М А Р В А Р И Д
МАРВАРИДДАЙ
Ялтирамоқ, ярқирамоқ, товлсшмоқ.
Ёмғир томчилари марвариддек
ялтираб турган
ям-яшил
ўрмонларда
югургинг,
ўмбалок
ошиб,
яйрагинг
келади
(У. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Абдулла ўгирилди. Рўпа-
расида оппок
гуруч тишлари марвариддек
ярқираб
Гулчеҳра
турарди (У. Умарбеков. Одам бўлиш қийин). Иўлнинг икки бе-
тидаги корамтир, оқ, қизил дарахтларнинг танга-танга баргла-
ри илиқ қуёш нурида марвариддск
товланади
(У. Умарбеков.
Ҳайкал). Нигора сувдан чиққанда баданидаги томчилар гўё бе-
гона суқли кўзларни кайтаришга қасд килгандай қуёш нурида
марвариддек
ялтиради
(С. Анорбоев. Оқсой шаполалари).
М А Р Ж О Н
МАРЖОНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тиз(ил)моқ,
бежирим бир йўсинда, тартиб билан бир каторга
тер(ил)мок.
Луччак шафтолилар шохида пуштиранг гунчапар маржондай
тизилган,
гулзордаги атиргулларнинг калта қилиб қиркилган
ўзаги
диккайиб турар, қовли ўртасидаги шийпон остида кўмиб
кўйилган ток хали очилмаган эди (Ў. Ҳошимов. Нур борки,
соя бор). Эл кезиб топганим бу, элимга хос, Бир ипга маржон
каби
тиздим,
холос (С. Ҳаким. Эл хикмати). Орадан шунча вақт
ўтган бўлса-да, хиргойининг сўзлари хаёлига маржондай
ти-
зилиб
кела бошлади (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари). Фикрлари-
ни бир нуқтага жамлаб, оппоқ коғозга
харфларни маржондай
тиза бошлади
(М. Ҳазратқулов. Чирок ўчмаган кеча). Дам ўтмай
Ҳиндистондан, Суриядан, Табриз, Шамоха, Дамашк, Шероз,
Хўрмуз, Самарканд ва Бухородан моллар ортилган туя карвон-
лари маржондай
тизилиб
, шахарга кириб келади (М. Али. Улуғ
саптанат). Далани айлантирдим. Кўрадики, ҳосил жуда мўл. Ҳар
тупда кўсаклар маржондай (Ойбек. Қутлуғ кон).
М А Р М А Р
МАРМАРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Силлиқ, таранг,
текис,
ялтироқ.
Робия чакмонни елкасига туширди. Шунда ёкасининг битга
богичи ечилиб кетди-ю, кизғиш мармардай
силлиқ
бўйнининг
пасти кўринди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Бўйни оқ мар-
127
www.ziyouz.com kutubxonasi
мардай
силлиқ,
лаблари эҳтиросли (П. Қодиров.
Юлдузли тун-
лар). Ҳаворанг қимматбаҳо яшил гулли матодан тиктирган
кўйлаги коматини яширмоққа ожиз, боз устига мармар каби
таранг
кўкраклари, оппоқ бўйни, кўйлаги енгини ёриб юбор-
гудек билаклари, ҳаммадан ҳам юрганида турфа рақсга туша-
ётган майин сочлари ҳар қандай эркакни аклдан оздиргудай
даражада жозибали эди (А. Абдуллаев. Дард). Тақир чўлларда,
изғирин
ялаган совук мармардек
ялтироқ
тепаликларда ўтган
йилги шувокнинг курук новдалари титрар, икки кундан буён
жон эгаси кўринмас эди (А. Мухтор. Бухоронинг жин кўчалари).
Қиз мармардай билакларигача шимариб кўйилган кўйлак енг-
лари орасидан кичик шоҳи рўмолчасини олиб, буруп учлари,
дудок устларига кўнган шабнамдай тоза терларни арта бошлади
(Ғ. Ғулом. Ёдгор).
2.
Совуқ.
Меҳр-муҳаббатга эга эмас.
Элдаги навқиронлар Унга асло ёкмайди. Ошикларга бок-
майди, Юрагида севги йўк, Қапби мармардай
совуқ
(Ҳ. Олим-
жон. Семурғ ёки Паризод ва Бунёд).
М А С Т
(ХУДЦИ) МАСТ(КИШИ, ОДАМ)ДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
Гандиракламоқ,
чайкалмоқ, умуман, ғайриодатий ҳаракатлар
қилмок, ғайриодатий ҳолатда бўлмок. Асосан, маст бўлмаган
одам ҳақида.
Ал-Махдий нима қилиб кўйганини ўзи ҳам билмай,
маст ки-
шидек
гандираклаб,
кўчанинг у чеккасидан, бу чеккасига телба-
тескари қадам ташлаб, бирдан гурс этиб йикилди (Мирмуҳсин.
Ал-Махдий). Маст одамга ўхшаб
гандираклаганича
саҳнадан
тушиб, от олдига келди (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Худди
маст одамдек
гандираклаб-гандиракяаб
чодирдан узоқлашди
(С. Аҳмад. Қирк беш кун). У маст одамдек машинадан туш-
ди, арғувон ёғочидан нақшинкор килиб ясалган дарвоза очилиб,
остонада оксоч кўринди (И. Зойир. Қисмат ўчи).
Мурзин кеч-
гача маст кишидек бўлиб юрди (Шуҳрат. Шинелли йиллар).
У от-аравалар тизилган майдонда худди мастдай айланиб, оти
боғланган жойдан икки марта ўтди (И. Сулаймон. Армон). Эшик
очилиб йўл-йўлакай кўлидаги капрон кўлкопини ечиб орик док-
тор кириб келди. Пешонасидан, юзларидан тер қуйиляпти, жуда
чарчаган кўринади. М аст одамдек
гандираклаб-гандираклаб
кет-
япти (X. Тўхтабоев. Сарик девни миниб).
www.ziyouz.com kutubxonasi