
пиши-
тиб, истаган шаклга киритса бўлади. (М. М. Дўст. Лолазор). Зай- 
наб зимнан Кумушни чакиб олди. Кумуш лой каби 
бўшашиб,
Офтоб ойим ҳам оғир тортди (А. Қодирий. Ўткан кунлар). Дар- 
воза ёнида бир лаган лойдай 
бўшашиб қолган
Келдиёр акага 
бир карашданок ҳаммасини тушундим: Тошкентбойни армияга 
олишмокда эди (А. Йўлдош. Ҳаёт энди бошланади). Ақллари 
ва ҳунарлари сабабли тошлар гўё уларга лойдек 
юмшоқ
бўлди 
(Ҳидоят). Ота бир лаган лойдай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish