Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

мошдек 
холими, билмадим, ишқилиб алланимаси ўзига 
махлиё қиларди (Ў. Умарбеков. Йўлда). Унинг юзида, шундай 
бурнининг учида холи бор. 
Мошдек 
келади (У. Умарбеков. Ёз 
ёмгири). Қизиллик қочган оппок бетидаги 
мошдек 
холи янада 
қорайиб кўринарди (С. Ахмад. Жимжитлик). Узукнинг иккита 
мошдек 
олмос кўзи бор эди (С. Ахмад. Азроил ўтган йўлларда). 
Бедананинг 
мошдек 
кўзлари косасидан ўйнаб чиқкудек питраб 
турибди (М. Мансур. Жудолик диёри).
2. 
Кўзи оч(ил)моқ.
Акли жойига келмок, муайян воқеа- 
холатнинг мохиятини тушуниб етадиган ҳолга келмоқ.
Бу саволдан унинг кайфи таркалгандек бўлиб, 
кўзлари мош-
дек очилди
(А. Қодирий. Ўткан кунлар). Тоғлик усрушанлар 
қаршилик кўрсатганларида уларнинг бир кисмини қириб, бир 
кисмини қул қилиб олди. Шундан сўнг ерли халқнинг 
кўзи
мош- 
дек 
очилди
(М. Осим. Аждодларимиз киссаси). 
Очилди кўзларим
мошдай, Қилибман қанча кўрликлар (А. Ўктам. Гўдаклик). Ҳали 
бунинг моҳиятига тўла тушуниб етмаган, дийдаси қаттикроқ 
баъзиларнинг 
кўзини
мошдек 
очиб,
катта ҳаёт йўлига назар таш- 
лашга даъват этарди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Беҳуш одам 
юзига муздек сув сепилса, 
кўзи
мошдек 
очилгани
каби Шариф 
хам ўзи кутмаган ҳолда бирдан сергак тортди (Т. Мапик. Шай- 
танат). Мана энди раиснинг 
кўзини
мошдай 
очиб қўяди
(А. Кў- 
чимов. Ок каптарлар ороли).
М У 3
МУЗДАЙ
Совуқ,
жуда ҳам совуқ.
Онасининг оёқлари муздек 
совуқ,
таёқцек каттиқ эди 
(Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Қаландар Қарноқий тиз 
чўкиб, чўғдай пешанасини дахманинг муздай тошига босди 
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Маҳзуна оёкларига ботмон- 
ботмон тош боғлагандек оғир юриб йўлакка чиқди, телефоннинг 
муздек дастасини қўл учида тутиб, қулоғига яқинлаштирди 
(X. Дўстмухаммад. Махзуна). Раҳматилланинг вужудидан муз- 
дай тер чиқиб кетди (А. Кўчимов. Баланд тоғлар остида). Ту- 
нука чойнак жўмрагидан муздек булок сувини симираётган йи- 
гит мўйловига томган сувни кафти билан артиб жавоб килди 
(С. Аҳмад. Қирк беш кун). Хотин ваҳимага тушиб, эшик колиб 
деразадан сарпойчанг ошиб, муздек ерга оёқ босди (С. Аҳмад.
136
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кирк беш кун). Муздай хаво этни жунжиктиради (Й. Сулаймон. 
Армон). Паришон сочлари ёр кўкси эмас, Муздайин болишда 
қолди бир умр (А. Орипов. Аёл).
М У м
МУМДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Эримоқ, мулойим бўлмоқ.
Одамнинг руҳан илиқлик ва 
мамнуният ҳисси уйғониб, табиатан юмшаган ҳолати ҳақида.
Мингбоши, Николай лошшо номини эшитиш билан кал- 
ласини хам қилиб, мумдай 
эриб турган
қози домла ва ка- 
тордаги аъёнлар ҳоким тўранинг юксак хотиралари олдида 
эмас, мўътабар шахслари олдида тургандек лаб-лунжларини 
кийшайтириб илжайдилар (М. Исмоилий. Фарғонатонготгунча). 
Не-не тошбағирларни мумдай 
эритмадинг
(М. Ҳазратқулов. 
Чўли ирок). Таассуротлар, тафсилотлар баёнига тил ожиз, ҳар 
кадамда юрак тўлиқиб кетади, кўнгиллар мум каби 
эриб боради
(X. Султон. Бобурийнома). Шу он олтин чинордаги булбулигўё 
чунон сайрабдики, халқи олам мумдек 
эрибди
(Булбулигўё), Ҳа, 
бугун базм, бизлар эрса мумдек 
мулойиммт
(Э. Самандар. Сул- 
тон Жалолиддин). Курашда темирдек каттик, базмда мумдек 
му-
лойимсиз
(Э. Самандар, Султон Жалолиддин).
2
. Саргаймоқ, саргиьи бўлмоқ.
Одамнинг ранги ҳакида.
Нигора унинг дардлашиш истагида бир-икки марта кўзлари
мўлтираб караганини сезиб, кўнгли хиёл эриди, бирок ҳар са- 
фар чўпдай озиб кетган Шокосимнинг мумдай 
саргайиб қолган
юзига кўзи тушиши билан эрий бошлаган юраги кайта тош 
бўлиб котарди (О. Ёкубов. Оккушлар, оппок кушлар). Султон- 
нинг мумдай 
саргиш
юзига кизиллик югуриб, мунгли кўзлари 
аллакандай ички бир исёндан чарақлаб кетди (О. Екубов. Кўҳна 
дунё). Султоннинг мумдай 
саргиш
чеҳраси бирдан ёришди 
(О. Екубов. Кўҳна дунё). Унинг ияги олдинга туртиб чиккан 
рангпар юзи мумдек заҳил тортиб, нешонасидаги ажинлари 
қуюқлашди (О. Екубов. Оққушлар, оппоқ кушлар).
МУМ ТИШЛАГАНДАЙ
Тамоман жим колмок, хеч бир сўзга оғиз очмай турмок.
Кампирнинг муштдай юзи яна ҳам кичрайиб кетган, чака- 
гини ушлаб, мум тиш лагандек ўтирар, афт-ангоридан нимани 
ўйлаётганини билиб бўлмас эди (X. Султонов. Ё, Жамшид). У 
мум тиш лагандек котиб ўтирар, айтса-ю ўтмаса, сўнгра сай- 
ланган хон терисини шилсинми? (Н. Қобул. Буюк Турон амири
137
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёхуд ақл ва қилич). Ўша Ботир ўтирган уйидаги гурунгни дема- 
сангиз, ховлида юрган аёллар хаммамиз мум тиш лагандай эдик 
(Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Норматнинг тили гапга келмайди. 
Мум тиш лагандек гунг бўлиб олган (С. Аҳмад. Азоб).
М У Н Ч О Қ
МУНЧОҚДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Митти,
бежирим, чиройли, чақнок Асосан, кўз ҳакида.
Четан деворлар билан ўралган кўралар ёнида тўпиғига ту- 
шадиган узун чакмон кийган чоллар, кокил кўйган, мунчоқдай 
митти
кўзлари ялт-ялт этган болакайлар кўринар, улар биз- 
ни жимгина карши олиб, 
жимгина кузатиб қолишар эди 
(О. Ёкубов. Излайман). Атрофда мунчокдек кўзларини кадаб, 
ажиб томоша кўраётгандек турган жиянлари олдида ҳисларига 
эрк беришдан ўзини тийди (С Аҳмад. Жимжитлик). Чакалок 
мунчок каби кўзларини мўлтиллатиб унга қаради (Т. Малик. 
Шайтанат). Атлас кўйлак, атлас лозим кийгизиб кўйилган... 
Кўзлари мунчоқдек. «Қаёқдан келди» десам, Шаҳноза кўғир- 
чокни олиб, бағрига босди (Ў, Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). 
Мусича бир бурчакка қисилиб олган, шамол кучайган сари 
момиқ патларииинг ораси очилиб кулранг тусга кирар, жажжи 
оёқлари билан соябон киррасига ёпишганча, мункиб-мункиб 
кетар, мунчокдек кўзини жавдиратиб атрофга караб кўяр эди 
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Кўринишидан ҳалим табиат, 
торгинчоқ, кўҳликкина бу қизнинг мунчокдек кўзлари мунгли 
бокарди (М, Али. Улуг салтанат).
М У Р Д А

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish