Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

МУСИЧАДАЙ
Беозор, ювош, бегуноҳ.
Одам хақида.
Уялиш керак, ўртоқ директор, мендай мусичадек 
беозор
ки- 
шини ранжитгани кандай кўнглингиз бўлди, - деди Қобилжон 
(С. Аҳмад. Чўл бургути). Кечагина кўзига илондек заҳарли, тул- 
кидек айёр кўринган манави одамлар нега бугун мусичадек 
бео-
зор
туюлмоқца?.. (У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Бунинг устига, 
юзингизга айтмай-у, мусичадск 
беозор
одамсиз, ишкилиб ома- 
дингизни берсин (Ў. Ўсмонов. Гирдоб). Сиз ёзувчилар инжик 
одамсизлар. Яхши одам деганда, албатта, сутдек оқ, мусичадек 
беозор
одамни тушунасизлар (Ш. Холмирзаев. Ўзбеклар). Бора- 
бора мусичадек 
беозор
дадам чиндан хам ойимдан кўрқишига 
ишондим (Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Икки кундан сўнг у 
мусичадек 
ювош
ва мулойим бўлган эди (Чўлпон. Кеча ва кун- 
дуз). Оғир меҳнат ва оиладаги бахтсизлик бу аёлнинг сочлари- 
ни бевақг оқартириб мусичадай 
ювош
қилиб қўйган (А. Кўчи- 
мов. Баланд тоғлар остида). Оҳудай гўзал. мусичадай 
бегуноҳ
бу 
киз унинг чироксиз хужрадай нурсиз, шуъласиз ҳаётида милт 
этиб ёнган бир шам эди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Ҳой, бурга деб, 
сен тўшакни куйдирма. Арабда ҳам мусичадай 
бегуноҳ
, Сенга 
ўхшаш бечоралар жуда кўп (Ҳ. Олимжон. Муқанна).
www.ziyouz.com kutubxonasi


М У ш т
МУШТДАЙ
Кичкина, ихчам, майда. Кўпроқ шаклан юмалок ёки юма- 
локка мойил нарсалар, шунингдек, ёш бола, катта одамнинг унча 
йирик бўлмаган ёки озиб, кичрайган жуссаси ҳақида.
Аҳмад Танбал эгар устидан улоқчиларга ўхшаб пастга 
энгашди-ю, узун қўли билан ердан муштдай бир тошни олди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Муштдай корни бир амаллаб 
отди. Қор тегмай ўтиб кетди (Н. Эшонкул. Уруш одамлари). Пиё- 
ламга муштдек новвот солиб чой куйиб берди (Ў. Ҳошимов. 
Дунёнинг ишлари). Ё, етти икдим эгаси! Муштдек юрак по- 
расига буткул олам илмини жам килибсанми, дархакиқат, 
кудратингнинг чегараси йўқ! (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги 
сафари). Бошкаларнинг карами муштдек бўлгунча, булар- 
ники чойнакдек бўлиб «кайнаб кетади» (Ў. Ҳошимов. Тушда 
кечган умрлар). Бу йигитнинг муштдек юрагини коядек дард 
босиб турганини Зелихоннинг синчков нигох,и илғади (Т. Ма- 
лик. Шайтанат). Муштдек болакайлар унинг кўзига масхара 
қилаётгандек кўринарди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Бу уч кун ил- 
гари йўлакдан палатага олинган ўша муштдеккина гавдали чол 
эди (V. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Чет элдан кайтгач, уни 
кўриб колдим: шундай савлат, шундай шавкат эгаси муштдай 
бўлиб қолибди (Н. Эшонқул. Қора китоб). Хуршида ишдан кел- 
са, Пошша хола айвон ўртасида чўккалаб олганча кўрпа қавиб 
ўтирибди. Энкайиб олгани^учунми, муштдек гавдаси янаям кич- 
райиб қолганга ўхшайди (Ў. Ҳошимов. Умр савдоси). Йўлакнинг 
кок ўртасида, девор тагидаги йиғма каравотда икки букилиб 
ўтирган, ранги сарғайиб кетган муштдеккина чол Шерзоднинг 
кўз ўнгига келди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Додходай 
одам гўристон деганда тиззаси калтираса, биров «оламга под- 
шо киламан» деган тақдирда хам бормаса, боролмаса-ю, бу киз 
муштдай боши билан «арзийдиган нарса бўлса, мен бораман» 
деса! (А. Қаххор. Даҳшат).
МУШТУМДАЙ
Айнан 
м у ш т д а й
.
Сув ҳам чиқар-у, лекин ўша мингбоши билан Содик аминлар 
муштумдай тошни бир ердан иккинчи ерга жилдириб кўйишмас 
(М. Исмоилий. Фаргона тонг отгунча). Ишлар беш оғайни, -
деди у бу чапани сўзини муштумдек ўғли тушунадигандек, - ҳа, 
ишлар беш (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). «Кўзларини
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


туз тутди» деган гапнинг маъннси шу экан-да», дея кўнглидан 
ўтказди Бобур ва оёғи остидан муштумдек бир чағир тош 
олиб, сувга иргитди (X. Султон. Бобурийнома). Муштумдек 
тош думалаб-думалаб, кўм-кўк арча танасига урилиб тўхтади
(Ў. Умарбеков. Оксокол).
МУ ШУ к
(ХУДДИ) МУШУКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ, МИСОЛИ)
1. 
Сапчимоқ, сакрамоқ, ташланмоқ.
Бирдан кескин харакат 
килиб, ўзини отмоқ. Асосан, одам хақида.
Акбарали мушукдек 
сапчиб
йўлакка бориб колди. Оркасига 
ўгирилиб каради (С. Ахмад. Қирк беш кун). Бунга сабаб, ёшлик 
чоғларида, хали «карате», «ушу» деган гаплар йўқ пайтида Кесак 
полвон муштлашгудай бўлса мушукдай 
сапчиб
, уч-тўрт даван- 
гирга бас кела оларди (Т. Малик. Шайтанат). Яна бир аёл жон 
аччиғида мушукдек 
сапчиб
, бошка мўғулнинг томоғига ёпишди 
(Мирмухсин. Темур Малик). Сўнг таракдаб очилди эшик, Бурун 
тикди уйга автомат. Сўнг бир 
сакраб
мисоли мушук, Ичкарига 
кирди уч солдат (Ҳ. Шарипов. Бир савол). Иккимиз бир вактда 
мушукдай олмага 
таишанамиз
(А. Кўчимов. Бир жуфт олма).
2. 
Шарпасиз, товушсиз юрмоқ, писиб юрмоқ.
Эҳтиёткорлик 
билан, билдирмасдан, паналаб харакат килмок. Асосан, одам 
ҳақида.
Ҳовли бетида юрган Абдушукур махдум кўча эшик таги- 
даги оёк шарпасини сезиб, маҳси-калишда мушуқдай 
товуш-
сиз
кадам босиб келиб, эшикни очди (Й. Сулаймон. Армон). 
Ярим соатлардан сўнг хужрага мушукдай 
иларпасиз, сассиз
кириб бордим (Н. Эшонкул. Қора китоб). Олдинда чирок тут- 
ган онаси, орқасида чарм пальтосининг ўнг чўнтагига кўл сол- 
ган, мушукдек эҳтиёткорлик билан кадам босаётган шапкали... 
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Аксарий амирлар ила сиз- 
нинг отингиздан сўзлашиб, ишни битириб кўйғонмен, - деди 
мушукдек 
пусиб
Бердибекнинг олдига етиб боргаида Тўғлибий 
(Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд акл ва килич). Жамшид? -
Асадбек шундай деб каддини сал кўтарди. - Нега мушукка 
ўхшаб 
писиб юрибсан
? (Т. Малик. Шайтанат). Тўракул буталар 
тагида мушукдек 
шарпасиз юрар
, меваларни кўллари ва хатто 
лаблари билан узиб оларди (А. Кўчимов. Баланд тоғлар остида).
3. 
Суйкалмоқ, ялаб-юлқамоқ.
Эркаланиб ёпишавермок, кера- 
гидан ортик мехрибончилик килмок.
Бор умиди пучга чиккан жувон Аскарапибекка яқинлашди, 
мушукдай 
суйкалди
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Кучукдай ғингши-
141
www.ziyouz.com kutubxonasi


син, мушукдай 
суйкалсин,
чатанокларини ўаим айираман 
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Мушукдай бир-бирига 
суйкаладиган
оилалардан баъзан кўчага шовқин чиққанидан кейин, колган- 
ларини кўяверасиз (О. Мухтор. Эгилган бош). Мушукдай 
суй-
калиб
келса ҳам музлаб, Бетидан бир ўпмай уйдан хайдайман 
(М. Юсуф. Узр). Қарашиб юборасанми? Кутганимдан кечрок 
келдинг, - деди Сабо улар бир-бирига мушукдек 
суйкалиилиб
бўлишгач (У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар). Ноила Ғозиддинга 
сиғинар, суянар, уни мушукдек 
ялаб-юлқар,
ўзини дунёда энг 
бахтли аёл деб билар ва дунёда у факат бир нарсадан - севгили- 
сини йўқотиб қўйишдан кўрқарди (О. Мухтор. Эгилган бош).
4. 
Ҳурпаймоқ.
Жаҳлланган, хафа бўлган киёфага кирмоқ.
М ушукка ўхшаб 
ҳурпайиб олганннг
нимаси? Ғалаба 
қилганингда гердайиб юришни билардинг (Т. Малик. Шайтанат). 
Айвон-бапконга қадам босиб, қишлоғимдан кейин кўрганим ёғоч 
рандалаётган уста Шодмону, бурчакда худди малла мушук каби 
ҳурпайиб турган
бургут бўлди (Ш. Холмирзаев. Банди бургут). 
Довул Даврон ўлжага шайланган мушукдай бир 
ҳурпайиб,
яна 
писиб олди (Қ. Норқобил. Элакда сув турмайди).
СУВГА ТУШГАН (БЎККАН) МУШУКДАЙ
Шалнирамоқ,
бўшашмоқ. Одамнинг бехад тушкун руҳий-хис- 
сий холати хакида.
Пулим йўқ, дейди. Ўзи сувга тушган мушукдек 
шалвираб
қопти
(М. Ҳазратқулов. Севги сози). Ёшлар бунақа ... сувга 
туш ган мушуқдай эмас, олов бўлиши керак (О. Ёқубов. Диё- 
нат). Аммо бунака ... сувга тушган мушукдек бўлиб ю рсанг,... 
хотининг ҳам бир пулга олмайди сени (О. Ёқубов Диёнат). Эри 
ютқизиб келса, сувга бўккан мушукдай кунишиб олади (Т. Ма- 
лик. Шайтанат).
(БАМИСОЛИ) ЎҒРИ МУШУКДАЙ
Қўрқув, хадик билан харакат қилмоқ; кучли салбий муноса- 
бат ифодаланади.
Угри мушукдай пусиб кун ўтказиш, хушхабар илинжида чо- 
пар йўлини пойлаш бекнинг жонига теккан, ўйлари мисоли чох, 
ҳеч тагига етолмайди (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Қози кулгидан 
ўнғайсизланиб, ен-верига ўғри мушукдан қараб олди (М. Ис- 
моилий. Фарғона тонг отгунча). Мусофирдек кўча-кўйда Жавди- 
райсиз аланглаб, Бамисоли ўғри мушук Тўрт томонга жаланг- 
лаб (А. Орипов. Тарбия). Азиз нима деса барини маъқуллашга
142
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўтган Фарҳоднинг кутилмаганда мулойимлашиб, ичида йиғиб 
турган заҳрини пуркаш мавридини ўғри мушукдай 
пусиб
пой- 
лаётганини \ам тахмин килиб турганди (X. Дўстмухаммад. 
Куза...).

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish